Асосий мавзулар
29 апрел 2023

Гипотоник кризис – РТдан ваъз

Рассом Туз: Тарих улуғ мураббий. Устозлар ëди муқаддас. 

Матчон Суқулиш: Туз оға бугунги гунам эртанг учун тарих. Сиз бугуннан гапиринг.

РТ: Туркияни ботқоққа ботирган раис Эрдўғон лайф эфир чоғида онтарилиб тушиб хушидан кетиб қолди. Бу бир сигнал эди. Сайловчиларга берилган сигнал. 

МС: Ўлмасни худой синмасни кулол яратмас. Одамам қаррийди. Шуни учун пенсия ëши белгиланган. Ëши бир жойо борғон  одам давлатнимас қачон туалета боришини бошарсам улли гап. 

РТ: 2003 йилда Озарбайжон президенти Ҳайдар Алиев ҳам прямой эфир пайтида онтарилиб тушган эди. Сал ўтмай ўлди. Дўхтрлар буни прямой эфирдаги гипотоник кризис деб диагноз қўйганди. Мана 20 йилдирки Эрдўғон Туркия сиëсатини бир цирк аренасига айлантирди. Аммо циркнинг ҳам қоидаси бор. Қари отларни сўйиб бошқа ҳайвонларга едиришади.

МС: Оғо отни қўйинг, ашакдан сўлланг. Ëш курраларни ойтинг.

РТ: Нодир Жумаев деган исмидан от ҳуркадиган депутат дойи Элтузни Ўзбекистонда Исломий хилофот қуриш учун тарғибот қилмоқда, деб ëзиб чиқибди. Бу гапни ўқиганимда Испаниянинг Малага вилоятида эшшакда кетаëтган эдим. Ўқиб бир қаттиқ кулиб юборувдим, эшшак йўрғалаб кетди. Мен эса мункиб йиқилдим. Эшшакдан йиқилган аслида отдан йиқилгандан ëмон. Лекин, Тангри Таборак шарофати билан зиëн заҳмат етмади. Телефоним айнаги ҳам чатнамади. Билагимдаги айвотч соғатни айнаги дарз кетди. Бало-қазо шунга урсин. 

Эшшакни тур операторга топшириб, яëв юриб ўйланиб кетдим. Балки, Ўзбекистондаги депутатларни психолог духтр кўригидан ўтказиш керакдир. Мана масалан, шўпрчиликка права олиш учун ҳам дўхтрдан справка керак. Йил бошида аксар мулозимлар дўхтрдан ўтказилган эди. Аммо бу рўйхатда Жумаевни кўрмадим. Жиннилар рўйхатида ҳам йўқ. 

Аҳмоқлик ҳали руҳий касал эмас, дейди бир таниш духтр. Агар барча аҳмоқларни жинни деб диагноз қўйсак, Олий Мажлис ва Сенатни эшигига “жиннихона” деб ëзишга тўғри келади. 

Гапнинг қисқаси, аҳмоқлик – бу Ўзбекистонда профессор ва депутатлар ўзларига лойиқ кўрадиган олий мартаба. Нодир Жумаевнинг аҳмоқлиги шу даражадаки, уни сатира ўти билан куйдиришга ҳам эринасан. 

МС: Пропеср Нодир Жумаев Ўзбекистонни Евросиё Иқтисодий Иттифоқина қўшилиша тарғиб атган пропагандон. Бу ҳақда ўтган йили Элтуз ёзвади, кўп ўтмин Нодирбой ректорликдан дапилди. Шу дапкини алами ичинда қолғон чиқор.

РТ: Бошқа тарафдан шу космик даражадаги каллаваранг миллат вакили бўлиб, қонун чиқариб ўтирганини кўриб қўрқиб кетасан. Буюк немис файласуфи Иммануэл Кант айтганидек¸ аҳмоқлик  инсон организмидаги давоси йўқ хасталикдир.

