Асосий мавзулар
19 сентябр 2021

Эдинбургдан Цюрихгача: “Orient Group”ни махфийлик тўри билан ўраб олган оффшор бошпаналар

Ўзбекистоннинг “Orient Group” компанияси билан боғлиқ бир йиллик тергов иши шуни кўрсатдики, унинг Ўзбекистон президенти билан оилавий алоқаси мавжуд ва Ўзбекистон-Уммон инвестиция компанияси билан деярли эксклюзив муносабатидан фойда кўради. 

Ўзбекистон-Уммон инвестиция компанияси – бу икки мижоз – Ўзбекистон ҳукумати ва Уммон султонлиги томонидан тақдим этилган 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги капитални бошқарадиган акциядорлик жамғармаси. 

Тергов натижаларининг кўрсатишича, “Orient Group”нинг логистика, юк ташиш ва оғир саноатдаги портфеллари конгломератнинг “Ўзбекистон темир йўллари” давлат оператори билан кўп қиррали муносабатлари асосида гуркираб кетди.

“Ўзбекистон темир йўллари” компанияси “Orient Group”га 30 миллион АҚШ долларидан кўпроқ сармоя киритишдан ташқари айни пайтда конгломератнинг энг йирик корхоналари учун асосий харидор ҳисобланади.

“Orient Group”нинг энг йирик акциядорларидан бири Отабек Умаровнинг укаси Ойбек Умаров эканини ҳисобга олсак, барча далилларни бирлаштирганда мураккаб саволлар ўртага чиқади. 

Отабек Умаров – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг куёви. У, шунингдек, Президент хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари ҳисобланади. 

Ойбек Умаровни сиёсий таъсирга эга шахс деб аташ мумкин. Чунки унинг акаси юқори лавозимли давлат амалдори бўлиб, президент оиласи билан никоҳ ришталари мавжуд. Бу белги ҳеч қандай қонунбузарликни англатмайди. Бу “Orient Group” ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги ҳар қандай операцияни синчковлик билан текшириш учун чуқур асосга эга ишора беради.

Шотландиядаги Эдинбургдан то Швейцариядаги Цюрихгача чўзилган оффшор махфийлик пардаси “Orient Group” сиёсий таъсирининг тўлиқ кўламини текширишга халал бермоқда.

Ўзбекистон биринчи президентининг тўнғич қизи Буюк Британия, Британиянинг Виржиния ороллари, Гибралтар, Гонконг, Бирлашган Араб Амирликлари ва Швейцарияда рўйхатдан ўтган компаниялардан пора олиш, ноқонуний ўзлаштириш ва пул ювишда фойдалангани аниқланганидан сўнг Ўзбекистонда шаффоф бўлмаган оффшор компаниялардан фойдаланиш  узоқ вақтдан бери мунозарали мавзу бўлиб келмоқда.

Бунга асосланган ҳолда “Orient Group” билан боғлиқ ҳар қандай оффшор компаниялар ноқонуний фаолият билан шуғулланади, деган хулоса чиқариб бўлмаса-да, сиёсий таъсири ва бир қатор давлат идоралари билан яқин тижорат алоқалари бўлган конгломератдаги оффшор сармоялар ҳажми уларнинг манфаатдор эгалари ҳақида долзарб саволларни туғдиради.

“Orient Group” марказидаги оффшор инвесторлар таркибининг аксарияти Шотландиядаги саккизта масъулияти чекланган шерикликдан ташкил топиб, улар сўнгги ўн йил мобайнида собиқ совет ҳудудида мижозлар учун катта рақамлари билан машҳур бўлиб келмоқда.

Бу масъулияти чекланган жамиятларнинг бештаси Эдинбургдаги 4 Queen Street манзилида, Шотландиядаги 565 та бошқа масъулияти чекланган шериклик билан бир қаторда жойлашган. Яна иккитаси Эдинбургдаги 101 Rose Street South Lane кўчасида жойлашган бўлиб, у ерда 2000 дан ортиқ ташкилот рўйхатдан ўтган.

Рўйхатга олиш агентликлари Буюк Британия ва чет элда мижозлар учун минглаб тайёр юридик шахсларни яратадиган саноат корпоратив жойлари ҳисобланади. Сўнгги беш йил мобайнида бу агентлар коррупция ва пул ювиш билан шуғулланиш учун корпоратив тузилмалардан фойдаланиш қулайлиги билан боғлиқ хавотирлар учун қаттиқ танқидга учради. 

Шунга қарамай, “Orient Group” билан боғлиқ бўлган Шотландия чекланган шерикликларининг ҳеч бири ноқонуний фаолият билан шуғуллангани ҳақида бирор тахмин йўқ.  

