Document UZ
2 ноябр 2015

Ўзбекистоннинг тўртинчи даврий ҳисоботи бўйича якуний мулоҳазалари

2015 йилнинг 8 – 9 июля Женевада Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Қўмитасининг кенгаши бўлиб ўтди, унда Ўзбекистондаги вазият муҳокама этилди. Муҳокама якунида, Қўмита Ўзбекистон учун хулоса ва тавсияларини берди, биз уларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Ўзбекистон 1965 йили фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар Халқаро Пактига қўшилган ва БМТ Қўмитаси олдида муайян жараёнлар юзасидан ҳар 5 йилда бир марта ҳисобот бериши лозим. Ушбу очиқ кенгаш, мамлакатда тобора ёмонлашиб бораётган инсон ҳуқуқлари вазияти юзасидан ўзбек мулозимларига саволлар бериш мумкин бўлган ягона имкониятдир.

Ўзбекистоннинг тўртинчи даврий ҳисоботи бўйича якуний мулоҳазалари*Инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитаси

  1. 2015 йил, 8 ва 9 июль кунлари, ўзининг 3178 ва 3179-чи мажлисларида, Қўмита  Ўзбекистоннинг тўртинчи даврий ҳисоботини (CCPR/C/UZB/4) кўриб чиқди. Қўмита ўзининг 20 июль 2015 йилда бўлиб ўтган 3192-чи йиғинида (CCPR/C/SR.3192) қуйидаги якуний мулоҳазаларни қабул қилди.
  2. Муқаддима
  3. Қўмита Ўзбекистоннинг тўртинчи даврий ҳисоботини ўз вақтида тақдим этилганлигини ҳамда унда келтирилган маълумотларни олқишлайди. У аъзо давлат билан Пактнинг моддаларини бажариш учун аъзо давлат томонидан олиб борилган чора-тадбирлар ҳақида конструктив мулоқот учун  яратилган мумкинчилик учун ўз миннатдорчилигини изҳор этади. Қўмита, аъзо давлат томонидан саволлар тизмасига (CCPR/C/UZB/Q/4) берган ёзма жавоблари (CCPR/C/UZB/Q/4/Add.1) ва делегациянинг ушбуларни тўлдирган батафсил оғзаки жавоблари, ҳамда ёзма равишда берилган қўшимча маълумотлар учун миннатдордир.
  4. Ижобий жиҳатлар
  5. Қўмита, 2011 йил 29 сентябрдаги “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида” қонунни қабул қилинганлигини олқишлайди.
  6. Асосий ташвишлар ва тавсиялар

Қўмитанинг Факультатив протокол асосида қабул қилган қарорларини бажарув

  1. Қўмита Факультатив протокол асосида қабул қилган ўз қарорларини аъзо давлат бажара олмаганлиги, ҳамда шикоятлар авторларига Қўмитанинг қарорларини қонунчиликда ва амалиётда тўлиқ бажарилиши учун самарали механизмлар йўқлиги (2-чи модда) борасида ташвишдадир.

Аъзо давлат Пактнинг моддалари бузилган ҳолатларда жабрланувчиларнинг самаравий чораларга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаш мақсадида Қўмитанинг қарорларини тўлиқ бажарилиши учун уларнинг нашр этилиши ҳамда керакли механизмлар ва амалиётлар ўрнатилиши учун барча ташкилий ва қонуний чора-тадбирларни йўлга қўйиши керак.

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ташкилот

  1. Олий мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари комиссари (Омбудсмен) ҳамда Инсон ҳуқулари бўйича Миллий марказнинг инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш учун ваколатлари бор эканлигини қайд этар экан, Қўмита бу ташкилотларнинг ҳеч бири Инсон ҳуқуқларини рағбатлантирувчи ва ҳимоя қилувчи миллий ташкилотларга тегишли бўлган принципларга (Париж принципларига) мос келмаганлиги борасида ташвишдадир (2-чи модда).

Аъзо давлат қуйидагиларни бажариши керак:

(a) Париж принципларига (БМТ Бош ассамблеясининг №48/134 резолюцияси, тиркама) мос келган равишда, амалдаги инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотларнинг мустақиллигини қонунчиликда ва амалда мустаҳкамлайди;

(b) Инсон ҳуқуқларини рағбатлантирувчи ва ҳимоя қилувчи миллий ташкилотларнинг ҳалқаро Координацион Кенгашига (ICC) аккредитациядан ўтиш учун муроожат қилиш мумкинчилигини кўриб чиқади.

Камситмаслик ва гендер тенглиги

  1. Камситишнинг таъқиқлангани Конституциянинг 18-чи моддасида эълон қилинганлигини ва бир қатор бошқа қонунларда ҳам кўрсатилганлигини қайд этар экан, камситишнинг таъқиқлаш асослари ҳар-ҳил қонунларда бир-биридан фарқ қилиниши ва амалдаги қонунчилик камситишнинг Пактда келтирилган барча асосларига (2 ва 26-чи моддалар) қарши ҳимоя қилмаслиги борасида ташвишдадир.  

Аъзо давлат, ўзининг қонун доираси қуйидаги талабларга жавоб бериши учун барча керакли чора-табирларни йўлга қўйиши керак: (a) барча соҳалардаги камситишга қарши тўлиқ ва самарали ҳимоя қилади, шу жумладан хусусий соҳадаги, бевосита, билвосита ва таркибий камситишга қарши; (b) кенг қамровли камситиш асосларининг рўйхатини ўз ичига олади, шу жумладан ранг, сиёсий ва бошқа фикр, миллий келиб чиқиш, мол-мулк, туғилган ери ёки бошқа шароит, ва жинсий мойиллик ва гендерга оидлик бўйича; (c) камситиш содир бўлган ҳолларда самарали ҳимоя воситаларини ташкил қилади.

  1. Қўмита, гомосексуал, бисексуал ва трансгендерга оид шахсларни камситиш, таъқиб этиш ва (уларга қарши) зўравонлик, шу жумладан, куч ишлатиш органлари тарафидан содир этилганлиги ҳақидаги маълумотлар борасида ўз хавотирларини такрорлайди. У вояга етган эркаклар ўртасидаги ихтиёрий жинсий амаллар Жиноят кодексининг 120 моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши давом этаётганлигидан янада хавотирдадир (2, 7, 17 ва 26-чи моддалар).  

Қўмита ўзининг олдинги тавсиясини такрорлайди (CCPR/C/UZB/CO/3, 22-чи параграф). Аъзо давлат ижтимоий стигматизацияга, нафрат тарқатишга, камситишга ёки шахсларнинг жинсий мойиллигига ёки гендерга оидлигига боғлиқ зўравонликка қарши курашиш учун  самарали чора-табирларни йўлга қўяди. У Пактдаги ўзининг мажбуриятларининг асосида, бундай зўравон ҳаракатларни тергов қилиши, таъқиб этиши ва жазолаши зарур ҳамда Жиноят кодексининг 120 моддасини бекор қилиши керак.

  1. Қўмита аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлар ва имкониятлар тўғрисида қонун қабул қилишда олдинга силжиш йўқлиги борасида хавотирдадир. У турмуш қуришга зўрлаш, эрта турмушга узатиш ва қизларни никоҳ учун ўғирлаш ҳолатлари, айниқса қишлоқ жойларда, ҳамда қонундаги таъқиқларга қарамасдан кўп хотинликнинг амалда сақланиб қолгани борасида янада хавотирдадир (2, 3, 23, 24 ва 26-чи моддалар).

Аъзо давлат кечиктирмасдан аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлиги ва тенг имкониятларга эга эканлиги ҳақида қонун қабул қилиши зарур ҳамда гендер тенглигини таъминлаш учун қонуниятда ва амалиётда янада мустаҳкам чора-тадбирларни йўлга қўйиши керак, шу жумладан:

(a) Аёллар ва эркакларнинг оилада ва бутун жамиятда тутган ўринлари ва вазифалари борасидаги патриархал хулқларга ва ўрнашиб қолган ролларга қарши кураш стратегияларни ишлаб чиқади;

(b) Аёлларнинг суд, қонунчилик ва ижро органларида, жумладан қарор қабул қилувчи лавозимларда адолатли вакиллигини таъминлаш учун аниқ вақт доирасида ҳаракатларни кучайтиради;

(c) Турмуш қуришга зўрлашга, эрта турмушга узатишга ва қизларни никоҳ учун ўғирлашни таъқиқловчи қонунларни самарали амалга оширишни таъминлайди;

(d) Кўп хотинликнинг барча формаларини қонунчиликда ва амалиятда йўқ қилади.

Оиладаги зўравонлик

  1. Аёлларга қарши зўравонлик, жумладан оиладаги зўравонлик оиланинг ички иши қатори саналиб келаётганидан ва айниқса ҳуқуқ-тартибот ходимларининг бундай ҳолларни рўйхатга олиш ва тергов қилишдаги бефарқлиги ва етарли даражадаги ҳимоя воситалари ва жабрланганларга ёрдам хизматларининг, жумладан тиббий, ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдамнинг, ҳамда бошпаналарнинг йўқлиги сабабли кўп ҳолларда айтилмай/аризланмай қолаётгани учун Қўмита ўз ташвишларини изҳор этишда давом этади (CCPR/C/UZB/CO/3, para. 13). Қўмита оиладаги зўравонликни ва зўрлашни жиноят деб белгилайдиган атайин қонунчиликнинг йўқлиги ҳақида ҳам хавотирдадир (2, 3, 7 ва 26-чи моддалар).

Аъзо давлат, оиладаги зўравонликни олдини олиш ва унга қарши  курашиш учун ўзининг ҳаракатларини кучайтириши, шу жумладан, кечиктирмасдан оиладаги зўравонликни ва зўрлашни жиноят деб белгилайдиган қонун қабул қилиш ва унинг амалда қўлланишини таъминламоғи зарур. У яна қуйидагиларни амалга ошириши зарур:

(a) Ҳуқуқ-тартибот ходимлари, судялар, ижтимоий хизматчилар ва тиббий ходимлар аёлларга қарши зўравонлик ҳолларини қандай аниқлаш ва бундай ҳоллар билан қай равишда иш олиб бориш кераклиги ҳақида мувофиқ тренинглар олишади;

(b)    Оиладаги зўравонликнинг салбий таъсирларига омманинг кенг эътиборини жалб қилиш учун ахборот-маъруфий ишларни кучайтиради, ва бундай ҳоллар ҳақида аризланишни рағбатлантиради;

(c) Оиладаги зўравонлик ҳоллари тўла тергов қилинишини, жиноятчилар таъқиб этилишини, агар айбдор деб топилсалар, мувофиқ жазога тортилишини, ва жабрланганлар мувофиқ ҳимоя чоралари, шу жумладан, мамлакатнинг барча жойларида ётоқ ёки бошпана билан, шунигдек бошқа ёрдам хизматлари билан фойдалана олишларини таъминлайди.

