Асосий мавзулар
18 апрел 2024

Исроил-Эрон можароси: Энди нима бўлади?

Исроилнинг Суриядаги Эрон ваколатхонасига қилган ҳужумига Теҳрон дронлар ёмғири билан жавоб берди.

Ҳозирда кўпчиликни қизиқтираётган савол: Энди нима бўлади? Бу саволга Элтуз таҳлилчиси жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрди.

Кўп нарса Исроил ва АҚШнинг қандай муносабатда бўлишига боғлиқ.

АҚШ президенти Жо Байденнинг айтишича, Исроил Эроннинг ракета ва учувчисиз учоқларини уриб тушириб, “душманларига унинг хавфсизлигига самарали таҳдид сола олмасликлари ҳақида аниқ мессеж берди”.

Бироқ, пайдо бўлган хабарларга кўра, Байден Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхуни Исроил эришган «ғалаба билан чекланиши» зарурлиги ва Эронга қарши ҳар қандай ҳарбий амалиётда АҚШнинг ёрдамига умид қилмаслиги кераклиги ҳақида огоҳлантирган.

Эрон ва Исроил очиқдан очиқ уруш бошлаши ёки яширин ҳарбий зиддиятни давом эттириши бир қанча омилларга боғлиқ.

Биринчи навбатда, ҳам Исроил ва ҳам Эрон ҳукумати мамлакат ичидаги кайфиятга қараб иш тутишади.

Нетаняху Ғазога бостириб киргани ва қолаверса Исроил Олий судига таъсир ўтказишга урингани туфайли мамлакат аҳолиси босими остида қолмоқда.

Эронда ҳам, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хабар беришича, ижтимоий-иқтисодий вазият яхши эмас. Бунинг устига мамлакат раҳбярияти диссидентларни шафқатсизлик билан қатағон қилмоқда.

Ички муаммолардан ташқари Эрон ва Исроил очиқча уруш оқибатларини тарозида ўлчаб кўришга мажбур.

Эрон ҳам, Исроил ҳам уруш узоқ давом этса ҳеч ким ғолиб чиқмаслигини яхши билади.

Албатта, Исроил армияси Эронга қарши ҳаво ва ракета ҳужумларини амалга оширишга қодир. Бу кучни Исроил ҳарбийлари Сурия ва Ливанда кўп йиллардан буён намойиш этиб келади.

Бироқ, Эронга қарши узоқ муддатли ҳарбий амалиёт Исроилни муаммолар гирдобига тортиши мумкин. Исроил қўшинлари сони Эрон қўшинлари сонидан оз. Қолаверса, икки мамлакат бир-бирига яқин масофада жойлашган.

Бундан ташқари, Эронга очиқ ҳужум бошласа Исроил ўз ҳарбий ресурсларини Ғазо, Ғарбий Соҳил ва шимолийдаги қўшниси Ливанга камроқ ажратишга мажбур бўлади.

Тўғри, Исроил ўтмишда ҳам минтақавий рақиблари билан урушга киришган ва уларни мағлуб этган.

Бироқ, 1967 ва 1973 йиллардаги Араб-Исроил урушлари бошқа, дронларни ишлатиш ва кибер операцияларни ўтказишга қодир Эронга қарши уруш бошлаш бошқа.

Эрон ҳам зиддиятнинг урушгача боришини истамайди. Теҳрон 13 апрел куни баллистик ракеталар, дронлар ва қанотли ракеталарнинг катта арсеналига эга эканини намойиш этди.

Бироқ, Исроил ҳам АҚШ ёрдамида Эрон ҳужумини бартараф этишга тайёрлигини кўрсатди.

Бу эҳтимоллар ҳисобга олинса Эрон ўзининг ноанъанавий стратегияси – прокси урушга қайтиши мумкин.

Исроил ҳам Эрон ҳудудида ҳарбий истеҳкомларга аниқ ракета ҳужумларини уюштириш билан чекланиши мумкин.

🚀Telegram (http://t.me/eltuz2022) |🔵Facebook (https://www.facebook.com/eltuzcom) |
🐦Twitter (https://twitter.com/ElTuz7) |📷Instagram (https://instagram.com/eltuz2015) | ▶️YouTube (https://youtube.com/@eltuz)

Тағин ўқинг
1 март 2020
Горбачёв даври етиштирган энг таниқли рус-совет журналисти Владислав Листьев 1995 йилнинг 1 мартида Москвада отиб ўлдирилган эди. Ўша пайтда ...
8 март 2021
Рассом Элсевар Eltuz.com
9 ноябр 2015
Қарши шаҳар милицияси бошлиғи муовини Акмал Қултоев ва ИИБ жиноят қидирув бўлимининг ўндан зиёд ходими, тергов пайтида гумонланувчига жиноятни ...
12 июн 2017
Аҳолини паррандачилик, чорвачиликка кенг жалб этиш, томорқаларда иссиқхоналар яратишга ундаш Ўзбекистонда эндигина ҳукмронликни қўлга олган Шавкат Мирзиёевнинг илк ташаббусларидан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...