Ўзбекистон юридик шахслари реестрига киритилган устав капитали тўғрисидаги маълумотларга кўра, Шотландиядаги “Orient Group” билан боғлиқ саккизта ширкат конгломератга 118 миллион доллар миқдорида сармоя киритган.

Президент Каримов даврида инвестициялар музлатилганидан сўнг эҳтиёткор инвесторлар эндигина Ўзбекистонга қайтиш чораларини кўришни бошлаётганда 118 миллион АҚШ доллари ушбу шерикликларни Ўзбекистоннинг углеводород соҳасидан ташқаридаги энг йирик хорижий сармоядорлари билан тенглаштирди.

“Orient Group” компаниялари Ўзбекистонга ушбу сармояларни йўналтиргани шаффофликка бўлган эҳтиёжни оширади.

Мисол тариқасида “Binket Group”ни олсак. У 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозир “Empire Industrial Services LP” томонидан 39 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя қилингани туфайли Марказий Осиёдаги энг катта ички эшиклар ва шкаф мебеллари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

2017 йилда амалга оширилган ислоҳотлар Шотландия чекланган шерикликларида катта назоратга эга бўлган шахсларни давлат реестрида эълон қилишни талаб этади. Агар ушбу субъектлар муҳим назоратга эга бўлган шахсларни эълон қилиш учун қонуний мажбуриятга эга бўлса, ушбу декларация юридик шахсларни ўз ичига олиши мумкин.

“Empire Industrial Services LP” бу талабни очиқ-ойдин бузган ҳолда, муҳим назоратга эга бўлган ягона ташкилот дея “Empire Industrial Services Holding LP” инглиз масъулияти чекланган шериклигини эълон қилди. 

Буюк Британиянинг масъулияти чекланган жамиятларида катта назоратга эга бўлган шахсларнинг очиқ реестри тўғрисида маълумот беришлари талаб этилмайди. Ўзбекистондаги энг йирик индивидуал сармоядорлардан бирининг ортида ким турганини билишнинг имкони йўқ. 

Биз “Empire Industrial Services LP”нинг “Binket Group”даги баъзи ҳамкорларини Ўзбекистондаги юридик шахсларнинг ягона реестридаги маълумотлардан биламиз. Унинг таркибига Президент Мирзиёев куёвининг укаси Ойбек Умаров ҳамда Ўзбекистон ва Ўмон ҳукуматлари қўшган давлат маблағлари ҳисобидан “Binket Group”га 17,3 миллион доллар сармоя киритган Ўзбекистон-Ўмон инвестиция компанияси киради.

Ўзбекистон-Уммон инвестиция компаниясидан Буюк Британиянинг шаффофлик ҳаракатларини пучга чиқариш учун ноқонуний усулларни қўллаган оффшор шериклари билан қандай текширув ўтказилаётгани тўғрисида сўралганда, унинг инвестиция бўйича директори сармоялар “жиддий таҳлил, ташқи маслаҳатчилар томонидан синчковлик билан текшириш ва хавф-хатарни тўлиқ баҳолаш” асосида амалга оширилганини тасдиқлайди.

Жамғарманинг таваккалчилик иштаҳаси юқори кўринади.

Шунингдек, у “Scottish Limited Partnerships”, “Good Supplies LP”, “Yardrock Development LP” ва “Downtown Distribution LP” билан бир қаторда “Orient Group” компаниялари “Доркомплектснаб сервис”, “Бектемир металл конструкциялари” ва “Бинокор темир-бетон сервис” компанияларига 52,3 миллион доллар сармоя киритди.

“Orient Group” ўзининг оффшор тузилмалари ҳақидаги саволларга батафсил жавоб бермади.

Ҳозирча “Orient Group” компаниясининг Шотландиядан киритилган 118 миллион долларлик сармоясининг асосий манбаси сир сақланаётганга ўхшайди.

Тағин ўқинг
10 июн 2021
Бир-биридан мустақил манбаларнинг “Элтуз”га билдиришича, Ўзбекистон халқ таълимидаги коррупциянинг энг очиқ ва аёвсиз кўриниши чекка туманларда эмас, халқ таълими ...
21 ноябр 2022
Салом қадрли мухлислари. Бугун 21 ноябр. Эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг навбатдаги сонини тақдим этади.+++Каттақўрғонда итни темир билан уриб ўлдирган ...
3 январ 2018
3 январ куни ҳам давом этган Эрондаги намойишлар ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида турлича талқин этилмоқда. Кимдир бунда Американинг қўли ...
30 ноябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ суҳбатнинг 15-қисмида ёшлигида ёзган шеърларини ўқиб беради. @eltuz
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...