Document UZ
31 январ 2024

У ҳақда 21 ҳақиқат

У

1. Шарқда машъал бўлган, кондинционердан тортиб ҳарбий учоққача ишлаб чиқариладиган юқори саноатли давлатни дунëга арзон ишчи кучи етказиб берадиган қолоқ ва хароб  ўлкага айлантирди.

2. Конвертацияни чеклагани ортидан иқтисод музлади ва пул босувчи станок ëнида турган саксонта оила миллиардерга айланди ва аксар аҳоли қашшоқ бўлди.

3. Исмида бек ëзилган миллат паспортига “тиланчи”, “қашшоқ” маъносидаги фуқаро тамғасини ëпиштирди.

4. Айнан у Ўзбекистон газини ўрис ва хитойга ўптим бериб, мамлакатни зимистонга айлантирди. 

5. Илмий текшириш ва бошқа ўнлаб илм даргоҳларини ëпди. Математик, физик ва муҳандислар мамлакатдан чиқиб кетди. Мамлакатни олтин каллалар тарк этиб, олтин тишли жоҳиллар эгаллади. 

6. Ўзбекистонда пахта қуллиги ва мажбурий меҳнатни энг аянч нуқтага олиб борди. Пахта мажбурий меҳнатига қарши чиққан фаол Умида Ниëзовани қамади. 

7. Иложсизликдан уйидан чиқиб кетиб Россияда кўча супуриб тирикчилик ва барқарорликни таъминлаëтган мадиркорлардан ошкора жирканди. Уларни камситди. Элчихона ва консулликлар четдаги ўзбек мардикоридан айнан унинг даврида юз ўгирди. 

8. Непотизмга асос солди. Қизлари, куёви, хотини саноқсиз қариндошлари мамлакатни ошкора талади. Гангстеризм, бировнингмулкини олиб қўйиш президент қизлари учун кундалик ишга айланди.

9. Ëлғон ва ëлғон матбуот айнан унинг даврида ривож топди. Эркин матбуотни ўлдирди. Мамлакатдаги илк мустақил Телекомпания Эй Эл Сини ëптириб, журналистларни мамлакатдан қувиб чиқарди. Мамлакат аҳолисини фақат ўрис телевидениясини кўрадиган зомби наркоманга айлантирди. 

10. Мамлакатдаги сиëсий эркинликни қассоб каби бўғизлади. Эрк ва Бирлик каби мухолифат лидерлари мамлакатдан қочди. Фаоллар қамалди. Муҳаммад Бекжон фақат Эрк лидерининг укаси бўлгани учун 18  йил қамоқда ўтирди.

11. Ўз хақини талаб қилиб чиққан андижонлик тадбиркорлар йирик калибрли пулемëтдан ўққа тутилиб қириб ташланди. Хотинлар, ëш гўдаклар Андижондаги Бобур майдонида отиб ташланди.

12. Мамлакат ва давлат хафсизлиги бир четда қолиб фақат талончилик ва сиëсий террор билан шуғулланадиган  МХХ – СНБ айнан унинг даврида яратилди.

13. Туркия¸ Тожикистон¸ Қозоғистон¸ Туркманистон Қирғизистон раҳбарлари билан аразлашиб, минтақада совуқ уруш ҳолатини яратди. Тожик чегараси миналанди. Миналарда ўлган юзлаб одамларнинг икки қўли унинг ëқасида.

14. 2005 йил Андижон қирғини ортидан мамлакат саноати ва ер ости қазилма бойлиги назоратини қўш қўллаб Россияга тутқазди.

15. Мамлакатда суғурта тиббиëти тизимига қаршилик қилгани оқибатида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими буткул ишдан чиқди.

16. Одамлар қалбидаги давлатга ишонч, мустақилликка ҳурмат ва эркинликка ошиқлик каби хислатларни ўлдирди. 

17. Мамлакат таълим тизимини ишдан чиқариб, миллионлаб саводсизлар армиясини етиштирди. 

18. Айнан унинг давридаги бошқарув элитаси ва икки қизи мамлакат олтинларини ташқарига олиб чиқиб ўмариб кетди. 

19. Айнан унинг буйруғи билан Тошкентдаги чинорлар кесилди. Шаҳрисабздаги қадимий бинолар йиқилди. Самарқанддаги Озодлик ҳайкали онтарилди. 

20. Айнан  унинг даврида бошқарувнинг авторитар диктатура шакли ягона маъқул тизим ўлароқ ерлашди. Парламент ва суд ҳукумати фалаж ҳолатга келтирилди. Демократия ерга кўмилди. 

21. Айнан унинг даврида етишган ўғри, қаллоб ва иккиюзламчилар бугун давлатни бошқармоқда. У ўлди аммо у яратган вирус давлатни емиришда давом этмоқда.

Ким у?

Тағин ўқинг
13 сентябр 2018
Тошкент шаҳрининг жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида 12 cентябрь куни собиқ Ўзбекистон бош прокурори 66 яшар Рашид Қодиров ...
6 апрел 2016
Ўзбекистондаги партияларнинг нашрларини кўздан кечириб, уларнинг парламентдаги депутатларига ўз сайловчилари билан огоҳлик, ҳушёрлик, «ёт ғояларга қарши кураш» мавзуларида учрашувлар ...
21 декабр 2018
Ўзбек маданияти, санъати ва адабиётининг таназзулини бошдан кечиряпмиз. Кенг тафаккурли, истеъдодли ижодкорлар ё ватанни тарк этишди, ё қамоққа олинди, ...
9 апрел 2020
Пандемия тезда ўтиб кетади, мен ҳеч нарса қилишим шарт эмас, деб хаёл қилаётганлар бўлса, қуйидаги маълумотлар уларга таҳлил учун ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...