Андижон воқеалари билан боғлиқ инсон ҳуқуқларини бузилишларига жавобгарлик

  1. 2005 йил май ойидаги Андижон воқеалари давомида, ҳарбий  ва хавфсизлик хизматлари тарафидан, шу жумладан, аёллар ва болаларнинг оммавий қатл этилганликларини тўлиқ, мустақил ва самарали тергов қилинмаганлиги борасида ўз хавотирларини давом эттиради (CCPR/C/UZB/CO/3, para. 8), аъзо давлат бу иш ёпиқ ва қайта кўриб чиқилмайди деб, самарали тергов олиб боришга ваколати бўлмаган икки халқаро вакилларнинг ташрифига таяниб айтган иддаолари учун афсусланади. Қўмита, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик хизматлари тарафидан ўқ отар қуролларни қўллаш ҳақидаги қоидалар ўзгартирилгани ҳақида очиқ маълумот берилмагани учун ҳам афсусланади (2 ва 6-чи моддалар).

Аъзо давлат, айбдорларнинг аниқланиши, таъқиб этилиши ва жазоланиши ва жабрланганларга ҳуқуқий ҳимоя воситаларини ташкил этиш мақсадида, 2005 йилдаги Андижон воқеалари билан боғлиқ ҳолатларни тўлиқ, ошкора ва ишончли ҳисоботни таъминлаш учун мустақил, холис, батафсил ва самарали тергов ўтказилишини таъминлайди. У ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик хизматлари тарафидан ўқ отар қуролларни қўллаш ҳақидаги қоидалар Пактнинг моддалари билан тўлиқ мувофиқлантирилишини Ҳуқуқ-тартибот ходилари томонидан куч ва қурол ишлатиш ҳақидаги тамойиллари (1990) асосида таъминлайди.

Фавқулодда вазият ва аксил терроризм

  1. Фавқулодда вазият ҳақидаги қонуннинг лойиҳаси ишлаб чиқилганлигини қайд этар экан, Қўмита, амалдаги фавқулодда  вазиятлар ҳақидаги қонунчилик Пактнинг 4-чи моддасига мувофиқ эмаслиги борасида ўз ташвишларининг (CCPR/C/UZB/CO/3, 9-чи параграф) изҳорида давом этади. У қуйидагилар борасида ҳам ўз хавотирларини давом этади (CCPR/C/UZB/CO/3, 15-чи параграф): (a) хабарларга кўра, таъқиқланган исломий ҳаракатларнинг аъзоларини ёки аъзоликда гумонланган шахсларни айблаш ва таъқиб қилиш учун кўп ишлатилаётган терроризмнинг ва террор ҳаракатларнинг ошиқча кенг таърифлангани; (b) терроризм ёки у билан боғлиқ жиноятда гумон қилинган ёки айбланган шахсларга тегишли ҳуқуқий кафолатлар берилмаслиги ва даъволарга кўра бундай шахсларни қамоқда ташқи дунёдан изоляцияда сақланаётгани, уларга қарши қийноқ қўллаш ҳамда шафқатсиз  ва камситувчи шароитларда узоқ қамоққа ҳукм қилинганликлари (4, 7, 9, 10, 14, 18 ва 19-чи моддалар).

Аъзо давлат фавқулодда вазият ҳақидаги қонун қабул қилишни тезлаштириши ва ушбу қонунни Қўмитанинг № 24 Умумий талқинида изоҳ берилган Пактнинг 4-чи моддаси билан тўлиқ мувофиқда эканлигини таъминлаши лозим. Аъзо давлат ўзининг терроризмга қарши қонунлари ва амалиёти Пакт доирасидаги ўз мажбуриятларига тўлиқ мос келиши учун барча керакли чора-тадбирларни йўлга қўйиши лозим, шу жумладан:

(a) Терроризмнинг ва террор ҳаракатларининг ошиқча кенг таърифини ўзгартиради;

(b) Терроризм ёки у билан боғлиқ жиноятда гумон қилинган ёки айбланган шахслар амалда барча тегишли ҳуқуқий кафолатлар билан берилишини ва уларнинг ҳуқуқларининг ҳар қандай чекланиши асосли, қонуний, зарур ва мутаносиб ва самарали суд назорати остида эканлигини таъминлайди.

Ҳибсдаги ўлимлар

  1. Қўмита ҳибсдаги ўлимлар ва етарли тиббий ёрдам кўрсатилмаслиги ҳақидаги хабарлардан хавотирда. Қўмита, бундай ҳолларни самарали ва мустақил тергов қилинмаслигидан ҳам хавотирда (2 ва 6-чи моддалар).

Аъзо давлат, ҳибсда сақланаётган шахсларнинг яшаш ҳуқуқини ҳурмат ва ҳимоя қилиш мажбуриятига амал қилиши, шу жумладан, ҳибсдаги ўлимларнинг асосида ётган сабабларни бартараф этиш учун тегишли чора-тадбирлар  олиб бориши лозим; шунингдек, ҳибсдаги ўлимларнинг мустақил ва холис орган тарафидан зудлик билан тергов қилиниши борасида тезкор қадамлар қўйиши, шу жумладан, суд-тиббий экспериза тайинлаш, ва қурбонларнинг оилаларига терговнинг барча босқичларида тегишли маълумотлар берилгани ва айбдорлар жавобгарликка тортилишини таъминлаш.

