Асосий мавзулар
6 октябр 2024

Чўлоқ ўрдак мақомидаги Бош вазир фаолиятига назар

Сиëсий терминологияда чўлоқ ўрдак (Lame duck) деган тушунча бор. Бу лавозимдаги муддати охирига етаëтган ва қайта бу лавозимда қолиши гумон бўлган юқори мартабали мулозимларга нисбатан ишлатилади. 

Ҳуқуқий жиҳатдан Бош вазир ваколати яна 20 кундан кейин тугайди. Кимнинг бош вазир бўлишини 27 октябрь куни ўтадиган Қонунчилик палатаси ва кенгашлар депутатлари сайлови ҳал қилади. 

Ўзбекистон президенти бу сайловнинг рақобат муҳитида, халқаро сайлов стандартларига мос равишда ўтишига ишонч билдирди.

 “Илк бор ривожланган мамлакатлардаги каби» мажоритар-пропорционал (аралаш) тизим асосида, янгиланган Конституцияда белгиланган ижтимоий-сиёсий муҳитда» ўтказилади. Ишонаманки, бўлғуси сайловлар халқаро сайлов стандартлари ва миллий сайлов қонунчилигига тўла мувофиқ ҳолда, кучли рақобат муҳитида бўлиб ўтади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Сайловга оз қолар экан Бош вазир Абдулла Ариповнинг фаолиятини элакдан ўтказиш ҳам дунë сиëсатида қўлланиладиган тутум.

Абдулла Ариповга нисбатан “Каримов ишдан олган ва жорий президент ишга қўйган” бош вазир изофаси қўлланилади.

Шу боис Арипов фаолиятини Қодирий айтмоқчи яқин тарихнинг “энг кирли” даври Каримов давридан бошлаш жоиз.

Шу кунларда 63 нчи кузни қаршилаган Абдулла Арипов 2002 йилнинг май ойидан то 2009 йил октябригача Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг раҳбари бўлиб, 2009 йилдан 2012 йилгача эса Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Гулнора шарпаси

Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғич қизи  шу кунларда Зангиота хотинлар турмасида жазо ўтаëтган Гулнора Каримованинг чет эл ширкатларидан Ўзбекистон телекоммуникацион бозорига кириш учун пора олгани билан боғлиқ жанжал ҳам ўша пайтда коммуникация соҳасини назорат қилган мулозим Арипов исми билан боғланади.

Швеция прокуратураси апелляция судига тақдим қилган TeliaSonera масъул ходимларининг ўзаро ёзишмаларида ширкат масъуллари Ўзбекистонда бизнес бошлашдан аввал Гулнора Каримова билан контакт ўрнатишга уринганига ишора қилади.

TeliaSonera собиқ раҳбарига қўйилаётган айбловлар мазкур ширкатнинг Ўзбекистонда бизнес қилиш имконияти эвазига бу мамлакат президентининг қизи Гулнора Каримовага юзлаб миллион доллар пора берганига доир тергов билан боғлиқдир.

Бу ишни тергов қилаётган Швеция прокуратураси Коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Гуннар Стетлернинг айтишича,

«TeliaSonera бўйича тергов билан боғлиқ жараëн Абдулла Арипов раҳбар бўлган даврни қамрайди. Ариповнинг имзосини айни ишга оид кўп ҳужжатларда кўриш мумкин».

Бу ишга оид Халқаро матбуот назарига тушган тафсилотлар ортидан 2012 йилда Арипов ишдан олиниб, устидан жиноят иши очилди.

2012 йилги суд ҳужжатларига кўра, Абдулла Ариповга “Ўздунробита” ширкатига қўшимча ретрансляторлар ўрнатиш учун ноқонуний рухсатномалар берганлик айби қўйилган.

2013 йилга келиб Абдулла Арипов устидан жиноий иш тўхтатилди ва собиқ мулозим Тошкент алоқа коллежида оддий ўқитувчи сифатида яна Бош вазир ўринбосари қилиб тайинланган 2016 йилнинг 13 сентябргача ишлаб юрди.

Сулаймон ўлиб девлар қутулган замон

Каримов ўлгани ортидан иқтидорга келиб Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи  лавозимида бўлган Шавкат Мирзиёв 2016 йилнинг 13 сентябрида имзолаган фармон билан Абдулла Ниғматович Арипов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди.

Бош вазирнинг янги ўринбосари 2012 йили айнан шу лавозимдан, телекоммуникация соҳасидаги корупция жанжали ортидан, ишдан олинган эди.

Таҳлилчи Алишер Илхомов ўша пайтда бу тайинлов ҳақида, “порахўрлик жанжали фигурантининг ҳукуматга қайтарилиши ëмон сигналдир” дея ëзган эди. 

2016 йили Лондондаги Шарқшунослик ва Африка тадқиқотлари марказининг Ўзбекистон бўйича таҳлилчиси бўлиб ишлаган  Алишер Илҳомов ҳукуматга қайтарилган собиқ мулозим ўз вақтида бир имзо билан мамлакат ҳазинасини йиллик бюджетнинг 7 фоизи миқдоридаги пулдан махрум қилганлигини ëзганди:

“Нега ўрис мулозим Мишустин Ўзбекистонга келганда Бош вазир Арипов уни  Самарқандга олиб борди? Нега улар Тошкентнинг ўзида  музокара олиб бормади? Президент админстрациясидан яширинча у билан бирор нарса  ҳақида шивир-шивир қилиш учунми? Ҳукуматдаги россияпараст кучлар Москвага бутунлай содиқ одамни Ўзбекистон бошига қўйиш учун тўнтариш тайёрлаяптими? Ва бу Россия расмийларининг Тошкентга қўпол рейдлари фонида содир бўлаëтгани ташвишли.  Дастлаб Володин Ўзбекистон ким билан дўст бўлиши кераклигини уқтириб бошлади, кейин Мишустин яна атом электр станциясини қуриш учун бошланган лойиҳа ҳақида алжиб бошлади. Ва бундан олдин Вованнинг ўзи Тошкент билан  «уч карра  иттифоқ» ўрнатишга ҳаракат қилди. 

