чоршанба,
18 декабр 2024
23 октябр 2023
Таниқли ҳуқуқ фаоли Умида Ниёзованинг онаси вафот этди
22 октябр куни Uzbek forum раҳбари Умида Ниëзованинг онаси Сожида Жалолова 78 ëшида оламдан ўтди. Марҳума Сожида Жамолова Шарқий Туркистон инқилобий республикасининг илк президенти Алихон Тўра Соғунийнинг акаси Обидхон тўранинг неварасидир.
«Онам доно аёл эдилар. Гуманист, характерлари озгина менга ўтган» дея ёзди Умида Ниёзова ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз Умида Ниёзова ва унинг Uzbek Forum ташкилоти Элтуз нашрининг асосий ташаббусчиларидан бири ва яқин ҳамкоридир. Айнан Умида Ниёзова саъй ҳаракатлари билан Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши кураш соҳасида улкан натижаларга эришилган.
Элтуз жамоси ҳуқуқ фаолининг онаси вафоти муносабати билан Умида Ниёзовага ва унинг яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради.