Асосий мавзулар
5 сентябр 2019

Мустақиллик куни Тошкентда давлат байроқлари ўғирланди

Мустақиллик байрами нишонланган 1 сентябрь кечаси, Тошкент расмийларига кўра, шаҳар кўчаларига ўрнатилган байроқлардан 2000 тадан ортиғи ўғирланган. Етказилган зарар миқдори 142,6 млн сўмни ташкил этди, дея хабар берди газета.уз нашри пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотидан иқтибос келтириб.

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахсларнинг симёғочга осиғлиқ байроқни ўғирлаётгани, бир гуруҳ йигитларнинг машиналарига байроқ осиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда кўчада тиқин ҳосил қилиб «байрам қилаётгани» акс этган видеолар тарқалди.

«Биздан нарида «Спарк», ичидан битта чувак тушди ва тезгина симёғочга маймун каби осилиб, у ердан иккита байроқни юлиб олди. Беш метр нарида ментларнинг машинаси турарди ва ментларнинг эмоцияси ноль эди», дея ёзди Феликс исмли фейсбук юзери.

1 сентябр куни кузатилган бу каби ҳолатларни тармоқда кўпчилик тасдиқлади.

«Бу эсидан айрилганлар туни бўйи машиналарига байроқ осиб, тўда-тўда бўлиб юришди. Менинг гўдак ўғлим кечаси ваҳимадан чинқириб уйғонди. Агар улар патриот бўлишса, байроқларини кўтариб жимгина юришмайдими, нима кераги бор ҳамманинг тинчини бузиб, уйқу бермасдан», дея ёзди яна бир фейсбук юзери Диана Беркутова.

Бошқа бир юзер Рамил Валиев эса бу оддий ўғирлик эканини иддао қилди.

«Бу ўғирлик. Давлат мулкини ўмариш. Бунинг учун тузукина «муддат» олиш мумкин», дея изоҳлади воқеани Рамил Валиев фейсбук саҳифасида.

Ҳукумат нашрларига кўра, ҳар бир байроқнинг нархи 70 минг сўмни ташкил этади. Шундай қилиб, бир кечада давлатга етказилган зарар миқдори 142,6 млн сўмга етган.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 апрел 2019
Ўтган йили қурғоқчиликдан қаттиқ азият чеккан ўзбек деҳқонлари бу йил меъёрдагидан ортиқ ёғингарчилик айрим экинларга салбий таъсир кўрсатаётганидан ташвишда. ...
24 апрел 2016
Бундан 5 йил олдин Тошкент шаҳар хокимлиги Чехиядан 20 та трамвайни донасига бир миллион АҚШ доллари тўлаб сотиб олган ...
5 апрел 2022
АҚШ президенти Жо Байден Владимир Путинни ҳарбий жиноятчи деб атади ва рус ҳарбийлари томонидан Бучада тинч аҳолининг ўлдирилиши учун ...
12 июн 2024
Ўзбек жамиятида ўғрипарварлик кайфияти бор. Масалан, “ҳақиқий ўғри мард бўлади” жумласида икки бир-бирига зид тушунча “ўғри” ва “мардлик” бир қаторда ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...