Асосий мавзулар
11 декабр 2018

“Дори-дармон”ни кимлар қарзга ботирди?

Ўзбекистонда дори-дармон савдоси энг даромадли соҳалар қаторида қолаётган бир пайтда давлатга қарашли “Дори-дармон” акциядорлик компанияси қарз ботқоғига ботиб бормоқда.

Жорий йилнинг сўнгги 11 ойида компаниянинг шериклари олдидаги қарзлари 125,4 миллиард сўм, банклар олдидаги қарзлари эса 54 миллиард сўмни ташкил этди.

“Дори-дармон”нинг учинчи кварталдаги бухгалтерия ҳисоб-китобларига кўра, компания зарари 48,5 миллиард сўмдан ошиқроқдир (5,8 миллион АҚШ доллари).

Молиявий аҳволи оғирлашуви асносида “Дори-дармон” беш йил муддатга АҚШнинг United Investment Healthckar Group компаниясига ишончли бошқарувга топширилгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.

Океанорти компаниясининг вакиллари сифатида келиб чиқиши грузин бўлган америкалик икки бизнесмен таништирилди. Бу билан ҳукумат янги бошқарувчиларнинг шубҳали мақоми ҳақида интернетда тарқалган шов-шувларга барҳам беришга урингани айтилмоқда.

Ўзбекистонга Ғарбнинг замонавий бошқарув усуллари, инвестициялари кириб келишини фақат олқишлаш мумкин. Лекин “Дори-дармон” АКнинг шундай оғир молиявий аҳволга келиб қолиши сабаблари очиқланмаётгани хавотирларга сабаб бўлади.

Зеро, юқорида эслатиб ўтганимиздек, мамлакатда дори-дармон савдоси ўта даромадли ҳисобланади. Ҳар қадамда ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпайиб бораётган дорихоналар ҳам бундан дарак беради.

“Дори-дармон” АК акциядорлик жамиятлари шаклидаги 8 та минтақавий бўлим, ўнлаб шўъба корхоналарига тааллуқли 17 та омборхона, 233 та дорихона ва қарийб 2000 та дорихона филиали, 15 та назорат-таҳлил лабораториясидан иборат улкан тизимдир.

Бозорнинг энг даромадли сигментларидан бирида фаолият кўрсатаётган шундай қудратли тизимнинг қарз ботқоғига ботиши дастлабки қарашда мантиқсиз кўриниши мумкин.

Лекин масала моҳиятига чуқур кириб борилгани сайин бу мантиқсизлик тумандек тарқаб, кўз олдингизда олий ҳокимият органларига бориб тақалувчи коррупция намоён бўлади.

“Дори-дармон” АК узоқ йиллар давомида МХХ генерали Солиҳбоевнинг яқин қариндошларидан бири томонидан идора қилингани сўзимизнинг исботидир.

Бу алоқалар сабаб компания дори-дармонларни мамлакатга олиб киришда турли имтиёз ва преференциялардан фойдаланди. Нисбатан арзон нархда кириб келган айрим дорилар кейинчалик устама қўйилган ҳолда хусусий дорихоналар орқали сотилди.

Шу каби қаллобликлар ортидан давлат корхонасининг молиявий аҳволи яхшиланиш ўрнига ёмонлашиб борди, лекин уни назорат қилганлар бойиб бораверди.

“Дори-дармон”га қарашли дорихоналарда имтиёзли равишда олиб кирилган дориларни топишнинг имкони йўқ, борлари эса ҳамма жойда топиладиган дорилар эди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг рақобатни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлари сабаб давлат ва хусусий фармацевтика корхоналарининг импорт имкониятлари тенглаштирилаётгани ортидан “Дори-дармон”нинг аянчли молиявий аҳволини яширишнинг имкони бўлмай қолди.

Гарчи давлат ўзига тегишли корхоналар улушларини хусусий бошқарувга бериш сиёсатини тутаётган бўлса-да, бу улушлар яна ўша эски коррупционерлар қўлига ўтмаслигини кафолатлайдиган куч ҳали топилгани йўқ.

Чунки Ўзбекистонга кириб келаётган инвестициялар ортида шубҳали компаниялар тургани ҳақида хабарлар кўпайса кўпайяптики, камаяётгани йўқ. Шунинг учун “Дори-дармон”ни ўз бошқарувига олган хорижий компания хусусида ҳам шубҳага борилаётганида жон бўлиши табиийдир.

Гап қуруқ бўлмаслиги учун битта мисол келтирсак. Ноябрь ойида “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятини Россиянинг “Прогрессгортех” МЧЖсига ишончли бошқарувга бериш таклифи билдирилди.

Тақдирми ёки коррупционерларнинг ўйиними, бу МЖЧнинг бошқарувчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғли Дониёр Комиловнинг ишбилармон ҳамкори Николай Емельянов бўлиб чиқди.

Нима бўлганда ҳам иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш мамлакат тараққиёти учун жуда муҳимдир.

Фақат бу жараёнда давлатга қарашли энг сердаромад соҳалар сувтекинга шунча йиллар давомида халқни талаб келганларнинг хусусий мулкига айланиб кетишининг олдини олиш зарур.

Сардор Азим
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 июн 2023
РТ: Сиз билан  яна гурунглашиш насиб этганидан ичимга сиғмай севиниб ўтирибман.  МС: Ничиксизла? Жоллимисизло, мўччи бика, ҳам хўжик биррило… ...
11 май 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Фарғона, Тошкент, Самарқанд вилоятлари дан ...
13 сентябр 2021
Эри, қайнатаси ва қайноғаси қотилликда гумонланиб тергов қилинаётган, Қашқадарё вилояти Миришкор туманининг Чандир қишлоғида яшовчи Муножат Эгамова бунга уларнинг ...
12 декабр 2023
Cанкт Петербургнинг «Красное Село» туманида уч нафар Ўзбекистонлик бола Ленин кўчасидаги «Мангу олов»ни ўчириб қўйишди, дея ёзмоқда Россия нашрлари. ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...