Асосий мавзулар
9 август 2019

Вазирни танқид қилган блогер куёвга жиноят иши очилди

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи 31 яшар Мирсаид Ҳайдаров ижтимоий тармоқ орқали ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқовни танқид қилгани учун туҳмат ва ҳақоратда айбланаётганини айтмоқда. 

Вазир Шуҳрат Содиқовнинг Ўртачирчиқ туманидаги уйи.

24 июнь куни унга нисбатан ЖКнинг 139-моддаси 2-банди (оммавий ахборот воситалари орқали туҳмат) бўйича жиноят иши очилган.

Ҳайдаровнинг “Элтуз” нашрига билдиришича, бунга унинг “Озодлик”да эълон қилинган “Ўзбекистонда вазир ва оддий фуқаро бирга яшай оладими?” сарлавҳали видеоси сабаб бўлган.

Видеода у тумандаги йўлларнинг расволиги ва айни маҳаллада фақат вазир Ш.Содиқовнинг уйи атрофи асфальт қилингани ҳақида гапиради. Айни видеода фактлар кўрсатилади. Вазирга нисбатан туҳмат ёки ҳақоратли сўзлар йўқлигини эътироф этиш мумкин.

Бош прокуратуранинг “Дарё.ўз” нашрига берган изоҳига кўра, жиноят иши очилишига Ўртачирчиқ туманининг Қурама овул чувулдоқ МФЙ Саховат кўчасида яшовчи Н.С. ва унинг укаси Р.М.нинг Ҳайдаровга чора кўришни сўраб ёзган аризаси сабаб бўлган.

Расмда: ўнгда вазирнинг адвокати Б. Эшмуродов

Унда, шунингдек, Ҳайдаров фарзандларини кўриш баҳонасида собиқ хотини (вазир Ш.Содиқовнинг қизи) яшаётган хонадонда мунтазам жанжал чиқариб, турли идораларга туҳматдан иборат аризалар билан мурожаат қилиб келаётганлиги айтилади.

“Мазкур жиноят иши қўзғатилишига ижтимоий тармоқларда 12 июнь куни эълон қилинган “Ўзбекистон вазир ва оддий фуқаро бирга яшай оладими?” видеони кўриб фикр билдиринг!” сарлавҳали видеоролик асос бўлмаган ҳамда видеороликнинг жиноят ишига алоқаси мавжуд эмас”, дейилади Бош прокуратура изоҳида.

Ҳайдаровнинг “Элтуз”га айтишича, бу гаплар прокуратура томонидан оммавий ахборот воситаларини чалғитишдан бошқа нарса эмас. Чунки Ўртачирчиқ тумани ИИБ тергов бўлимининг унга танишиш учун берилган, уни айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорида бу ҳолат аниқ қилиб ёзиб қўйилган:

М. Ҳайдаровни айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарордан

“М.Ҳайдаров туҳмат қилиш, яъни била туриб, собиқ турмуш ўртоғи Н.Содиқованинг отаси Ш.Содиқовни ва унинг оила аъзоларини шарманда қиладиган асоссиз уйдирмаларни Интернетдаги Telegram ижтимоий тармоғи орқали нашр қилиб, “Озодлик” радиосининг Telegram ижтимоий тармоғига юбориб, “www.facebook.com” ижтимоий тармоғи орқали тарқатилишига эришган”.

Айни айблов Ҳайдаровга нисбатан ЖКнинг 139-моддаси 2-банди бўйича жиноят иши очилишига сабаб бўлгани таъкидланади жумладан тергов қарорида.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 июн 2019
Президент матбуот хизмати 20 июнь куни бош прокурор Отабек Муродовнинг ишдан олингани, унинг ўрнига илгари Сенат раиси бўлган Ниғматулла ...
19 апрел 2018
Истанбулдаги Отатурк аэропортига Тошкентдан учиб келган ўрта ëшдаги ўранган ўзбек аëли 5000 қути сигаретани яширинча ўтказмоқчи бўлганида божгирлар қўлига ...
10 июн 2021
«Миллий тикланиш» партияси лидери Алишер Қодиров Alter Ego нашрига интервью берди.
19 январ 2017
Янги сайланган президентнинг ғайрат-шижоати, яъни кетма-кет йиғилишлар ўтказаётгани, фармонлар қабул қилаётгани газеталарни, шулар қаторида партия нашрларини ҳам анча шошириб ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...