МС: Ҳозир рокни довосини топдило. Масалан пес очқонло калтикалосни еса зўтилиб гетади. Ëнқи депутат профессор Нодир Жумаев новви дап тотросо тотропти. ашшакдан йиқилганигиза ичим увишди. Лекин сизам  «эшакни аламини депутатдан олмин» фикра қарши фикр ëзинг. 

РТ: Раҳмат тасалли учун. Аввало Элтуз Ўзбекистоннинг дунëвий давлат бўлиши ва ҳар хил диний мафкураю чўпчаклар замбаракдан отилган тўп масофасида давлатдан узоқда туриши жоизлигини мунтазам айтиб келади. Жумаев айтмоқчи бўлган «Ўзбекистон исломий хилофот бўлмаслиги керак» деган гапни юз марта тушунарлироқ қилиб миллион марта айтганмиз. 

Тошкентда диний такфирчилар кўпайгани ортидан Элтуз сўров ўтказди. Бу худди духтр касални қўлтиғига термометр тиғиб иссиғини ўлчагандай гап. Хавотиримиз тўғриям чиғди. Сўралганларнинг 30 фоизидан кўпи канцлагер типидаги исломий хилофот режимида яшашни истар экан. Тангри таборак бу Нодир Жумаев деганнинг миясига 2 грамм ақл ато қилғанида эди, бу жаноб ҳақиқатда ҳам исломий халифат қуриш ғоясининг Тошкентдаги байроқдорлари ҳақида гап очган бўларди. Қатар ва Туркиядаги марказлар тарафидан янги толибончилик ғояси ўлароқ дастакланаëтган хар хил ҳазон узу мубашшир ибн лавлагилар Ўзбекистонни диний радикализм ботқоғига чўкдириш учун куну тун тиришиб тармашиб ëтибди. Каллаваранг депутатлар буни англаши учун уларнинг гўрига экилган тут камида 20 марта мева бериши керак. Нодир Жумаев олдинроқ илгари сурган Ўзбекистонни ЕОИИга тиғиш масаласи фикр эмас балки тахликадир. Бу масалада бу депутатга ўша украин матроси айтган гапни айтамиз. Русский военний корабл. Иди на х…

МС: Оғо уëт гап ойтдингизми хозир?

РТ: Депутат ва профессор Нодир Жумаев ҳақида мақола эълон қилганимдан кейин уни таниган бола бақраю хотин ҳалаж бир талай инфо жўнатди. Бу инфоларни беш бўлакка бўлиб бешта мақола ëздим. Одатда қўлда ëзаман. Дам олаëтганим Малагадаги меҳмонхонада қўйилган дафтарга ëздим. Дафтар Испанияда жорий қилинган эко дастур асосида сомон қоғоздан қилинган экан. Кошки буни билсайдим. Хуллас тур оператор берган эшшак ўша дафтарни еб қўйди. Шунча меҳнат увол. Бу эшшакдан воз кечсам меҳмонхона тоғ теппасида. Фақат трактор чиқадиган жой. Яхшиси Нодир Жумаевни эшшак ошқозонида қолдира қолай. Эрта бир кун теззак бўлиб чиқиб Испания далaларига ўғит бўлақолсин.

МС: Таззак таззакдан орëно тушмийди. 

Борса келмас арафасида

Эртакларда қахрамон олдидаги йўл учга бўлинади. Борса қайтар. Борса келмас. Борса қайтиши номаълум йўл. Доим ўзбек эртаги қаҳрамони борса келмасни танлайди. Шу билан бу қахрамон ўзи мансуб бўлган элнинг типик вакилига айланади.

Барча ўбеклар АҚШ ва Ғарбга боришни исташади, аммо ўз мамлакатининг Сурия ëки Афғонистондаги диний концлагер каби бўлишини ният қилишади. Барчаси тармоқда биринчи раҳбар ҳақида негатив ўқишни истайди, негатив ëзмаганларни налатлайди. Аммо ўзи югуриб бориб ўша раҳбарни 700 йилга бўлса ҳам сайлаб келади. 

