ART-DURBIN
5 апрел 2021

5 минутда чизган сурати 5 миллионга сотилган Бэнкси

Бэнкси жуда машҳур, у афсона, у миллионлар нигоҳида Super Star. Нега? Асл исм-шарифи номаълум, сирли равишда ижод қилгани учунми?

Одатда бундай шахсларга тролл тамғасини ёпиштириб, негатив қараймиз. Ёки мато ва қоғозга эмас, кўча-кўйда, дунёнинг турли шаҳарлари девор ва эшикларига кечаси чизиб юргани учунми?

Граффити ва стрит-артни ҳамон вандализм, безорилик деб баҳоловчилар ҳам талайгина. Хўш, нега Бэнкси миллионлар қалбидан жой олди ва унинг тасвирлари чизилган ондаёқ хитга айланади?

Пухта маркетинг ва рассомлик маҳоратидан ташқари унинг кучли ФУҚАРОЛИК ПОЗИЦИЯСИ мавжуд. Айнан тасвирлар мазмуни рассомни машҳур қилди. Иқтисод, сиёсат, жамиятнинг ўткир муаммоларига деворий расмлар орқали муносабат билдирган рассом замонамизнинг фаол танқидчисидир.

Бэнксининг «ўткир бўёқлари» АҚШнинг агрессив ташқи сиёсатини, Британия бошқарув тизимини, коррупция, нефть сиёсати, ирқчилик ва жамиятимиздаги бошқа иллатларни қоралайди.

Сўнгги йил covid-19 вируси натижасидаги пандемия муаммолари ҳам рассомни бефарқ қолдирмади. Айниқса, унинг «Game Changer» (мато, мойбўёқ, 91 х 91 см, 2020 й) картинаси жуда эмоционал таъсирга эга. Картина Жанубий Aнглиянинг Southampton General Hospital кириш қисмида кечаси осиб кетилган, эрталаб шифохонада ҳайратга тушган томошабинлар яна бир бор Бэнксини олқишладилар.

Картинада ўйинчоқ уйнаётган болакай қўлидаги ҳамшира супераёл образида чизилган, Бэтмен ва Супермэн ўйинчоқлари эса собиқ қаҳрамонлар сифатида чиқинди қутисига ташланган. Инстаграм саҳифасида Бэнкси бу ишига қуйидагича изоҳ беради:

«Барча қилаётган хизматларингиз учун ташаккур. Умид қиламанки, картина бу жойни бироз бўлса-да чароғон қилади, гарчанд у оқ-қора бўлса-да».

Рассомнинг ушбу совғаси госпитал маъмурияти билан келишилган ҳолда амалга оширилган, картина 2020 йил май ойидан кузига қадар осилиб турган ва 2021 йил мартида аукционда 17 млн. еврога сотилган (бу Бэнксининг шу кунга қадар энг қиммат баҳоланган иши). Сотувдан тушган пул Саутҳэмптон шаҳри шифохонаси ва маҳаллий соғлиқни сақлаш ташкилотига хайрия қилинган.

Бэнксининг исм-шарифи яқин доирадаги дўстларига маълум, уларнинг кўмаги билан у ўз анонимлигини сақлай олади. Бошига капюшон кийиб, юзи кўринмаган ҳолатда рассом интервьюлар беради, тасвирларига дастхат қуймайди, бироқ инстаграм саҳифасида кечаси амалга оширган навбатдаги ишини ошкор қилиш орқали мауллифлигини кўрсатади. Бэнкси ва унинг дўстлари биргаликда кўпгина провокацион ишларни амалга оширишган, масалан, Лувр каби музейда еки бошқа машҳур галереяларда деворга тасвир чизган.

Дўстлари музей ходимларини чалғитиб турган вақтда у олдиндан тайёрланган шаблон ёрдамида жуда тез чизади ва бу жараён бошқа бир дўсти томонидан видеога ёзилади. Дастлаб бу провокациялар майда безорилик сифатида қораланиб, деворлар қайта бўялган бўлса, айни дамда бундай тасвирлар олқишланиб, музейнинг тўлақонли экспонатига айланади, аксинча, одамлар бу девор парчасини қўлга киритишга ҳаракат қиладилар.

Тахмин қилинишича, у 1971 ёки 1974 йилда, Буюк Британиянинг Бристоль шаҳрида таваллуд топган. Рассомнинг дастлабки граффитилари (спрэй бўёқлар сепиш орқали деворларга ёзиш ва чизиш) 1990 йилларда айнан Бристоль шаҳрида машҳур бўла бошлайди. Кейинчалик эса Лондон, Париж, Берлин каби дунёнинг турли йирик шаҳарларидаги оригинал ва провокацион тасвирлар рассомни машҳур қилади. Айнан Бэнкси ижоди туфайли стрит-арт санъат сифатида баҳолана бошланди.

Анонимлик ва шахсий кўргазмалар қилишдан бош тортиш орқали Бэнкси рассомлар машҳурликка интилиши, ўз эгоси учун ишлаши каби стереотипларни синдиради. Кўп ҳолларда девордаги суратлар рассомнинг ўша шаҳар учун қилган совғасидир, бироқ айрим уддабуронлар бу ижодий ишлар орқали пул ишлашга уринишади. Масалан, девордаги тасвир копияси қоғозга туширилиб сотилади ёки кўргазмалар ташкил этилади. Бэнкси бундай ҳолларда адвокатлари орқали «уддабуронларга» мурожаат қилади, қолаверса, инстаграм саҳифаси орқали ҳам бу ишлар оригинал эмаслиги ҳақида кўп маротаба ёзган.

Эҳтимол, сиз Бэнкси хақида илк бора ўқияпсиз, лекин ишончим комилки, сиз унинг ижоди билан танишсиз. Ижтимоий тармоқларда аватар сурати сифатида, турли мавзулардаги постлар учун танланган расм сифатида Бэнкси чизмаларидан хабардорсиз. Шу ўринда бир савол пайдо бўлди: Ўзбекистонда ижтимоий мавзуда, муаммоларимизни, аччиқ ҳақиқатларни чизаётган рассом борми?

Муаллиф Акмал Ризаев

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 ноябр 2015
Малоҳат Эшонқулова мустақил журналист Қашқадарёнинг қонун ҳимоячилари ўзларининг ғайриқонуний ишлари билан ҳамиша машҳур! Бу гал ҳам шундай бўлди! Вилоятнинг ...
31 май 2017
19 май куни президент Мирзиёев Бухорода эркин сайёҳлик зонасини яратиш қарорини тасдиқлади. 2980-сонли қарорга кўра, Ўзбекистон Миллий банки масъул ...
4 июл 2017
Ўтган июн ойида Ўзбекистон телеканалларида ОАВ ҳақидаги чиқишларга бой бўлди. Бунинг биринчи сабаби 27 июнда ўзбек журналистларининг касб байрами ...
25 декабр 2017
24 декабрь – якшанба куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашларига бўлиб ўтган сайлов халқнинг бундай тадбирга умуман ишончи ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...