Юнусободда Жентра ҳайдовчиси ободонлаштириш ходимини уриб юборди
Элтуз мухбирининг ёзишича, душанба куни тушлик пайтида Тошкентнинг Юнусобот тумани ИИБ ёнида катта тезликда Жентра автомашинасини бошқариб бораётган шахс ободонлаштириш ходимасини уриб юборган.
Натижада тахминан ўрта ёшларда бўлган аёлнинг боши иккига бўлиниб кетган, деди марҳумани ўз кўзи билан кўрган Элтуз мухбири.
«Аёлнинг боши иккига бўлиниб кетибди. Йўллар қон, расмини юборишга очиғи юрагим дош бермади. Машина тўхтамасдан кетворган ва ҳозиргача топилмапти эмиш. Ҳамма жой камерага тўла давлатда қанақасига битта машина топилмаслиги мумкин?», дея хабар берди Элтуз мухбири.
Ободонлаштириш ходимаси керакли йўл белгиларини қўйиб, йўл четини супурётган бўлган.
Шунга қарамай, автомобилни бошқараётган шахс аёлни белги билан бирга уриб юборган.
Ҳалок бўлган аёл ва ҳайдовчи ҳақида Элтуз қўшимча маълумотга эга эмас.
Элтуз расмийлар муносабатини кутиб қолади.
Eltuz.com