Бу мардуми ғофилнинг учта нарсадан ҳабари йўқ. 

  1. Ҳар қандай ҳукмдор энг узоқ қариндошининг ҳам тувагини олтиндан қилай деб давлат ресурсини астрономик суммада ва космик тезликда ўмаради. 
  2. Бутун ҳаëти, гапириш гапирмаслиги, нима уники нима бизники эканлиги, қачон эзилиб,  қачон ғижимлангани битта одам иродасига боғлиқ эл бу бахти қора элдир. Бу элнинг косаси оқармайди.
  3. Амалдорнинг лавозимдаги узайгани унинг ўзига яхши. Уни узайтирган қашшоқларнинг аҳволи бу билан яхши бўлмайди. 

Шу учта нимарсани билмаган авомнинг ўзи ҳам бола бақраси ҳам абадий хорликка маҳкум. Чунки бу борса келмасни унинг ўзи танлади. Ўзи пиширган томоқ  ойлонип ҳам ичади ўргилиб ҳам. Ўзи йиқилған бача жиламайди. Айни пайтда лавозимдаги умрини узайтирган авторитаризм  жамият ва халқдан анча баланндаман, ҳатто ош пиширадиган темир ўчоғимнинг ҳам жингалаклари бор, дея чин дилдан ишанади. Энди уни жойидан жилдириш фақат азроил компитенциясидаги ишга айланади. Одамлар учун сиғиниш объектига айланади. Жохиллар авлиë ота расми акс этган иконани қандай севишса бу мардум ҳам унинг устида ўтирган ҳукмдорни шундай азизлайди.

Тахти сварка бўлмай тебраниб, «ана йиқилди, мана онтарилди» деб турган ҳукмдор атрофида эса будайчикин парвоналар бўлмайди. 

Ҳукмдор тахтининг мустаҳкам бўлишини унинг атрофидаги шотирлари ва увлоуқлари хохлайди. Улар лойли сувда балиқ тутадиган овчилардир. 

Биз борса келмас йўлига қачон кирган эдик? Менимча 1991 йилда. Сиз нима деб ўйлайсиз?

МС: Алдин боролиқ қони, кейин бир гап бўлор. Бошо чушганни гўз гўради. Ëмон топмин қолмиди. 

РТ: Аши гап. Дарë бўйида жим кутиб ўтирсанг, бир кун албатта душманингнинг жасади оқиб ўтади. Конфуций айтган буни.

МС: Оғо, кимни назалладингиз дўғрисини ойтоваринг. 

РТ: Қилинган хатодан сабоқ чиқариш лозим Матчонбой. Гераклит айтгандай бир дарëга икки марта тушиб бўлмайди. Иложи бўлса бир марта ҳам тушмаслик керак бу хато дарëсига. Ўзбекистон ўз тарихида Каримов истибдодини бошдан кечирди. Бу даврда мамлакат ривожланмади. Энг ëмонларнинг ëмони рўйхатидан ўрин олди. Жамият янгиланиб туриши лозим. Хатто кичкина болалар кўтлигини алмаштирмаса ҳам сасиб кетади.

МС: Гўтликни олмоштириш гарак. Едди йилда любой гўтлик сосиб гетади.

РТ: Сталин ўлганидан уч йил ўтиб 1956 йили мамлакат раҳбари Никита Хрушчев 1937 йил қатағонларини оқлаб Сталин жасадини мавзолейдан чиқариб ташлаттирди. Сталин шахсига сиғинишга барҳам берилди. Ҳайкаллари онтарилди. Аммо буни авом биомасса қўллаб қувватламади. Шу боис то 1985 йилгача мамлакат халқи ва бошқаруви ўша 37 йиллар рухидан узоқ кета олмади. Сталинни қайтадан гўрга тиқишни Михаил Горбачев эълон қилган қайта қуриш ва ошкоралик даврида амалга оширишди. Бу тўлқин ортидан СССР онтарилиб Ўзбекистон ҳам мустақил бўлди. 