Қийноқлар

  1. Қўмита, қийноқларнинг жиноят ҳақидаги қонунчиликдаги таърифи, жумладан Жиноят кодексининг 235-чи моддаси Пактнинг 7-чи моддасининг талабларига мос келмаслиги борасида ўз ташвишида қолади, чунки у кўрсатув/гувоҳлик олиш мақсадида қилинган ноқонуний ҳаракатлар билан чекланган ва шунинг учун амалиётда дастлабки тергов ёки суддан олдинги тергов олиб борувчи шахс, прокурор ёки бошқа ҳуқуқ-тартибот ходими тарафидан содир этилган қийноқ амаллари билангина чекланган, ва ушбу ҳолат бошқа шахслар, шу жумладан, махбусларнинг жазосиз қолаётганининг сабабидир. Қўмита шунигдек, аъзо давлат Жиноят кодексининг 235-чи моддаси асосида, қийноқ қўллагани учун қамалган шахсларни амнистия қилишда давом этаёганлиги борасида ҳам хавотирдадир (2 ва 7-чи моддалар).

Қўмита ўзининг олдинги тавсиясини такрорлайди (CCPR/C/UZB/CO/3, para. 10) ва аъзо давлатни, қийноқларнинг таърифи Қийноқларга қарши Конвенциянинг 1-чи моддаси ва Конвенциянинг 7-чи моддаси билан тўлиқ мувофиқлантирилиши ва у қийноқ содир этган барча шахсларга, ўзининг давлат мансаби доирасида ёки ундан ташқарида ёки давлат ходими ёки расмий сифатдаги бошқа шахс тарафидан гижгижлаш, ёки уларнинг хабардорлиги ёки  индамай розилиги билан қийноқ содир этган хусусий шахсга қарши қўлланилиши учун, ўзининг жиноят ҳақидаги қонунчилигини, шу жумладан, Жиноят  кодексининг 235-чи моддасини тўлиқлашга чақиради. Шунингдек, аъзо давлат қийноқ ёки шафқатсиз муомала учун қамалган шахсларни амнистия қилишни тўхтатишга чақиради, чунки бундай амал Конвенциянинг 7-чи моддасига мос келмайди.

  1. Қўмита қийноқлар жиноий адлия тизимида мунтазам равишда қўлланилишда давом этаётганлиги ҳақидаги ҳисоботлар бўйича ўз ташвишида қолади; амалдаги қонуниятда таъқиқланганига қарамасдан, босим остида олинган иқрорлар амалда судлар тарафидан далил қатори қабул қилинади, ва судялар, иқрорлар босим остида олингани ҳақида шикоятларни текшириб чиқиш ҳақида буйруқ беришмайди, ҳатто қийноқлар излари кўриниб турган ҳолларда ҳам; қийноқлар ҳақида шикоятланган шахслар ўз аризаларини қайтариб олиши мақсадида жазоланадилар, уларнинг оилалари босим остига олинадилар ва қўрқитиладилар; ва, шунингдек, (қийноқлар)  жуда кам ҳолларда таъқиб этилади ва (қийноқлар учун) жазосизлик кенг тарқалган (2, 7 ва 14-чи моддалар).

Қўмита ўзининг олдинги тавсияларини такрорлайди (CCPR/C/UZB/CO/3, para. 11). Аъзо давлат қийноқларни ва шафқатсиз муомалани бартараф этиш учун қатъий чора-тадбирларни йўлга қўяди, шу жумладан:

(a) Қонун бузарлар таъқиб этилишини ва, айбдор деб топилган тақдирда, муносиб жазога тортилишини таъминлаш учун қийноқлар ва шафқатсиз муомала ҳақидаги даъволарни текшириш учун тезкор, батафсил, самарали, мустақил ва холис тергов олиб боришни, шунингдек, жабрлангларга самарали ҳуқуқий кафолатлар берилишини, шу жумладан, адолатли компенсация тўланишини  таъминлайди;

(b) Шошилинч тарзда, ҳақиқий мустақилликка эга бўлган қийноқлар ва шафқатсиз муомала ҳақидаги шикоятларни тергов қилиш механизмини ташкил этиш, ва аризланганлар шикоят қилгани учун ҳар қандай жазолардан ҳимоя этилишини таъминлайди;

(c) Мажбурий иқрорномаларнинг таъқиқи ва қийноқ орқали олинган далилларнинг асоссиз эканлиги ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва судялар томонидан амалиётда самарали қўлланишларини таъминлайди;

(d) Мажбурий иқрорномалар асосида чиқарилгани даъво қилинган суд ҳукмларини қайта кўриб чиқишни ва нотўғри судланган шахсларга самарали ҳуқуқий кафолатлари берилишини таъминлайди;

(e) Ҳар бир милиция бўлимида ва ҳибсда сақлаш жойларидаги сўроқ амалларини мажбурий тарзда аудио-видеога ёзишни таъминлайди.