Ўйлайманки, бункерга  қамалган Путиннинг Ўзбекистонга қараган иштахасини пасайтириш  учун мамлакат мустақиллигининг кафолати сифатида НАТО ҳарбий базасини Ўзбекистонда жойлаштириш ҳақида ўйлаш вақти келди.”

Тарихий номларни йўқ қилган мулозим

Ўзбекистонда жой номлари ўзининг «эстетик диди»га ëқмаганини Бош вазир Абдулла Арипов айтган ва ўнлаб тарихий  туркий жой номларини чучмал, баланпарвоз номларга алмаштиришга буйруқ берган эди. 

Порахўрлик, таъмагирлик, давлат бюджетини оила киссаси деб билиш деган абадий хислати бор бу мулозим энди элнинг тарих элчиси бўлган жой номларига ҳам қирғин келтирди. Элтуз бундан олдин географик номларни ўзгартираëтган манқурт ит мулозимлар ҳақида «тепаларимзни қайтариб беринг» дея жума ваъзи ҳам қилган эди.

Айнан Бош вазир  Арипов ташаббуси билан Ўзбекистонда 400дан зиëд қишлоқ ва шаҳарларнинг тарихий номлари йўқ қилинган. 

2010 йилнинг 9 март куни Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида аҳоли пунктларини номлаш муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди. 

Йиғилишда сўзга чиққан Арипов «Чўринди» ëки «Чивинтепа» деган қишлоқлар номи хунуклиги боис ўзгартирилиши кераклигини таъкидлаган.

«Ҳурматли ҳокимлар, энди шу жойларда яшайдиган одамлар, масалан, ёшлар ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Сиздан қишлоғингиз ёки кўчангиз ҳақида сўраб қолса, қандай жавоб берган бўлардингиз? Тилимизда бир-биридан чиройли, маънолари кенг сўзлар кўпку?! Қолаверса, ҳар бир маҳалланинг тарихи, иқлимини акс эттирадиган ном қўйиш мумкин эди-ку?! Оғизга келган гапни вайсагандек, бўлар-бўлмас номлар қўйгандан кўра.”

Бош Вазирнинг бу гапидан сўнг 400 га яқин жой номлари ўзгартирилди. 

Бундан олдин  Бош вазир Арипов хархашаси билан “хунук”лиги боис Тўйтепа шаҳри номи “Нурафшон”га, Бўз тумани эса “Бўстон”га ўзгартирилган эди.

Бош вазирнинг тарихий жой номларини «сайқаллаштириш» уринишларига муносабат билдирган таниқли тилшунос олим Бахтиëр Исабеков “жой номларини ўзгартириш тарих билан замон ўртасидаги узвийликни йўқ қилишга қаратилган жиноят” деган фикрни билдирган эди. 

Ўзбекистон ҳукумати Бухоронинг тарихий ҳудудида бузиш ва қуриш ишларини олиб бормаслик юзасидан ЮНЕСКОга берган ваъдасини бузиб шахарни вайрон қилиб ëтибди. Тарихий марказда фейк бино қуришга де юре Бош вазир Абдулла Арипов изн берган ва бунинг ортидан Бухоро ЮНЕСКО маданий обидалари рўйхатидан ўчиш хатари билан юзма юз қолди.

Сайлов яқинлашгани учун чўлоқ ўрдак мақомига тушган Бош вазир фаолиятига назар солдик. Қозонда бори чўмичга илинди. Яхшисини яширмадик, ëмонини оширмадик. Бу одамнинг лавозимда яна қолиш ëки қолмаслигини  халқ сайлайдиган депутатлар хал қилади.

Сайлов шуниси билан мухим. Халқ ўз иродаси билан сиëсатга таъсир қилиши мумкин бўлган инструмент ҳам шу.

Биз эса айни сиëсий жараëнларни кузатишда давом этамиз.

Тағин ўқинг
28 май 2024
Салом қадрли муҳлислар, Элтуз порталига йўлланган cўнгги 5 та мактуб Ўзбекистоннинг Наманган, Қашқадарё, Навоий ва Андижон вилоятларидан келган. Хатлар оқими айни сонияларда ҳам давом этмоқда. муаммолар ечимини таъминлаш, шунингдек каналимизнинг алоҳида саҳифасига кириб приватга ўтказилган ёпиқ видеоларни  кўриш учун Элтуз каналига обуна бўлиш, лайк босиш, канални қўллаб қувватлаш тавсия қилинади ва биз хатларни ўқишда давом этамиз. Дастлабки мурожаат Намангандан. ...
17 январ 2017
Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни байрами халқ орасида тантана қилинмаган бўлса-да, расмий доиралар томонидан анча дабдабали кутиб олинди. Мамлакат нашрларда ...
26 октябр 2021
Юлий Юсупов, иқтисодчи, Иқтисодий тараққиёт маркази директори (Ўзбекистон)  Совет латифаси: 1917 йилда декабристнинг набираси кўчадаги шовқинни эшитиб, хизматкорини нима ...
9 феврал 2016
9 феврал куни Швецияда таниқли уламо Обидхон қори Назаровга суиқасдда уринишда айбланган Юрий Жуковскийга чиқарилган ҳукмга нисбатан аппеляция маҳкамаси ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...