Аммо қулликка ўрганган қавм ўзига эга қидиради. Сиғинишга шахс қидиради. Шу тариқа Ўзбекистонда Каримов шахсига сиғиниладиган диктатура қурилди. 2016 йили диктатор Каримов ўлди. Мамлакат ахли энди янги бир ҳаëт қуриб ҳеч кимга сиғинмай яшаши ва Каримов репрессион режимидан қутулиши лозим эди. Аммо бу юз бермади. Бир вақтлар Сталинни севган халқ энди Каримовни бор меҳри билан севиб ëтганди. 2023 йилга келиб Каримов даври ëмонлиги ҳақида вазир (мадвазир) даражасида бўсаям гапирила бошланди. Аммо авом халқ буни қўлламади. Бу авомга Каримовнинг репрессия тизими азиз ва мукаррам эди. Бу жамият ҳалиям Каримов чизган чизиқдан боришни, Каримовнинг душманларини душман деб билишни маъқул кўрмоқда.

МС: Ўлган одомни ëмонлосингиз ажина галади. Қоровости кишини…

РТ: Каримовга қарши ëзсам «сен референдумни реклама қиляпсан» деб ëқамдан олишмоқда. Аммо Рассом Туз ва Элтуз жамоаси доимо Каримов режимини танқид қилиб келган. Хозир «эзилдим» деган Озот Каримов қўлидан ўрден олиб хурсандлигидан йиғлаб турганида ҳам айни гапларни айтганман.  Бошқалардан фарқим шу. Сиëсий фазодан қатъий назар доимо бир хил гапни айтиб келаман. Кўтини тахтга сварка қимоқчи бўганлар ва уларнинг шотирлари буни эсдан чиқармаай айни хатоларни под копирка повтор қимаслиги учун ҳам бу ëзувни қайта қўйдим. Мендан ойтиш.

Ваъдабоз Каримов

Мен Каримов билан юзма юз учрашиб қаттиқ  гаплашганман. (1989 йил 25 август куни. Урганчдаги «облисполком боғида) Муаммоларни санаб берганман. «Ишдан кетинг! Кўтингиз тахтга сварка бўмасидан олдин» деганман.  «Шу муаммоларни еча олмасам кетаман наххуй» деган. (Катта уламо Рашид Зоҳидов гувоҳлик бера олади бу ҳадиснинг саҳиҳлигига. У киши ëнимда турувди.) Аммо мен  санаган муаммолардан биттаси ҳам ечилмади. 

  1. Қуриган Орол денгизи атрофидаги Қорақалпоғистон ва Хоразмни экологик фалокат зонаси деб эълон қилиб бюджетдан ойлик оладиганлар  маошига коэфицент қўшишни таклиф қилгандим қўшилмади. 
  2. Мол боқадиган аҳолига кунжарани субсидия қилиб бериш керак деган эдим¸ бу ҳам унутилди. 
  3. Ҳақиқий кўп партиявийликни шакллантириб¸ демократик мухолифатга қарши тазйиқни тўхтатишни сўровдим, мухолифат баттар тазйиққа учради. 
  4. Матбуот устидан назоратни тўхтатишни сўрагандим, мен ишлаган телеканални ëпиб ташади. 

Каримов бу ваъдалардан биттасини ҳам бажармади. Боз устига мамлакатни изоляция қилди. Дунëдаги саноқли мустабид давлатлар клубига аъзо қилди. Тор доирадаги мулозимлар, ҳусусан прокуратура ва СНБ ходимларининг ўта катта ўғирлик қилишига шароит яратди. Қизи Гулнора Каримова¸ Лола Тиллаева ва хотини Татяна мамлакатни талаш ва ҳонавайрон қилиш билан ҳар куни шуғулланди. Би Би Си,  Америка Овози каби халқаро нашрлар ва ҳалқаро ташкилотлар мамлакатдан қувиб чиқарилди. Мухолифатчи Муҳаммад Солихнинг ҳамма қариндоши асоссиз қамалди. Ўзбекистондаги илк мустақил телеканал ТВ АЛС ëпилиб канал частоталарини прокуратурадан тепилган бир мошенникка беришди. 