Шахснинг озодлиги ва хавфсизлиги

  1. Қўмита, аъзо давлат жиноят содир этганликда гумонланган шахсларни судга олиб боришдан олдин ҳибсда 72 соат муддатда ушлаб туришни давом эттираётгани боис ўз хавотирида қолади, ва шу сабабли, аъзо давлатнинг бундай ҳибсда  ушлаб туриш келажакда 48 соат муддатга камайтирилиши мумкин деб айтган баёнотини олқишлайди. Қўмита ҳибсда сақлашнинг устидан суд назорати (хабеас корпус) ҳақидаги қонунчиликни амалга оширишдаги камчиликлар борасида ҳам хавотирда, айниқса қуйидаги даъволар борасида: (a) қонунда кўрсатилган ҳибсда сақлаш муддатига риоя қилмаслик учун ҳибсга олишнинг вақти ва кунини сохталаштириш; (b) хабеас корпус суд жараёнларини ҳибсдаги шасхнинг иштирокисиз ўтказиш, айниқса сиёсатга боғлиқ ишларда; (c) ҳибсдаги шахснинг адвокатга, шу жумладан, ўзи хоҳлаган адвокатга бўлган ҳуқуқининг бузилишлари, ва давлат тарафидан тайинланган адвокатларнинг етарли даражада ҳуқуқий ҳимоя қилмасликлари (9 ва 14-чи моддалар).  

Қўмита ўзининг олдинги тавсиясини такрорлайди (CCPR/C/UZB/CO/3, para. 14). Аъзо давлат ўзининг қонунчилигини ва амалиётини Қўмитанинг № 35 Шахснинг озодлиги ва хавфсизлиги борасидаги Умумий талқинида изоҳ берилган Пактнинг 9-чи моддаси билан тўлиқ мувофиқлаштириши лозим. Шу жумладан, аъзо давлат қуйидагиларни бажариши лозим:

(a) Жиноят содир этганликда гумонланган шахсларни судга олиб боришдан олдин ҳибсда амалдаги 72 соат сақлаш муддатини 48 соат муддатга камайтиради; ҳибсга олинган кун ва вақт ҳақиқатдан ҳам қўлга олинган вақтга мос келишини ва аниқ тарзда қайд этилишини таъминлайди;

(b) Хабеас корпус қоидаларининг амалда қатъий қўлланишини таъминлайди, шу жумладан, суд муҳокамаси жараёнида ҳибсдаги шахснинг қатнашишини, шахснинг ўз истаги билан адвокатга бўлган ҳуқуқини хурматлашини, ва давлат тарафидан тайинланган адвокатларнинг ҳуқуқий ҳимояси етарли даражада эканлигини;

(c) Дастлабки ҳибсга альтернативаларнинг қўлланишини кенгайтиради.

  1. Қўмита, ҳибсдаги шахсларнинг ҳибсга олинаётган вақтда ўз ҳуқуқлари тўғрисида маълумот олишга, ҳибсга олингани тўғрисида қариндошларига хабар беришга ва ўз хоҳиши билан адвокат ёллашга ва врачга муроожат қилишга бўлган ҳуқуқлари ҳибсга олишнинг бошидаёқ бузилишлари амалиётда давом этиб келаётгани борасида ўз хавотирида қолади (7 ва 9-чи моддалар).

Аъзо давлат ҳибсга олишнинг бошланишидан тортиб барча ҳибсдаги шахсларнинг фундаментал ҳуқуқий ҳимоя кафолатларини амалда таъминлаши лозим.

  1. Қўмита инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, ҳукумат танқидчилари, диний экстримизм ёки мамлакатда таъқиқланган исломий ҳаракатларда аъзолиги учун қамалган шахсларнинг белгиланган қамоқ муддатлари тугаётганида, қамоқ қоидаларини қайта бузганликлари даъвоси билан Жиноят кодексининг 221-чи моддаси асосида таъқиб этилиши ва муддатлари асоссиз узайтирилиши борасида хавотирдадир ( 9 ва 14-чи моддалар).  

Аъзо давлат Жиноят кодексининг 221-чи моддаси тугаб бораётган қамоқ муддатлариии узайтириш учун асоссиз равишда қўлланилмаслигини, агарда янги айбловлар кўйилса, адолатли суд жараёнига бўлган ҳуқуқлар тўла ҳурмат қилиниб ва барча айблов ҳукмларида мутаносиблик принципига қатъиян риоя қилинишини таъминлаши лозим.

Ҳибсдаги шароитлар

  1. Қўмита ҳибсдаги тахқирлаш, шу жумладан, қамоқхона нозирлари ва бошқа маҳбуслар томонидан калтаклаш, ҳибсдаги ёмон шароитлар, номувофиқ тиббий ёрдам ва узоқ ҳамда жисмоний куч талаб этадиган ишларга мажбурлаш, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига, ҳукумат танқидчиларига ва исломий гуруҳ ёки ҳаракатларга аъзолигига боғлиқ қамалган шахсларга номутаносиб тарзда қўлланилаётганидан ташвишдадир. Шунингдек, Қўмита барча ҳибсда сақланадиган жойларни мунтазам кузатиб борувчи ва олдиндан огоҳлантирмасдан текширувчи мустақил механизмнинг йўқлиги, ва мустақил маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқулари ва гуманитар ташкилотлар мувофиқ фаолият кўрсатишидаги тўсиқлар боис ҳам ташвишдадир (7 ва 10-чи моддалар).

