якшанба,
8 декабр 2024
1 сентябр 2023
Каримов мустақиллик тарафдори бўлмаган
Ислом Каримов августдаги путч ва Ўзбекистон мустақиллиги декларациясини қабул қилганидан кейин ҳам СССР тарафдори бўлиб қолган. Айни икки воқеадан кейин – 1991 йил 16 октябрь куни “Деловой мир” газетаси мухбири Юрий Галимовга берган интервьюсида Каримов янги шўролар мамлакати учун ягона конституция, ягона пул бирлиги, ягона иқтисодий ҳудуд лозимлигини билдирган.
Аслида мустақиллик Беловеж ўтлоғида СССР тарқалганидан кейин аниқ бўлганди. Бундан олдин Каримов «янгиланган СССР тарафдори» бўлиши ҳақида Горбачёвга ваъда берган эди.
Eltuz.com