ТВ АЛС телеканали раҳбарлари ва журналистлари Ўзбекистондан чиқиб кетди ва улардан уч нафари  Ўзбекистон ватандошлигидан Каримов буйруғи билан махрум қилинди. Каримов даврида мамлакат ҳудди совуқ урган боғга ўхшаб қолди. Каримов  Россиядан масофаланиш ва диний экстремизни чеклашда қатор тахсинга лойиқ ижобий ишлар қилган бўлса ҳам у барибир қахрамон эмас. У бир собиқ комунист ва зиддиятларга тўла раҳбарлигича қолди. Унинг шахсига сиғиниш бартараф қилинмагунча мамлакат ривожлана олмайди. Аэропорт ва кўчалардан унинг номи олиб ташланиши ҳайкаллари демонтаж қилиниши зарур. Каримов даврида зулм кўрганлар реабилитация қилиниши жоиз.

«Ноль»ни гапириш мода эмас

МС: Иноби расмдаги нимкалолар Парижа борипти йўртқилоп. Кимдир монга тушунтириб барсин. Нега тўртта ўзбек ўз дардини туристлардан тўйиб кетган Парижга келиб, рус тилида муҳокама қилиши керак. Шуни Лас Вегасда қиса бўмасмиди?

РТ: Расмдагилар Ўзбекистон социумини парваришлаб ижтимоий фикр яратаëтганлар группаси. Никита¸ Азиза ва бошқалар. Яхшиям ўша қуриб қақшаган денгизимиз бор. «Орол қуриди» дея 30 йилдан бери гапиришга мавзу бор. Яна бир 30 йиллик мавзу эса «мангу нотинч қўшнимиз» Афғонистон ҳақида эди. Аммо хозир у ҳақда гапириш мўда эмас. Шу юрт мансуби Ал Хоразмий урфга киритган «Ноль» ҳақида ҳам гапириш мўда эмас. «Ғоялар генерацияси» деган мавҳум мавзуда абстракционст рассом каби ижод қилсангиз барака топасиз.

Агар дейлик, турк ëзувчиси Ўрхон Помуқ, Эрон киночиси Асгар Фарходий  ëки Хитой рассоми Чжан Сяоган Парижга келса Франция матбуоти улар тамсил қилган мамлакатлар ҳақида ëзган бўлар эди. Аммо «тонировка текин бўлсин» дея ëзиб номи тўйтепада машхур бўлган ўзбек блогерлари ëки палон пулга олган киносини ўзиям томоша қилмаган Мухлиса қизалоқни Парижга «апкириб» қўйишса на «янги Ўзбекистон» ва на «эски Ўзбекистон ҳақида «дунë матбуоти» ëзмайди. Мабодо нимадир дейишса «Парижди кўриб, музаймоқ еб кетгиси кептида» бу аборийгенларни деб қўйишади Ли Пен тарафдорлари бўлганлар. 

