UzPoster
27 апрел 2021

26 апрель – хонанда Ботир Зокиров туғилган кун

Ботир Зокиров 1936 йил 26 апрель куни опера тенори Карим Зокиров оиласида туғилди. Тошкентдаги ўрта мактабни тамомлагач, Тошкент давлат консерваториясининг вокал факультети ҳамда А.Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг режиссёрлик факультетида таҳсил олди.

1956 йилда «Ёшлик» мусиқий ансамблини тузгандан сўнг эл оғзига тушади, танилади. 1957 йилда Москвада бўлиб ўтган халқаро ёшлар ва талабалар фестивалида у илк бор «Араб тангоси»ни ижро этади. Пластинкага ёзиб олинган бу қўшиқ тезда дунё бўйлаб тарқади.

Бироз муддат вақт ўтиб, унинг довруғи СССР бўйлаб ёйилди. 60-йиллар ўзбек эстрадасида Ботир Зокиров ижросида итальян, француз, испан, рус, юнон тилидаги қўшиқлар жаранглай бошлаган. Ботир Зокиров 1972 йилда Тошкент шаҳрида Шарқдаги илк мюзик-ҳолл тузиб, уни бошқарди. У Шарқ фольклорини замонавий эстрада йўналишлари билан бирлаштирди.

У «Соғинди жон», «Хаёлимда», «Раъно», «Ёр, кел» каби ўнлаб қўшиқлари туфайли санъат ихлосмандлари қалбидан чуқур жой эгаллади. Хонанда 28 ёшида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. 39 ёшида Ўзбекистон ССР халқ артисти юксак унвонига сазовор бўлган. Ботир Зокиров турли ижод соҳаларида ўзини синаган: тасвирий санъат, режиссура, бастакорлик, актёрлик, ёзувчиликда ўзини синаб кўрган, ҳатто шеърлар ёзган.

Ботир Зокиров 1982 йили кинода Робиндранат Тагор образини гавдалантирган. 1984 йилда санъаткорда жигар циррози хасталиги аниқланади. 1985 йил 23 январь куни Ботир Зокиров оламдан ўтди. У Чиғатой қабристонига дафн этилган.

Рассом Ширин Тошева асари

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 октябр 2018
Москвада Каримов ҳайкали очилган 18 октябрь куни ўзбек мигрантларидан бири ҳайкал олдида таъзим қилиб, унинг пойини ўпди. Абсурд ҳолат ...
22 апрел 2019
Рассом Кирпи Eltuz.com
11 феврал 2019
Турк дунëсининг буюк қўшиқчиси¸ “дутор қироли” 55 яшар Абдураҳим Ҳайитнинг Хитойдаги қамоқда суратга олинган видеотасвири 10 февраль куни тармоқда ...
24 май 2021
Литва Бош прокуратураси Ryanair авиакомпаниясининг Афинадан Вильнюсга парвоз қилаётган учоғи миналаштирилгани иддаоси билан Минскда мажбуран қўндирилиши ва йўловчиларга нисбатан ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...