Диний экстремистларга қарши рейдлар ўтказилди
Тошкентни рак ўсмаси каби қоплаган диний экстремизм ва терроризмга қарши рейдлар ўтказилди.
Сўнгги 3 ой давомида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 50 та жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент шаҳрини чулғаган диний экстремизм ва терроризмни тагидан йўқ қилиш қатор тезкор тадбирлар олиб борилаëтгани ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати билдирди.
Умрида кўрмаган яҳудийларни ўлдириш¸ улар назарида очиқ кийинган хотин-қизларни тошбўрон қилиш¸ Сурияга бориб калла олиш ва бошқа кўкнорихаëлларга маҳаллий имомлар пропагандаси орқали берилиб зомбига айланган рижол ови ўз самарасини бермоқда.
Ўткан хафта Тошкент шаҳрида экстремистик радикал гуруҳларга қўшилган фуқароларнинг хонадонларида 45 та тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилди. Гумондор шахслар қўлга олинди.
Жорий йилнинг 3 ойи давомида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 50 та жиноят иши қўзғатилган, 188 та ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 264 нафар шахсларга нисбатан нисбатан қонуний чоралар кўрилган.
Ўзбекистон ҳар куни одамлар ўзини пўртиллатидагиан Яқин Шарқ форматидаги диндор рижоллар схўдкасига айланмаслиги учун давлат барча ричагларини сарф қилиши керак.
Телеграмм¸ инста ва тик токда алжираëтган қора қоп кийган шахидка қориялару тўрва соқол қўйиб такфирчилик қилаëтган шолғомкаллалар назоратга олиниши керак.
Ўзбекистон – дунëвий давлат. Бу давлатда шариат эмас, конституция амал қилади.