Дарвоқе Рассом Туз бу ксенофоб Марин Ли Пенни ëмон кўради. Гап Ли Пен ҳақида эмас. Гап жиддийлик ҳақида.  Тўйтепада «ати чиғган» блогернинг «эйфель олдида расмга тушиб Елисей майдонидаги тош йўлакни Олотдаги тротуардан яхши эканини» айтиши «Янги ғоялар генерацияси» эмас. Шу билан бирга «ўзбекистонлик» деган атаманинг ўзи менинг назаримда русийзабон аҳолининг ноқислик комплекси махсули. Германиияда ватандошлик олган барчага немис дейилади¸ Францияда эса француз¸ Испанияда испан¸ Саудияда араб¸ Туркияда турк¸ Португалияда Португал. Шу мантиқдан келиб чиқиб Ўзбекистондагилар ўзбек дейилиши керак. Буни уруғ¸ қабила ва этнос билан боғлаб «Чусовитина ўзбек эмаску» дейиш примитивликдир. Бундай қабилачилик Германия¸ Франция ¸ Испания ва санаганим барча давлатлар тарихида бор. Мен немис эмасман саксонияликман дейдиган жохиллар Германияда ҳам талай. Аммо занжи ҳам, турк ҳам Тўйтепадан борган ўзбек ҳам немис паспорти олса миллати деган жойига немис деб ëзилади. «Бу немисмаску, германиялик десангиз бўлмайдими» десангиз. «Биз бир марта ким немис ва ким германиялик эканлигини аниқлаш учун  циркульда бурун ўлчаш каби юзи қароликни қилиб пушаймон бўлганмиз» дейишади. 

Айтмоқчи бўлганим «этник мансублик»дан хурсанд бўлиш зинхор «янги ғоялар генерацияси» бўла олмайди. «Ана ўзбек қизи Ню Йорк миршабхонасига ишга кирибди. Фахрланайлик» дейиш эса назаримда ўзбекларни камситишдан бошқа нарса эмас. «Тонировка текин бўлсин» дея ати чиққанлардан «фикр бобоси» ясаш эса провинциал цирк томошасидан бошқа нарса эмас. Ўрхон Помуқ¸ Асгар Фарходий¸Чжан Сяоган каби дунë таниган ойдинларни нега етиштириб чиқара олмаганимиз ҳақида ўйлаб кўрсак бўлармиди?

МС: Ўйласам бу дилбарим маккорага ўхшайдику.

РТ: Яша Матчонбой. Сенга бир савол: Бугунги Тошкент тўла араблашиб диний манқуртга айланиб бўлди¸ улар эртадан кечгача американи лаънатлашади дейишмоқда. Шундай экспремент қилинса. Тошкент аеропортида иккита катта боинг учоғи ëнма ëн қўйилса. Биттаси Америкага учади. Биттаси эса Афғонистон Ислом хилофотига  дейилса. Билет ва визанинг кераги йўқ марҳамат трапга дейилса. Ўша диний манқуртга айланганлар қайси учоқни тўлдиришган бўларди?

МС: Оғо ман америкая қороп дик учомон. Камаз ҳайдасам ойино 10 минг доллар оломон. Афғонистонда балони баллики боми монго. Мўлло бо жойдон баракат қочоди. Нонни гўйикини йидонлором шу паразит мўллоло. Китобдо ëзғон бини.

РТ: Дунëда тахминан 130 миллион номдаги китоб бор. 2016 йили Ўзбекистонда 4 миллион дона Ислом Каримов китоби (портретлари ҳам) бор эди. Қани улар? Кимдир бу китоблар колбаса цехларида переработка қилинди деди. Нахотки халқ Каримов китобларни еб ташади. Ислом келгунга қадар араб қабилаларида нондан худо ясаб уй тўрига қўйиш одати бўлган. Улар бу нон худоларга сиғинишган. Лекин қитлик ва очлик келганида ўша нон худоларни еб қўйишар экан.

МС: Иби бохти қороло. Худойнам еп бўлар аканми. Миннин монлойи қоролани минородон тошош гарак. Бўлибом хўжо минордон. 

РТ:1788 йили Британиянинг Blaenavon шаҳрида улкан минора қурилди. Минора аслида темир эритиш заводининг мўриси эди. Заводда темир йўл релслари, паравоз ғилдираклари ва қурилиш учун темир умуртқалар ишлаб чиқарилар эди. 1878 йилга келиб бу завод 5000 кишини иш билан таъминлади ва кичик шахарчага асос бўлди. 

