Асосий мавзулар
3 март 2020

Cўконғич раҳбарлар сафидаги Миришкор тумани ҳокими

Йиғилишда Қашқадарёнинг Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабовнинг ўз қўл остидагиларни ва йиғилиш иштирокчиларини уят сўзлар билан ҳақорат қилгани ва ургани аудиоси 2 март куни ижтимоий медиа орқали тарқалди.

Тармоқ орқали “Элтуз”га етиб келган аудиода туман ҳокимининг икки ярим минут давомида куракда турмайдиган сўзларни муттасил айтиб сўкаётгани, ураётганини эшитиш мумкин.

Мирзиёев иқтидорга келган сўнгги уч йил ичида ҳокимларнинг ўз қўли остидагиларни ҳақоратлаши ва калтаклаши Ўзбекистонда доимий кузатилаётган ҳолатга айланди.

Бундан аввал мактаб ўқитувчиларини “ҳайвон”, “шоқол”, “эшшак”, “гадой” деб сўккан Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев тармоқда “машҳур” бўлган эди.

Шунингдек, “Элтуз” 2019 йилнинг январида Олот тумани ҳокими Шерали Саломовнинг фермер Дўстматовни калтаклагани ва “жамоат эҳтиёжлари” учун 25 миллион сўм маблағ ўтказиб беришга мажбурлагани ҳақида хабар берган эди.

2016 йилнинг октябрида эса фермерлар кўзи ўнгида пахтани оз тергани учун маънавият дарси ўқитувчисини калтаклаган ва уят сўзлар билан ҳақоратлаган Қашқадарёнинг Нишон тумани ҳокими Асрор Жўраев ҳақида гап-сўзлар урчиганди.

Эслатиб ўтамиз, туман ҳокимлари ҳақоратлари янграётган Қашқадарё вилоятига яқин ўтмишда айни хулқи, аниқроғи, фермерларни сувга бўктириб сазойи қилгани учун тармоқда машҳур бўлган бош вазирнинг собиқ ўринбосари Зойир Мирзаев ҳоким этиб тайинланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 сентябр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб, сиз билан биргаман. Кундузлари иссиқ бўлса ҳам, кечга бориб қиш ...
19 апрел 2024
Фарғона вилоятидаги ва умуман водийдаги барча профессионал журналист ва зиëлиларга икки оғиз гапим бор. Водий азалдан меҳмондўстлиги билан танилган. ...
11 май 2017
Давр тақозоси билан Ўзбекистонда совчилик анъаналари ўзгармоқда. Аста секин ўғиллардан ҳам кўра, қизларга тузукроқ жойлардан эр қидириш, совчи жўнатиш ...
29 март 2021
«Фергана» агентлигининг ёзишича, кўп масалаларда ўзбек расмийларини танқид қилган тошкентлик блогер Миразиз Базаров 28 март, якшанба куни кечқурун ўз ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...