Асосий мавзулар
14 октябр 2021

ЕХҲТ миссияси: Ўзбекистондаги президент сайловида инсон эркинликлари чекланганича қолмоқда

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) кузатувчилар миссияси 11 октябрь куни Ўзбекистондаги президент сайловига бағишланган оралиқ ҳисоботини чоп қилди.

Сайловнинг ҳуқуқий асосига доир қонун ҳужжатлари ислоҳот жараёнидан ўтаётгани, ДИИҲБнинг аввалги тавсияларидан айримлари амалиётга жорий этилганини урғулаган ЕХҲТ миссияси эътиборни бу йилги президент сайловида йўл қўйилаётган камчиликларга қаратади.

Ҳисоботда айтилишича, ДИИҲБнинг “фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш, сайлов ҳуқуқларини чеклаш ва мустақил номзодларни кўрсатишга тақиқларни олиб ташлаш билан боғлиқ” тавсиялари бажарилмаган.

Миссия қарийб 21,2 миллион сайловчи рўйхатга олинган сайловда оғир жиноятлар учун қамоқ жазосини ўтаётган маҳбуслар, шунингдек, суд томонидан, жумладан, ақлий ва руҳий сабабларга кўра лаёқатсиз деб топилган фуқаролар овоз бериш ҳуқуқига эга эмаслигини танқид остига олади.

ДИИҲБнинг оралиқ ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда президентликка номзодлар ўртасида рақобат йўқ, юзма-юз мунозара кураши кўзга ташланмайди.

Ҳисоботда, шунингдек, журналист ва блогерларни қўрқитиш ва таъқиб қилиш, ОАВ учун тақиқлашга мойил қонун ҳужжатлари ва баъзи халқаро ОАВ ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг веб-сайтларини ёпиш ҳолатларига эътибор қаратилган.


Ўзбекистонда 24 октябрда ўтадиган президент сайловига ЕХҲТ 26 давлатдан танлаб олинган кузатув миссиясини 15 сентябрда жўнатган эди. 

Шимолий Америка, Европа ва Осиёнинг 57 давлатини жамлаган ЕХҲТ дунёда тинчлик ва демократияни таъминлаш учун иш олиб бораётган йирик ташкилотдир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 сентябр 2016
Қишлоқ хўжалигидан йироқ турли касбдаги одамлар, нафақат ўз оиласи ва ишини ташлаб далага чиқиши, балки бу ҳақда гапирмасликлари, шикоят ...
27 октябр 2020
Тўқсонинчи йилларда талаба эдим. Данғаралик таниқли журналист Шокирали Нуралиев: «Капитализм ҳуқуқсиз, ёлланма ишчиларни эзиб ишлатишдир. Майли, СССР қулади, коммунизм ...
2 июн 2022
Рассом Туздан янги карикатура eltuz.com
21 август 2019
“Бу мактубни сизга ëзаëтган пайтимда хоразмлик адабиëт ихлосмандлари вилоят ИИБ биноси олдида норозилик пикети ўтказиб турибди. Уларнинг талаби ўта ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...