1788 йили Хивада ҳам минора қурилди. Минора муаззиннинг азон айтиши учун хизмат қилган. 1988 йили хоразмлик шоир Матназар Абдулҳаким завод мўрисининг  масжид минорасига мактуби тарзидаги шеърнии ëзди. Шеърда завод мўрисининиг ичи қоп қора экани, масжид минораси ичи эса нур тўпи каби ëруғлиги тараннум қилинди. Шеърдан хулоса завод минораси ëмон, масжид минораси яхши. Аммо 1788 йили британияда қурилган завод миноралари бу мамлакатни буюк технологик тараққиëтига васила бўлди. Буюк Британия дунëга майдон ўқиб бугун ҳам супердевлат сифатида турибди. Хива эса эринмаган саййохлар бориб кўрадиган эрмак шахарчага айланди. Хоразм давлати ҳам йўқ бўлиб кетди. Дарвоқе завод мўриси захар сочиш учун эмас, захарни филтрлаб атмосферага чиқариш вазифасини бажаради.

МС: Оғо қўйинг бу қодим зомондаги гаплани эртанг новви бўлоди инди. Ëшуллини гўтти сворка бўлдими. Товутто гетами инди ишдан. Шуни сўлланг.

ЭРТАГА 

Эртага шубҳасиз бахтли бўламиз 

Бугун ўлмасак. 

Эртага орзуни қувиб этамиз  

Бугун чополсак. 

Эртага   

Қувонч улашамиз ҳаммага 

Агар уни бугун тополсак. 

Шоир куйламайди ғамгин куйларни  

Эртага. 

Бу инжа сатрларни 20 аср ўзбек модерн поэзияси дарғаси улуғ шоир Муҳаммад Солиҳ битган. Солиҳнинг буюк эстет эканлигини Ўзбекистондаги поэзия мухлислари яхши билади. Аммо Каримов даврида унинг номини қора қилиш учун тарқатилган қора кўзойнак авлодлардан авлодларга ўтмоқда. 

1990 йили Муҳаммад Солиҳ билан бирга парламентда депутат бўлган ва Солиҳнинг мамлакат мустақиллиги учун ҳали СССР пайтида курашганни кўриб билган чолнинг Каримовдан қўрқиб нафасини ичга ютганини тушунаман.

Лекин нега Каримов ўлганидан кейин бу чолнинг болалари ҳам Муҳаммад Солиҳ номидан қўрқиб хуркиши керак. Нега? Холбуки Солиҳ айтган «эртанги кун» бугун эмасми. 

Ëки биз ҳали ҳам Каримов даврида депсиниб бир жойда турибмизми?

Шундай Ватанинг бўлатуриб,

Коинот ҳақида сўзлайсан.

Тошга уриш герак бўлган бошни

Гулчамбар учун шайлайсан

МС: Оғо шўрда тормозни босиб, алингизни очиб уринг потяни

Ассалом Ўзбекистон, жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
15 май 2018
Мирзиёевга «Ўзбекистон қаҳрамони» унвони бериш ҳақида ижтимоий порталга қўйилган Иброҳим Норовнинг таклифини 14 май куни бирданига бир неча ўзбек ...
28 октябр 2016
«Ҳуррият» газетасидаги (22.10) «Журналист сўзи – жамоатчилик эътиборида» сарлавҳали мақола мамлакат оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган таҳлилий ва танқидий ...
30 январ 2023
Давлат хавфсизлик хизмати Human.uz интернет-нашри директори Хуршид Далиев ва аноним телеграмдаги «Kompromatuzb» каналига алоқадорлиги айтилаётган бошқа шахсларга нисбатан жиноят ...
17 декабр 2018
Ўзбекистонда 2017 йилда 13 фоиз киши ўз ихтиёрига қарши равишда пахта теримига жалб қилинган бўлса, 2018 йилда бор-йўғи 7 ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...