Бошқа мақолалар
14 сентябр 2019

“Элтуз” “Марҳабо, талантлар!” танловини эълон қилади

“Элтуз” нашри ўзининг ютуб каналида “Марҳабо, талантлар” танловини бошлади.

Танлов шартлари

Танловда иштирок этиш учун қўшиқ, ашула, рақс, шеърни ифодали ўқиш, стенд-ап шоу чиқиши, интермедия, скетч-фокус ва акробатика намойиши ëзилган видеотасвирни 2019 йил 1 декабрга қадар юбориш керак бўлади.

Тасвирлар 7 минутдан ошмаслиги ва муаллифлик ҳуқуқи нормаларига риоя қилинган бўлиши шарт. Чолғу чалиш олқишланади. Фонограмма билан ижро қилмаслик сўралади.

Танлов ғолиби ютубдаги томошабин сонига кўра аниқланади. Номзод юборган видео эълон қилинганидан кейин 10 кун ичидаги томошабинлар сони ҳисобга олинади.

Видео эълон қилинганидан кейинги 10 кун ичида энг кўп кўрилган қатнашчи ягона ғолиб бўлади. Танлов ғолиби 31 декабрь куни эълон қилинади.

Ғолибга шохи бир айланган қўчқор бўйнидаги арқонига қўшиб берилади.

Марҳабо, талантлар!

Қатнашишни истаганлар телеграм (t.me/eltuz), фейсбук, (facebook.com/eltuzcom) ва eltuz2015@gmail.com электрон почтаcи ёки +46 76 595 45 52 рақамли телефон орқали бизга мурожаат қилишсин.

eltuz.сom

Тағин ўқинг
29 июн 2018
“Нонкесар” нонни бўлакларга ажратиш билан банд, ёнида сут челаги ва яна алламбало нарсалар… “Йўқот ашқол-дашқолингни! Тезлат, жаллаб! Нега иммиллайсан, ...
7 июн 2016
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмийлари, Озодлик радиоси тасдиғига кўра, бугунги кунда ифтор бериш бидъат эканини айтишмоқда. Ўзбекистонда кўп йиллардан бери ...
16 сентябр 2019
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон диний сиёсатида қандайдир ўзгаришлардан дарак беришга ишоралар пайдо бўлмоқда.  Лекин бўлаётган ишоралар сиёсатда эмас, балки диний ...
16 август 2019
Мана, ҳайит ҳам ўтди. Бор товоғим – кел товоғим тугаб, кундалик ташвишларга қайтдик. Ҳаëт табрик откриткаларидаги каби ранг-баранг эмас.  ...
Блоглар
24 феврал 2021
Болалигимда мендан 5-6 ёш катта қўшни каптарвоз бола бўларди. Кўпинча каптарлари бизнинг ҳовлимизга учиб келиб ...
17 феврал 2021
Ҳали газга ўтилмаган ёнилғи сифатида фақат бензиндан фойдаланиладиган вақтлар эди. Бензин эса автомобилларга ёнилғи қуйиш ...
15 феврал 2021
Ўша қадим, қадим замонларда давлати бой, одамлари эркин, бақувват, оилалари бахтиёр, адолат устун бўлган мамлакатга ...