Ўзбек мигрантлари ватанларига МДҲдаги бошқа давлатлардан кўра кўпроқ пул жўнатишмоқда
Россия Федерацияси Марказий банки 2018 йил 1 чораги бўйича хусусий шахсларнинг Россиядан бошқа мамлакатларга жўнатмалари статистикасини эълон қилди.
МДҲ давлатлари ичида энг кўп пул Ўзбекистонга жўнатилган – 726 млн. доллар. Бу ўтган йилнинг 1 чорагига нисбатан 17% га кўпдир.
Иккинчи ўринда Тожикистон – 487 млн., 15%га кўп.
Учинчи ўринда Қирғизистон – 434 млн., 9%.
Ўрта Осиё миллий муносабатлари бўйича мутахассис Сергей Абашин, ўз Фейсбук саҳифасида бу маълумотларга шундай изоҳ беради, «рақамлар пул жўнатмаларининг сезиларли ошаётганини кўрсатмоқда, бу мигрантлар иш ҳақининг ва мигрантлар сонининг ҳам ошаётганини англатади.
Қирғизистонга жўнатмаларининг унчалик ўсмаётгани, аслида Қирғизистон ватандошлари ишлаб топган пулларнинг анча қисми иш шароитларини яхшилаш учун Россиянинг ўзида қолаётганини англатади».
Eltuz.com