Аъзо давлат қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

(a) Биринчи галдаги вазифа сифатида, олдиндан огоҳлантирмасдан ҳибсда сақлаш жойларини мунтазам ва мустақил кузатувчи тизимини ташкил этиш учун чора-тадбирларни йўлга қўяди ва мустақил ташкилотлар томонидан самарали кузатув олиб боришлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратади ва Халқаро қизил хоч Қўмитасига ҳибсда сақлаш жойларига мувофиқ йўл очиб беришдаги ўз саъй-ҳаракатларини кучайтиради;

(b) Озодликдан маҳрум бўлган шахсларга инсонийлик билан ва инсон шахсининг ажралмас қадр-қимматини  ҳурмат қилган ҳолда муомала қилинишини, юқорида кўрсатилган ҳибсдаги таҳқирларнинг барча кўринишларига барҳам беришни, ва бундай таҳқирлашларнинг тезкор ва мустақил тергов қилинишини, жавобгарларнинг таъқиб этилишини ва, жабрлангларга самарали ҳуқуқий кафолатлар берилишини, шу жумладан, адолатли компенсация тўланишини  таъминлайди.

Мажбурий меҳнат

  1. Аъзо давлат томонидан 16 ёшга тўлмаган болаларнинг пахта етиштиришдаги мажбурий меҳнатга тортилиш ҳолларини камайтириш учун йўлга қўйилган чора-тадбирларни эътироф этар экан,  Қўмита 16 ёшга тўлмаган болалар ва катталарнинг пахта ва ипак етиштиришдаги мажбурий меҳнатидан фойдаланиш ҳолларининг кўпайганига ишора қилувчи такрор ҳисоботлар ҳақида ташвишдадир. У пахта етиштиришдаги кенг тарқалган коррупция, пул ундириш ва хавфли меҳнат шароитлари ва ҳатто ўлимларга сабаб бўлган пахта терими вақтидаги ночор яшаш шароитлари борасида ҳам хавотирдадир (6, 8 ва 24-чи моддалар).  

Аъзо давлат пахта ва ипак етиштиришдаги мажбурий меҳнатни йўқ қилиши зарур, шу жумладан, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни таъқиқлаган қонунчиликни самарали қўллаш, шунингдек, қонун бузганларни қатъий равишда таъқиб қилиш ва иш ҳамда яшаш шароитларини яхшилаш йўллари билан. Аъзо давлат пахта саноатидаги молиявий ошкораликни ва коррупцияга қарши курашишни таъминлаш учун ўзининг қонунчилигини ва амалиётини таҳлил қилмоғи зарур ва пахта терими билан боғлиқ ўлимларни олдини олиш учун барча керакли чора-тадбирларни йўлга қўйиши ва бундай ҳоллар содир бўлган тақдирда, уларни батафсил тергов қилиш ва самарали ҳуқуқий кафолатлар берилишини, шу жумладан, қурбонларнинг оилаларига адолатли компенсация тўланишини таъминлаши лозим.

Ҳаракатланиш эркинлиги

  1. Қўмита аъзо давлат томонидан ҳали ҳам чиқиш виза ва мажбурий прописка тартибларини сақлаб қолаётгани учун ўз хавотирида қолади. Қўмита инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, мустақил журналистлар ёки сиёсий оппозиция вакилларининг чет мамлакатга чиқишларига аъзо давлат тўсиқ қўяётгани ҳақидаги ҳисоботлар борасида ҳам хавотирдадир (12-чи модда).

Қўмита, Аъзо давлат ўзининг чиқиш виза тартибини бекор қилиши ва мажбурий прописка тартибини Пакт билан тўлиқ мувофиқлаштириши зарур эканлиги ҳақидаги олдинги тавсиясини такрорлайди (CCPR/C/UZB/CO/3,  18-чи параграф).

Суд тизимининг мустақиллиги ва адолатли суд

  1. Қўмита суд тизимининг мустақиллиги ва холислиги етарли даражада эмаслиги борасида ўз хавотирида қолади (CCPR/C/UZB/CO/3, para. 16),  шу жумладан, хар беш йилда ижроий ҳукумат тарафидан ҳар беш йилда муддати узайтириладиган судяларнинг ваколат муддатларининг хавфсизлиги таъминланмагани борасида, ва судяларнинг тайинланиши,  хизматда қўтарилиши, ваколатлари вақтинча тўхталиши ва ишдан олиши борасида етарли маълумот берилмагани борасида афсусланади. У Адвокатлар палатаси ижроий ҳукуматдан мустақиллиги борасида ҳам хавотирдадир (14-чи модда).

Аъзо давлат қуйидагиларни таъминлаш учун барча чора-тадбирларни йўлга қўймоғи зарур (a) суд тизимининг тўлиқ мустақиллиги ва холислигини, шу жумладан, судяларнинг ваколат муддатларининг хавфсизлигининг кафолатланганини; (b) судяларнинг тайинланиши, хизматда кўтарилиши, ваколатлари вақтинча тўхталиши ва ишдан олинишини Пакт билан мувофиқ ҳолга келтирилганини; (c) Адвокатлар палатасининг ижроий ҳукуматдан мустақиллигини қонунда ва амалиётда тасдиқланганини; (d) адвокатларнинг мутақиллигини кафиллаш учун етарли даражадаги кафолатлар  борлигини.  

