Document UZ
5 июл 2019

Парпиев кетди, лекин унга алоқадор бизнес гуллаб-яшнамоқда

“Ёшим етмишдан ошди. 50 йилдан ортиқ ҳайдовчилик тажрибам бор. Лекин пешонада бор экан, неварам тенгилар билан яна ҳайдовчиликка ўқияпман”. Фото: avtotest.uz

Бу сўзлар ўғли хусусий фирмаси номига олиб берган машинани ҳайдаб юрадиган отахоннинг айтганлари.

Ҳукуматнинг хўжалик субъектларига тегишли автотранспортни бошқарадиган ҳайдовчиларнинг ҳар икки йилда “Avtotest Report” МЧЖда малака оширишини белгилаши ортидан отахон ҳам бир ҳафталик курсларда ўқимоқда.

Ўзбекистонда пенсия ёшидан ўтган бўлса-да, қайсидир фирма ёки ташкилотнинг машинасини ҳайдайдиганлар кўплаб топилади. Демак, бутун умр машина чамбарагини қўлдан қўймаган бундай кишиларни “Avtotest Report” курсларида ҳали яна кўп бора учратамиз.

Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида ҳукумат хусусий тижорий фирмага бундай ҳуқуқни бермаган бўлса керак.

Энг ёмони, турли аҳоли қатламларни, шунингдек, айрим депутатларнинг норозилигига қарамай, ҳамон бу ҳужжат бекор қилингани йўқ.

Ўз вақтида бундай қарорнинг қабул қилинишига сабаб сифатида йўл-транспорт ҳодисалари кўпайиб бораётгани сабаб қилиб кўрсатилганди.

Кейинчалик маълум бўлишича, содир бўлаётган бундай воқеаларда юридик шахсларга тегишли автотранспортларнинг улуши 10 фоизга ҳам етмас экан.

Мазкур ҳужжат қабул қилингандан сўнг саволлар кетидан савол пайдо бўлавермоқда. Масалан, нега ҳайдовчиларни қайта тайёрлаш ҳуқуқи битта фирмага берилди? Нега ҳайдовчилар айнан ҳар икки йилда қайта малака ошириши керак?

Йиллар давомида машина бошқариб келаётган минглаб ҳайдовчиларнинг малакасини шубҳа остига олишга қандай сабаблар туртки бўлмоқда?

Афсуски, кундан кун кўпайиб бораётган бу каби саволларга ҳали аҳоли бирор марта тўлиқ жавоб олгани йўқ. Аксинча, “Avtotest” курсларида ўқитишга мажбурлаш тобора кучайиб бораётир.

Ҳозирча юридик шахсларга тегишли автотранспорт ҳайдовчиларида мажбурий равишда “Avtotest Report”нинг сертификатини бўлиши муддати 1 июлдан 1 сентябрга сурилди.

Сентябрь ойидан бошлаб транспортни бундай сертификатсиз бошқараётган ҳайдовчилар жаримага тортилади.

“Avtotest Report” курслари бир ҳафтага мўлжалланган. Унда ўқиш баҳоси эса 345 минг сўмни ташкил этади.

Ҳозир ҳар ҳафтада қанчадан-қанча фирма, корхона ва ташкилотлар ўз ҳайдовчиларини “Avtotest Report”да ўқитиш учун миллионлаб сарфламоқда. Лекин бу пул давлатнинг эмас, корчалонларнинг чўнтагига тушмоқда.

Ўзбекистонда тарқалган гап-сўзларга кўра, “Аvtotest-Report” МЧЖ Давлат солиқ қўмитасининг собиқ раҳбари Ботир Парпиевнинг қудратли бизнес империясига алоқадор. Унинг эгаси эса Б.Парпиевнинг яқин одами, президент матбуот хизмати раҳбари Комил Алламжонов экани айтилади.

Бугун Комил Алламжонов президент орбитасига энг яқин одамлардан бири ҳисобланади. “Avtotest Report”нинг мушуги офтобда ястаниб ётишига ҳам шу омил сабабчи эмасмикин?!

Баҳодир Шариф
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 феврал 2021
(Арафадаги ўйлар) Бу саволни сизга эмас, ўзимга бердим узун йиллар давомида.Бу саволга бугун жавобим бор, алҳамдулиллоҳ, аммо кеча йўқ ...
5 август 2020
Марҳум президент Ислом Каримовнинг кенжа кизи Лола Каримова (Тиллаева) Америкадаги учта вилласини сотувга қўйди Рассом Туз
20 май 2023
Элтузнинг душман эмас балки дўст эканлигини энг биринчи англаб тушуниб етган илк расмий киши бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев ...
8 май 2024
Элтуз нашри МТРКнинг «Спорт» канали директори Зоҳид Каримовни фош этувчи мақоладан кейин миллий телевидение ходимларидан келган мурожаатларни мунтазам равишда эълон қилиб ...
Блоглар
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...