Фатҳулла Гулен 83 ёшида вафот этди
Бир вақтлар Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғаннинг иттифоқчиси бўлган Гулен 2016 йилдаги муваффақиятсиз давлат тўнтариши ортида турганликда айбланган.
Анқара 2016 йилдаги муваффақиятсиз давлат тўнтаришини уюштирганликда айблаган Фатҳулла Гулен АҚШда вафот этди, деб хабар берди турк ОАВ ва Гулен билан боғлиқ веб-сайт.
У 83 ёшда эди.
Гуленнинг ваъзлари чоп этилган Herkul веб-сайти душанба куни Гулен якшанба кечаси шифохонада вафот этганини маълум қилди.
Гулен Туркияда ва ундан ташқарида кучли Исломий «Хизмат» ҳаракатини қурган.
Кейинги йилларда Туркия етакчиси Режеп Таййип Эрдўғанга қарши давлат тўнтаришини ташкиллаштирганликда айбланган, лекин бу айбловларни рад этган.
У бир вақтлар Эрдўғаннинг иттифоқчиси бўлган, аммо улар ўртасида кескин зиддиятлар келиб чиққан.
Эрдўған уни 2016 йилдаги давлат тўнтаришини уюштиришда айблаган эди. Ҳокимиятни қўлга олишга уриниш жараёнида тахминан 250 киши ҳалок бўлган.
Гулен 1999 йилдан буён АҚШда сургунда яшаётган эди.