Виждон ва диний эътиқод эркинлиги

  1. Қўмита прозелитизм (ўз динини ва эътиқодини ёйишга интилиш) ва бошқа миссионерлик фаолиятларини таъқиқлаган қонунчилик ўз кучида қолаётгани борасида ўз хавотирларида қолади (CCPR/C/UZB/CO/3, 19-чи параграф). У қуйидаги ҳолатлар ҳақидаги ҳисоботлар борасида ҳам ўз хавотирларини билдиради (a) ноқонуний қўлга олишлар ва ҳибсга солишлар, қийноқлар ва бешафқат муомала ва қайд этилган муассасалардан ташқарида ибодатини бажараётган мустақил мусулмонларга экстремизм билан боғлиқ айбловлар қўйишлар; (b) қайд этилган муассасалардан ташқарида ўзларининг тинч диний ҳаракатларини ўтказаётган христианларни ва бошқа диний озчилик вакилларини “ноқонуний диний ҳаракатлар” учун ҳибсга олиш, жаримага солиш ва қамоққа ҳукм қилишлар; (c) диний материалларнинг цензура қилиш ва уларнинг фақатгина қайд этилган диний гуруҳларнинг биноларининг ичида  фойдалана олишлик билан чеклаш (7, 9, 10, ва 18-чи моддалар).

Аъзо давлат виждон ва диний эътиқод ва динни ёки эътиқодни ибодат қилиш эркинлигини амалиётда кафолатлаши ҳамда бундай эркинликларни Пактнинг 18-чи моддасида кўрсатилган чекловлардан ошиқча чеклашдан тийилиши зарур. У ўзининг қонунчилигини Пактнинг 18 моддаси билан мувофиқлаштириши зарур, шу жумладан,  прозелитизмни ва бошқа миссионерлик фаолиятларини жиноят доирасидан чиқариш, қайд этилган муассасалардан ташқарида ўзларининг ибодатларини бажараётган мустақил мусулмонларнинг, христианларнинг ва бошқа  диний озчиликларнинг дин эркинлигига аралашув ҳолатларини тергов қилиш орқали.

Ифода эркинлиги

  1. Қўмита журналистларнинг, ҳукумат танқидчиларининг ва диссидентларнинг, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг ва бошқа фаолларнинг ўз фаолиятлари боис ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан таъзийққа ва назоратга олиниши, ассосиз ҳибсга қилиниши, қийноқлар ва шафқатсиз муомалага солиниши ва сохта айбловлар билан таъқиб этилишлари ҳақидаги такрор ҳисоботлар борасида ўз хавотирида қолади (CCPR/C/UZB/CO/3, 24-чи параграф). Мунозарали ва нозик сиёсий масалалар бўйича ифода эркинлиги қаттиқ чеклангани ҳамда бундай маълумотларни чоп этадиган вебсайтлар тўсиб қўйилгани ва ахборот воситаларининг фаолиятлари ман этилгани ҳақидаги ҳисоботлар борасида Қўмита яна ҳам хавотирдадир (7, 9, 10, 14 ва 19-чи моддалар).

Аъзо давлат қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

(a) Мустақил журналистлар, ҳукумат танқидчилари ва диссидентлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва бошқа фаолларининг ўз касбий фаолиятларини юритишда ёки фикр ва ифода эркинлигидан фойдаланишида  тазийқ, таъқиб ва ноўрин аралашувдан амалиётда самарали ҳимоя қилиниши учун тезкор қадамлар қўяди, ва бундай ноўрин ҳаракатларнинг батафсил ва мустақил тергов қилинишини, таъқиб остига олинишини ва жазоланишини ҳамда жабрланганларга самарали ҳуқуқий  кафолатлар берилишини таъминлайди;

(b) Ифода эркинлиги билан фойдаланишдаги ҳар қандай чеклов Пактнинг 19-чи моддасининг 3-чи қисмидаги талабларга мувофиқ эканлигини тъминлайди.

Тинч йиғилиш ўтказиш

  1. Қўмита тинч йиғилиш ўтказиш ҳуқуқининг қонунчиликда ва амалиётда асоссиз чеклангани ҳақидаги ҳисоботлар боис ташвишдадир, шу жумладан: (a) оммавий тадбирлар ўтказиш учун бир ой олдин рухсат олиниши керак деган ҳаддан ортиқ талаблар; (b) тинч йиғинларнинг ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан тарқатилиши ва йиғин иштирокчиларининг ҳибсга олиниши, калтакланиши ва жазоланиши (7, 9, 19 ва 21-чи моддалар).

Аъзо давлат жисмоний шахслар тинч йиғин ўтказиш ҳуқуқидан тўлиқ фойдалана олишларини ва ҳар қандай чеклов Пактнинг 21-чи моддасининг талаблари билан мувофиқ эканлигини таъминлаш мақсадида ўзининг қонунларини ва амалиётини қайта кўриб чиқиши зарур. У шунингдек тинч намойишчиларга куч қўлланилган ва асоссиз  ҳибсга олинган ҳолларни самарали тергов қилиши ва айбдорларни жавобга тортиши лозим.

Уюшиш эркинлиги

  1. Қўмита сиёсий партияларининг ва жамоат бирлашмаларининг қайд этилиши учун қўйилган асоссиз, мушкул ва чекловчи талаблар шунингдек ҳалқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг қайдини бекор қилиниши ёки инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг фаолиятига тўсиқлар боис ўз хавотирида қолади (19, 22 ва 25-чи моддалар).

