Қашқадарëда президент келишига чим бўяшмоқда
Қашқадарёда президент келишига майдонлардаги cарғайган ўтларнинг бўялаётгани расми 12 ноябрь куни ижтимоий тармоқда тарқалди.
«Ана, видеоси ҳам келди. Унда Қашқадарёдаги сарғайган чим яшилга бўялаётгани акс этган. Президент Қашқадарёга кетганди. Шунга тайёргарлик менимча.
Мен бу ишни оқлайман. Иложи бўлса, куз келиб, сарғайган дарахтларни ҳам бўяб, шаҳардаги машиналарнинг ҳам энг яхшиларини («Каптива», «Малибу», «Треилблазер», иномаркалар ва бошқалар) қолдириш керак», дея изоҳлади бу ҳолатни киноя билан блогер Зафар Солижонов.
Президентнинг келишига атаб бу каби кўзбўямачиликлар, масалан, кўча чеккаларидаги арчаларнинг бўялиши Ўзбекистоннинг марҳум Каримов даврида урчиганди.
«Элтуз» нашри 2015 йилнинг октябрида одамлар тўп-тўп бўлиб ПВА елим билан чаноқларга пахта ёпиштириб чиқаётгани ҳақида ёзган эди.
Президент кортежи ўтадиган йўл четидаги хонадон фасадларини бўяш, кўчаларга арчалар келтириб ўтқазиш, қуриб қолганларини бўяш урф бўлган эди.
Шавкат Мирзиёев буларнинг ҳаммасини билиши ҳақида кўп айтган, бироқ кўзбўямачилик бугун ҳам давом этмоқда.
Eltuz.com