Document UZ
24 март 2024

Крокус теракти учун жавобгарликни ИШИД-К ўз зиммасига олди

Москва яқинидаги «Крокус сити ҳолл» концерт залида содир этилган теракт учун жавобгарликни ИШИДнинг Афғонистондаги бўлинмаси — ИШИД-Хуросон гуруҳи ўз зиммасига олди, деб ёзмоқда The New York Times нашри. Бу маълумотни АҚШ амалдорлари ҳам тасдиқлади.

ИШИД (Ироқ Шом Исломий Давлати) сафларида яқин беш йил ичида камида мингга яқин ўзбек жангариси бўлгани айтилади. Уларнинг кўпчилиги ўлдирилган. Ўзбек ишидчиларнинг бола бақраси Мехр деб аталган шубҳали тадбир доирасида давлат ҳисобидан олиб келинган эди.

Баъзи маълумотларга кўра, «ишидчи хотин»ларнинг бир қисми айланма йўллар орқали Миср ва Туркияга қайтиб кетган. Улар ўзларининг террорчи фитратини ўзгартирмоқчи эмас.

Айни пайтда, собиқ “Азон Уз” каби диний контент яратадиган пропаганда марказлари ўзбекларни ИШИДга мойил қилиш учун тизимли иш олиб боргани ортидан жангарилар қаторига қўшилишни истаган «рижол»лар сафи сийраклашмаган.

Eurasianet нашри  кейинги пайтларда ўзбекларни жангари гуруҳларга ёллаш уринишлари авж олгани ҳақида мақола чоп этган эди. 

Мақолада жангари ёллаш Telegram мессенжери орқали олиб борилгани айтилади. 

«Исломий давлат» экстремистик гуруҳининг Афғонистондаги бўлими бўлмиш «Исломий давлат – Хуросон» гуруҳига алоқадор Telegram-каналида  ёзилган постда жангари гуруҳ учун жанг қилиб, шаҳид бўлганларнинг охирати обод бўлиши эътироф этилди. Постга илова қилинган суратда Марказий Осиёнинг замонавий харитаси фонида қурол тутган шахслар тасвирланган. Пост ҳам ўзбек лотин алифбосида, ҳам ўзбек кирилл алифбосида ёзилган.

Террорчи гуруҳ кейинги пайтда Ўзбекистонда жангари ёллашга қаратилган ҳаракатларини кучайтирган.

«Хуросон овози» ҳозирда «Исломий давлат – Хуросон» гуруҳи ташвиқотини тарқатиб келган «Ал-Азаим Медиа» билан ҳамкорлик қилмоқда. «Ал-Азаим Тожикий» тожик тилида контент яратгани каби, «Ал-Азаим Медиа» ўзбек тилида ҳам оригинал, ҳам таржима қилинган босма, аудио ва видео материалларни ҳозирламоқда.

Гуруҳ контенти нафақат Толибонга, балки Марказий Осиё ҳукуматларига қаратилган. Дарҳақиқат, «Хуросон овози» гуруҳи тез-тез Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловни нишонга олади. «Ал-Азаим Тожикий» эса Тожикистон президенти Имомали Раҳмонни нишонга олиб келади.

Толибон Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олганидан кейин, Марказий Осиё етакчиларига бўлган эътибор янада кучайди.

Eurasianet нашри таъкидига кўра, айни дамда Ўзбекистон Толибоннинг Марказий Осиёдаги ягона «дўсти»дир.

«Исломий давлат – Хуросон» гуруҳига алоқадир яна бир Telegram канал – «Tawhid News» Ўзбекистон Толибонга ўзини ҳимоя қилиш учун пул тўлаётганини айтиб, Толибоннинг Тошкентга ташрифни танқид қилди. «Исломий давлат – Хуросон» гуруҳининг айрим тарафдорлари Толибон ўзини мусулмонлардек кўрсатаётганини айтишади.

Бир неча кундан кейин «Хуросон Овози» гуруҳи «Тушунинг, умматга шерлар керак!» деб ёзди. Постга пичоқ тутган «Исломий давлат» жангариси сурати илова қилинди. Каналда аввалроқ улашилган аудиомурожаатда Марказий Осиё мусулмонлари «халифалик сафига қўшилиб, Ўзбекистон, Толибон ва уларнинг ғарблик хўжайинларига қарши жиҳод қилишга» чақирилган эди.

Тармоқларда Ғарб ва АҚШни ҳақорат қилаëтганлар «Tawhid News»ни ўқиб мияси зомби бўлган рижоллардир.

Eurasianet нашри хулосасига кўра, Ўзбекистонда ИШИД учун жангари ёллашга қаратилган ҳаракатлар яхши (тизимли) ташкил этилган.

«Хуросон овози» гуруҳи ҳарбий хизматга кириш ҳақидаги саволларга жавоб бериш ва қизиққан шахсларни Афғонистонга чақириб олиш ва тайёрлаш билан шуғулланадиган шахслар билан боғланиш учун махсус Telegram ҳисобларни яратган.

«Хуросон овози» гуруҳи мавжуд Telegram-каналлари блокланса, тезда янгисини очади. Гуруҳ Ўзбекистонни жангари ёллаш учун қулай замин деб билади ва Тошкентдаги ҳукуматни Исломга зид, Толибон тузумини эса глобал ислом оиласи манфаатларига путур етказувчи миллатчи пуштун ҳаракати сифатида танқид қилиб келади.

«Хуросон овози» тарафдорларининг фикрича, бундай вазиятда Марказий Осиё мусулмонлари Толибонга ва ўзларининг дунёвий ҳукуматларига қарши курашишга мажбурлар.

«Хуросон овози» гуруҳи «Ал-Азаим Медиа» билан ҳамкорлиги туфайли кўп сонли обуначи тўпламоқда.

Eurasianet нашрининг ишонишича, ўзбеклар ИШИД учун потенциал ва ИШИД пропаганда машинаси  «Хуросон овози» ўзбекларни радикаллаштиришда муҳим ўйинчига айланиб бормоқда.

Элтуз радикал диний экстремистик кучлар фаолиятига оид таҳлилини давом эттиради. Каналимизга обуна бўлинг, лайк босинг, рахмат тугмачасини босиб қўллаб қувватланг.

Тағин ўқинг
3 ноябр 2022
«Элтуз портали»га келган навбатдаги бешта шикоят мактубини ўқиб эшиттирамиз дастлабки шикоят Самарқанддан. “Кадастр ходимининг ерни ноқонуний тарзда сотгани” ҳақда. ...
10 ноябр 2018
Ўзбекистон мустақил бўлган 1991 йилдан то шу бугунчага бу мамлакат ҳукумати чет элда бошига иш тушган бирорта ватандошини ҳимоя ...
9 декабр 2021
Маҳаллий мулозимларнинг «қабр бизнесига» айлантирилган Хўжайлидаги Халифа Эражаб масжиди ва Маздакхон мақбарасини вандаллардан ҳимоя қилишни Ўзбекистон спорт ва туризм ...
10 июн 2016
Бугун, 10 июн – тошкентликлар учун оғир йўқотиш, энг экологик жамоат транспорти бўлган трамвай сўнгги манзилга кузатилганини яна бир ...
Блоглар
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...