Document UZ
23 октябр 2018

Ғафур Раҳимов ўғрибоши эмасми?

Халқаро бокс уюшмаси (AIBA) президентлиги учун 2-3 ноябрда ўтадиган сайловда ўз номзодини қўйган ўзбекистонлик 66 яшар Ғафур Раҳимов жиноят оламига алоқаси йўқлигини исботлашга уринмоқда.

АҚШнинг Around the Rings нашрига берган интервьюсида Раҳимов унинг жиноят оламига алоқадорлиги ҳақидаги «нотўғри айбловларни Гулнора Каримова ва унинг гуруҳи» 2010 йили тарқатишга киришгани ҳақида билдирди.

Шунингдек, 2018 йилнинг сентябрида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов имзоси остида AIBA ижроқўмига хат жўнатилди. Унда «Ғафур Раҳимовнинг жиноий ўтмиши ҳақидаги ҳар қандай иддао асоссиз экани» билдирилди.

«Биз бу заиф чиранишларга анча батафсилроқ изоҳ берган бўлардик, аммо баъзан битта фотосурат мингта сўздан кўра кўпроқ ифода беради», дея билдирди Ғафур Раҳимовнинг жиноят оламининг ўнта  етакчиси билан тушган расмини эълон қилган «Asiaterra-info» мустақил нашри.

Cуратда: «қонундаги ўғри»лар Владимир Тюрин (Тюрик), Аслан Усоян (Дед Хасан), Ғафур Раҳимов, «Сочи смотряшийси» Гусейн Гусейнов (Коля Гусейн), «қонундаги ўғри» Эмиль Саркисян, «қонундаги ўғри» Гия Дангадзе; пастда: «қонундаги ўғри» Вахтанг Кардава (Вахо Сухумский), «қонундаги ўғри» Алик Миналян (Алик Сочинский), «Ленинский» гуруҳи аталмиш тўда иштирокчиси Сергей Козубенко (Серега Омич), «қонундаги ўғри» Артём Демуров (Артюша)лар акс этган.

Фотосурат дастлаб, Россия ўғрилари дунёсига бағишланган «Прайм Крайм» сайтида чоп этилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 январ 2019
Немис сиëсатчилари ва матбуоти Германияга келиб кетган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевни “ислоҳотчи” сифатида эътироф қилишди. Германиядаги Süddeutsche Zeitung газетасининг ...
24 сентябр 2020
Сўнгги пайтларда мендан энди мигрантларнинг тақдири қандай бўлиши ҳақида тез-тез сўрашмоқда. Айримлар Россиядан қайтаётган ишсиз эркаклар оқимидан очиқчасига ҳайиқмоқда. ...
22 ноябр 2018
СССРнинг қудратли КГБ идораси жиноятларини фош қилгани учун халқ орасида» Рембо» лақабини олган ва ўн йилга қамалган ўзбек милицияси ...
5 май 2017
Президент Мирзиёев, 27 апрел куни, Жиззах вилоятидаги мажлисда амалдорларни кунига 8 соат ўрнига, 18 соатдан ишлаши кераклигини тайинлади. «Мен ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...