Асосий мавзулар
18 январ 2019

Олотчасига «Мимино» ёки ҳокимлар ва фермерлар масаласининг «понятка»га кўра ечими

Ўзбек матбуоти Бухоро вилоятининг Олот тумани ҳокими Шерали Саломов йиғилишда фермер Ориф Дурматовни калтаклагани ва шу йилнинг 9 январида «жамоат эҳтиёжлари» учун 25 миллион сўм маблағ ўтказиб беришга мажбурлагани ҳақидаги хабарларни тарқатди. Ҳокимнинг ўзи бу фактни рад этмаяпти, уни «шахсий манфаатлари учун урмагани»ни таъкидламоқда.

Олот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳозир бу иш бўйича прокуратура суриштирув олиб бораётганини билдирди. Бир қарашда адолат тантана қилиши ва ҳоким муносиб жазосини олиши керак. Лекин иш бошқача. Бамисоли 90-йиллар бошида урф бўлган «ўғрилар разборкаси» сценарийсидаги каби Бухоро вилояти ҳокими туман ҳокими ва фермерни яраштирмоқчи.   


«Агар ярашишга рози бўлмаса-чи?

– Рози бўлмаса, газини ўчирамиз (ерини тортиб оламиз)»

Агар сиз Олот тумани ҳокими таржимаи ҳолига назар ташласангиз, унинг 2008-2011 йилларда Бухоро вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаганини кўришингиз мумкин. Бу жуда масъулиятли лавозим бўлиб, 2000-йилларда бундай мансабларда 3 йил ишлаш учун жуда катта ақл ва қобилият эгаси бўлиш талаб қилинарди ёки…

У 2011 йилдан буён у Олот туманига доимий раҳбарлик қилади, шунинг ўзи ҳам бир фавқулодда ҳодиса. Чунки бу вақт ичида вилоятнинг иккита ҳокими ўзгарди, туманларнинг деярли барча ҳокимлари янгиларига алмашди. Яна бир жиҳат, «сувга бўктириш ва тош кўтартириш тажрибалари» ҳамда «ўзбошимча фермерларни тарбиялаш» ишлари билан машҳур собиқ бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев ҳам айнан қишлоқ хўжалигини бошқарган эди. Тасодифми бу?

Фақат воқеа суриштирувида қонунга қанчалик риоя этиларкин? Айни ҳодисага боғлиқ вазият Олот ҳокимининг «юқори»да ишни тўхтатишга уринаётган каттакон ҳомийлари борлигидан дарак бермайдими?  Бу воқеаларнинг бари машҳур «Мимино» фильми суд саҳнасидаги каби ҳокимнинг «енгил қўрқув» билан қутулиб қолишига олиб келмайдими? Гўё қуйида келтирилган суҳбатдаги каби?

«Менга қара, дўстим, сенинг яхши танишларинг бор. Обрўли одам эканинг шундоқ юзингдан кўриниб турибди. Мен бу ҳокимни ўз манфаатим учун урганим йўқ, бу ёмон фермер дарҳол справка тўғрилаволди. Юргин, сен ҳам қўшимча гувоҳ ўрнига ўтасан…  

– Ўртоқ вилоят ҳокими, ушбу воқеа юзасидан бизга нималарни айта оласиз?

— Мен ҳаммасини айтишим мумкин… — Мана бу …фермер… мажлислар залига кириб келди. Шералижон бўлса… туман ҳокими… «Ассалому алайкум, қадрдоним», деди. Жабрланувчи бўлса: «Кечирасиз, мен қарзларимни узишим керак…», деди. Унинг ўғли бўлса, кўчага чиқиб қичқира бошлади – «тез ёрдам, тез ёрдам…». Мен бўлсам: «Шералижон, ярашгин» дедим…  ва ярашишди…

— Демак, сиз туман ҳокими фермерга ўз шахсий манфаати йўлида мушт туширмаган, дея ҳисоблайсиз?

