UzPoster
7 август 2020

Азимжон Асқаровнинг бевақт ўлими учун қирғиз расмийлари жавоб бериши керак

25 июль куни қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров пневмония билан касалланиши оқибатида қамоқхонада вафот этди, аммо ўлим сабаби аслида унга нисбатан инсон ҳуқуқларининг қўпол тарзда бузилиши эди, деб ёзади “Ҳьюман райтс уотч” ходими Мира Риттман “Вашингтон пост” газетасида эълон қилинган мақоласида

– Қамоқхона маъмурлари ўлим сабабини тасдиқлашди, аммо биз аниқ тушуниб олишимиз керак: Асқаров Қирғизистон ҳукуматининг қўрқоқлиги, шафқатсизлиги ва бепарволиги туфайли кучайган 10 йиллик инсон ҳуқуқлари бузилиши натижасида ўлди.

Қирғизистонда озчиликни ташкил этадиган ўзбеклар вакили Асқаров 69 ёшда эди. Қамоққа олинишидан олдин у Қирғизистоннинг ўзи туғилиб Бозорқўрғонида милиция томонидан маҳбусларга қилинган зўравонлик ва қамоқхонадаги ҳуқуқбузарликларни ҳужжатлаштирган ва бу ҳақда хабар тарқатган. У, шунингдек, журналист, истеъдодли рассом, турмуш ўртоқ, ота ва бобо эди.

Асқаров вафот этган кунига қадар ўзининг айбсиз эканини таъкидлади.

Милиция Асқаровни 2010 йил июнь ойида Бозорқўрғонда милиционернинг ўлдирилишига алоқадорликда айблаб ҳибсга олганди. Ўзбекларга қарши номутаносиб равишда қўлланилган этник зўравонликда юзлаб одамлар ўлган ва Қирғизистон жанубида минглаб одамлар кўчирилган. Уни ҳибсда қийноққа солишган. Суд жараёнида кўпчилик унинг адвокати ва шерикларига ҳам зўравонларча ҳужум қилди. Адолатли суд қарори ўқилмай, у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Унинг қийноққа солингани тўғрисидаги даъволарнинг ҳаққонийлигига қарамай, расмийлар ҳатто тергов қилишдан бош тортишган. 

Қамоқхонада унинг соғлиғи сезиларли даражада ёмонлашди.

2016 йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Асқаров асоссиз ҳибсга олингани, қийноққа солингани ва адолатли суд жараёни рад этилганини аниқлади. Аммо сўнгги тўрт йил ичида Қирғизистон расмийлари инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга амал қилмасдан, қўмитанинг қарорини ўйин қилди. Қирғиз ҳукумати на ўз қилмишларини тан олди, на тўғри иш юритди ва на Асқаровни озод қилди, эҳтимол қирғиз миллатчиларининг қарши туришидан қўрқишмоқда. Бундай қўрқоқлик эса қамоқда унинг соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдирилишига имкон яратилганини англатади.

Ҳатто жорий йилда Қирғизистонда COVID-19 нинг биринчи ҳолатлари қайд этилганидан кейин ҳам COVID-19 ва пневмония билан боғлиқ касалликлар кўпайишига қарамай, расмийлар Асқаровни гуманитар сабабларга кўра озод этишдан бош тортдилар. Улар Асқаровни қамоқда юзага келган хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш учун чоралар кўришдан бош тортиб, вафотидан бир кун олдин ҳам уялмасдан унинг соғлиғи яхши ҳолатда эканлигини билдиришди. Шунга қарамай, у юра олмайдиган даражада нимжон эканини айтишди. Пандемия сабабли Асқаровнинг ўлимидан бир неча ой олдин хотини унинг олдига бора олмади.

Энди Асқаров набиралари билан кўришиш учун ҳеч қачон Ўзбекистонга боролмайди, Хитойда буюк усталар қўли остида санъатни ўрганолмайди, ёхуд бошқа портрет чизолмайди. Агар уни озод қилишса, буларнинг барчасини қилишни хоҳлашини айтган эди менга у яқинда берган интервьюсида. Сўнгги ўн йил давомида Асқаров учун тинимсиз курашган унинг беваси Хадича Асқарова энди ҳеч қачон ўз эрини қуча олмайди.

Аммо Қирғизистонда инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги ҳақида қайғураётганларга биз Асқаровнинг исмини эслатишда давом этишимиз, унинг ноҳақ қамалгани ва ўлими учун жавоб беришларини талаб қилишимиз шарт.

Қирғизистоннинг дипломатик ҳамкорлари бу масалани ҳукумат билан кун тартибига киритишлари керак. Европа Иттифоқи шу йил охирида Қирғизистон билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолашга тайёр, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Қирғизистонга, жумладан, жиноий судлов тизимини ислоҳ қилишга ёрдам бермоқда. Ушбу институтлар, айниқса, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги масалаларида жавобгарликни кучайтириш мақсадида сиёсий ва молиявий мажбуриятлардан фойдаланиш учун жуда мос келади.

Асқаровнинг ўлими ҳар бир қирғиз амалдорининг кўз-қулоғига айланиши керак, токи унинг ўлими бўйича мустақил тергов якунланмагунча, айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмагунча ва инсон ҳуқуқлари мажбуриятларига биноан бундай ўлимлар бўлган тақдирда яқин қариндошларига товон пули тўланмагунча. 

Бу шафқатсиз ва бевақт ўлим учун қирғиз расмийлари жавоб берадиган вақт келди.

Мира Риттман, The Washington Post 

Тағин ўқинг
5 май 2021
Франциянинг қудратли императори Наполеон Бонапарт 1821 йилнинг 5 майида (Napoléon Bonaparte) Авлиё Елена оролида банди бир тарзда оламдан ўтди. ...
26 апрел 2022
Тошкентдаги Коррупцияга қарши кураш агентлиги биноси ҳовлиси деворида 26 апрел куни Ўзбекистондаги коррупция ҳажв қилинган янги расм пайдо бўлди. ...
8 декабр 2015
Умида Ниёзова Eltuz.com Мамлакатнинг Асосий қонуни барибир ўзбек жамияти томонидан хануз тамсил қилингани йўқ. Ушбу конституцияга кўра, “ҳокимиятнинг ягона ...
10 сентябр 2016
Ўзбекистонда Ислом Каримов ўлимидан сўнг ҳокимиятнинг Бош вазир томонидан қўпол тарзда узурпация қилиниши кузатилмоқда. Ўз муштумзўрлиги билан танилган Бош ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...