Document UZ
15 феврал 2021

Президент куёви: автоҳалокат хроникаси

Ўзбекистон президентининг кенжа куëви Отабек Умаров 13 февраль соат 18лар атрофида Тошкент марказидаги кўчада йўл-транспорт ҳодисасига учради.

Президент давлат хавфсизлик хизмати (ПДДХ) раҳбари ўринбосари бўлган Отабек Умаров аварияга учрагани ҳақида ҳозирга қадар расмий манбалар лом-мим дегани йўқ.

13 февраль куни кечки пайт халқ орасида “Президент трассаси” номини олган Тошкентнинг Пушкин метро станцияси яқинида катта тезликда кетаëтган мотоцикль ва енгил машина ўртасида хавфли ҳолат юз берган.

Мотоциклда бўлган Отабек Умаров енгил автомобилга чап бериш учун рулни буради ва йўл четидаги бетон бордюрга зарб билан урилади.

Бу ҳодиса йўл-патруль хизмати томонидан қайдга олингани йўқ.

Аварияда Умаровнинг ўнг оёғи бир неча жойидан синган, чап оёғи суяклари қаттиқ зарба оқибатида майдаланиб кетган.

Умаров халқ орасида 16-горбольница деб аталадиган Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий марказига 13 февраль куни соат 19лар атрофида олиб келинган.

Касалхонадаги шифокорнинг айтишича, Отабек Умаров қарийб олти соат оперция қилинган.

Умаров оëқларига “Илизаров темирлари” ўрнатилган.

Совет жарроҳи Гавриил Илизааров ихтиро қилган бу мослама асосан оëқлардаги суяклар авария оқибатида синиб парчаланиб кетган пайтда қўлланилади.

Якшанба куни, яъни ҳодисанинг эртаси куни кундузги 12дан ўтганда Тошкент аэропортига Германиянинг Нюрнберг шаҳридан махсус жиҳозланган тиббиëт самолёти келиб қўнган.

Тармоқларда кенг тарқалган “Куëвнинг мияси лат ебди”, деган иддао ўз тасдиғини топмади.

14 февраль куннинг иккинчи ярмида Умаров ўзига келиб яқинлари билан гаплашган.

“Элтуз” воқеалар ривожини кузатишда давом этмоқда. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 август 2017
Паҳлавон Содиқ 1973 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида туғилган. Тошкент ва Туркияда журналистикадан таҳсил олган. “Руҳият насими” (1994) шеърий ...
25 май 2020
Гулнора Каримованинг қизи ва ўғли ўзбек тадбиркорларини «амнезия» (унутиш касаллиги)га чалинганликда айблашди. Сўнгги икки ҳафтада турли йилларда Гулнора Каримова ...
10 апрел 2017
“XXI аср” газетаси (06.04) ўз муассиси бўлмиш партия – ЎзЛиДеПнинг “аввалгилардан фарқли тадбирлари энди кўпчиликда катта қизиқиш уйғотаётгани”ни билдирди. ...
12 октябр 2020
Москвада янги туғилган чақалоқни метронинг кириш жойида қолдиргани учун ўзбекистонлик фуқаро суд қилинмоқда. У 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ...
Блоглар
2 март 2021
Бир оғайним қўққисдан мен ҳақимда даҳоларча башорат қилиб бундай деб қолди: Керак бўлса, минг фоиз ...
25 феврал 2021
Болалигимда мендан 5-6 ёш катта қўшни каптарвоз бола бўларди. Кўпинча каптарлари бизнинг ҳовлимизга учиб келиб ...
17 феврал 2021
Ҳали газга ўтилмаган ёнилғи сифатида фақат бензиндан фойдаланиладиган вақтлар эди. Бензин эса автомобилларга ёнилғи қуйиш ...