Қўмита, аъзо давлат томонидан сиёсий партияларнинг ва нодавлат ташкилотларнинг қайд қилиниши ҳақидаги қонунчилигини ва амалиётини Пактнинг 19,22 ва 25-чи моддалари билан тўлиқ мувофиқлаштириши керак эканлиги ҳақидаги ўзининг олдинги тавсиясини эслатади (CCPR/C/UZB/CO/3, 25-чи параграф).  

Ижтимоий ҳаётда иштирок этиш

  1. Қўмита мухолифат партияларининг қайд қилиниши ва сайловларда иштирок  этишлари таъқиқлангани ҳақидаги ҳисоботлар боис хавотирдадир. У қатор асоссиз чекловлар боис, шу жумладан, бир жойда узоқ муддат яшаш, тил билиш ҳақидаги талаблар,  касбий чекловлар ва айблов ҳукми чиқарилган ҳар қандай шахсга бўлган кенг қамровли чекловлар, шунингдек қамоқда ўтирганларнинг ва суд тарафидан  ҳуқуқий муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларнинг сайлаш ҳуқуқидан махрум қилинишлари боис амалдаги сайловлар ҳақидаги қонунчилик фуқароларнинг давлат ишларида ҳақиқий тарзда иштирок этиш ҳуқуқини, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини кўринишидан таъминламаслиги борасида ҳам хавотирдадир.  Қўмита 2014 ва 2015 йилги президент сайловлари ҳақиқий рақобат йўқ шароитда ўтказилганликлари, шунингдек президентлик муддатларининг Конституцияда чекланганига қарамасдан, бу амални эгаллаб турган шахс номзод сифатида қайд этилганлиги боис ҳам хавотирдадир (2, 19, 21, 22 ва 25-чи моддалар).

Аъзо давлат ўзининг сайловлар ҳақидаги қонунчилигини Пакт билан, шу жумладан 25-чи модда билан мувофиқлаштириши зарур, хусусан қуйидаги йўллар билан:

(a) Сиёсий плюрализм маданиятини ривожлантириш ва мухолифат сиёсий партияларининг қайд этилишларини таъқиқлашдан ва сайловларда қатнашишларига тўсиқ қўйишдан тийилиш;

(b) Ҳақиқий ва кўп тарафли сиёсий мунозаралар эркинлигини таъминлаш;

(c) Сайланиш ва сайлаш ҳуқуқининг чекловларини Пактга мувофиқлигини таъминлаш учун ўзгартириш;

(d) Президент сайловларига номзодларни қайд қилиш жараёнида президентлик муддатларнинг конституциявий чекловларига амал қилинишни таъминлаш.

Пакт ҳақидаги маълумотларни тарқатиш

  1. Аъзо давлат Пактни ва унинг Биринчи факультатив Протоколини, ўзининг тўртинчи даврий ҳисоботини ва ушбу якуний мулоҳазаларни суд, қонун чиқарувчи ва ижроий ҳукуматлар, фуқаролик жамияти ва мамлакатда фаолият олиб бораётган нодавлат ташкилотлар ва жамоат орасида кенг тарқатиши лозим.
  2. Аъзо давлат, Қўмитанинг тартиб-қоидаларининг 71-чи қоидасининг 5-чи параграфига биноан, бир йил муддат ичида Қўмитанинг 11-чи (Фавқулодда вазият ва аксил террор), 13-чи (Қийноқлар) ва 19-чи (Мажбурий меҳнат) параграфларида берган тавсияларини бажаргани ҳақида керакли маълумот бериши лозим.
  3. Қўмита аъзо давлатнинг кейинги даврий ҳисоботини 2018 йил 24 июлда тақдим этилишини, ва бу ҳисобот  Қўмитанинг барча тавсияларини ва бутун Пактнинг бажариш ҳақидаги янгиланган ва муаян маълумотларни ўз ичига олишлигини илтимос қилади. Қўмита, ҳисоботни таёрлашда, аъзо давлатдан фуқаровий жамоат ва мамлакатда фаолият олиб бораётган нодавлат ташкилотлар билан кенг маслаҳатлар олиб боришини илтимос қилади. Бош Ассамблеянинг 68/268 сонли резолюциясининг асосида, ҳисобот 21,200 сўздан ошмаслиги керак.
Тағин ўқинг
16 ноябр 2016
Рассом Туз машҳур «Опять двойка» асарига тақлидан чизган карикатурасида Ўзбекистоннинг бугунги муаммосини нишонга олади. Шу пайтгача ёзилган аризалар сонининг ...
9 декабр 2021
Маҳаллий мулозимларнинг «қабр бизнесига» айлантирилган Хўжайлидаги Халифа Эражаб масжиди ва Маздакхон мақбарасини вандаллардан ҳимоя қилишни Ўзбекистон спорт ва туризм ...
4 январ 2018
Сўнгги икки ҳафта ичида мамлакат вилоятлари бўйлаб жами 54 та милиция постлари тугатилди. ИИВ матбуот хизматига кўра, тугатилган постларнинг, ...
29 март 2017
Президент Мирзиёевнинг 7 мартдан кучга кирган қарори ортидан дори дармон тақчиллашуви билан боғлиқ жиддий муаммолар келиб чиқмоқда. Андижон шаҳридаги ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...