— Албатта, туширмаган! У уйига кетаётган бўлган, Шералижон унинг бурнини синдириши асло мумкин эмас эди…

— Демак, бурнини синдирмаган?

— Нега синдиради?

— Ахир ўзингиз шундай дедингиз-ку…

— Менга қара, мен қонунни яхши билмайман… У уйига кетаётган бўлган, Шерали эса сейфни тақиллатиб, «муҳр» деди… пул… хоҳлаяпти, 25 миллион… Шундай саволларни беряпсизки… ҳатто жавоб бериш ноқулай…

— Ўртоқ вилоят ҳокими, демак туман ҳокими фермернинг ҳисобидан пул кўчирган, шундайми?

— Ҳааа! Кўчирган… нега буни инкор қилай?! Биз уйга кетганимизда у тасодифан тўловни банкка жўнатган, бегоналарнинг қарзини узиш учун…

— Айтинг-чи, туман ҳокими фермерга нисбатан шахсий ёмонлик туйғусини билдирганми?

— Ҳааа! билдирган! Буни унинг ўзи менга айтган: «Мен фермерларга нисбатан шундай шахсий ёмонлик туйғусини ҳис қиляпман, улар менга – Олот туманининг катта бойига, хонига бўйсунишни исташмаяпти, аллақайси қонунларни пеш қилишяпти, ҳатто овқатим томоғимдан ўтмаяпти», деб айтган…

— Туман ҳокими эса у фермерларнинг муаммолари билан умуман таниш эмаслигини тасдиқлаяпти…

— Мени эшитгин. Қаердан у таниш бўлсин?! У касалхонага кетаётганида Шерали мендан сўради: «Кииим экан бу фермер? Унинг қандай қарзи ва нима муаммолари бор экан?? Мен, деди, биринчи марта кўряпман гапирадиган ва менга эътироз билдирадиган фермерни, деди!»

― Ўртоқ вилоят ҳокими, сиз айтяпсизки, туман ҳокими фермерларнинг муаммолари билан таниш бўлмаган деб. Унда нимага уларни чақирган?

― Унга жамоатчилик эҳтиёжлари учун харажат қилиш зарур бўлиб қолган, унинг молиявий режасини эса… Нималарни ўйлаяпти, мен билмасам? Бармоғини манглайи устида айлантиряпти, айлантиряпти…

― Бу кимнинг идеаси эди?

― Менинг идеям эди, мен доим шундай қиламан. Шералининг, Олот ҳокимининг пули тугаган, мен унга фермерлардан олиб тургин, деб маслаҳат бердим.

― Ундай бўлса, нега у бюджетга бу пулларни киритмади?

― Ахир, қайси киройи ҳокимнинг бюджети пулсиз бўлсин? У ресторанга борган, у ёққа – бу ёққа, тамадди қилган…  тугаган.

…Хуллас, агар Олотга йўлингиз тушса, албатта, кириб ўтинг! Ҳаммани яраштирамиз ва Олотнинг машҳур сомсасидан татиб кўришни унутманг! Унинг тайёрланиш жараёнида бир томчи ҳам фермер қони тўкилмаган».

Лазиз Хўжақулов
Eltuz таржимаси

Тағин ўқинг
30 январ 2021
Жорий қиш мавсумида мамлакатнинг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими нафақат яроқсиз, балки одамлар учун хавфли экани маълум бўлиб қолди. ...
26 ноябр 2022
Нукусдаги воқеаларни ўрганиш бўйича парламент комиссияси таклифи ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, намойишларда қатнашиб Ўзбекистон мунтазам армияси ва ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. Шу пайт менинг орқамдан ...
13 сентябр 2021
Эри, қайнатаси ва қайноғаси қотилликда гумонланиб тергов қилинаётган, Қашқадарё вилояти Миришкор туманининг Чандир қишлоғида яшовчи Муножат Эгамова бунга уларнинг ...
Блоглар
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...