Асосий мавзулар
31 январ 2022

The Guardian: Истанбулдаги ўзбеклар ИШИД жангариларига сохта паспорт ясаб бермоқда

Туркияда исломий экстремистлар билан яқин  алоқага эга ўзбек томонидан бошқариладиган жиноий тармоқ турли давлатларнинг паспортлари ниқоби остида 15 000 долларгача бўлган юқори сифатли сохта паспортларни сотмоқда. 

Британиядаги The Guardian  нашри ўтказган журналистик текширув асосида чоп қилинган мақолада «сохта паспорт сотиб олган ИШИД жангарилари Европа ва Америка қитъасига етиб олгани» борасида ҳавотирлар изхор қилинган.

The Guardian мухбирлари сохта паспорт сотиб олишни истаган мижоз ролига кириб Истанбулдаги қалбаки паспорт сотувчи ўзбек билан алоқага чиқишган.

Ўзбек паспорт сотувчиси энг юқори сифатдаги ва ичида барча зарур мухрлари бўлган  қалбаки паспортни 15 минг доллар эвазига ясаб беришни ваъда қилган. 

Қалбаки паспорт сотувчиси ўзбек  мижоз қиëфасидаги The Guardian  мухбирининг саволига «Менинг ишим паспорт сотиш. Бу паспорт ëмон ëки яхши одам эканлигини аниқлаш ëки бу паспорт билан нималар қилиши мени қизиқтирмайди» деб айтган.

«Мен ҳаридордан сен қайси жангари гурух мансубисан деб сўрамайман. Мен ҳар қандай одам билан ишлайвераман. Ким яхшию ким ëмонлигини аниқлаш менинг ишим эмас. Бу иш билан махсус хизматлар шуғулланаверсин»

The Guardian мухбирлари камида 10 холатда шу ўзбек сотган қалбаки паспорт билан Истанбул халқаро аэропортидан учиб кетилганлигини аниқлаган.

Қалбаки паспорт сотувчига иқтибосан  The Guardian нинг ëзишича аксарият мижозлар Европа Иттифоқига парвоз қилишни истайди. Лекин камида икки холатда ҳаридорлар  ўзбеклар ясаб берган қалбаки Россия паспорти билан Мексикага учиб боришган. Мексикадан АҚШга ноқонуний ўтиш йўллари мавжуд. Нигерия Мавритания¸ Украина ва Афғонистон йўналишлари ҳам ҳаридоргир экани ëзилади.

«Қалбаки паспорт ясовчи ўзбеклар бизнеси шу қадар яхши ривожланмоқдаки, у яқинда Телеграмнинг шифрланган хабар алмашиш иловасида «Istanbul Global Consulting». расмий номи билан янги канал очди. Ўсиб бораётган  ҳаридоргир савдо хавфли экстремистларнинг бутун дунё бўйлаб хавфсизлик кучларидан қочишлари, ўтмишдаги жиноятлари учун адолатдан қочиб қутулишлари ва Суриядан бошқа мамлакатларда террорчилик фаолиятини давом эттиришлари мумкинлигини кўрсатмоқда.» дея ëзилади мақола давомида.

Мақолада ëзилишича ўзбек қалбаки паспорт сотувчиси мижоз қиëфасидаги мухбирга ўз товарлари ҳақида бир қанча видеоларни жўнатган.

Видеоларда акс этган ҳақиқий сув белгилари ва ҳимоя голограммалари бўлган янги француз, Белгия, Болгария ва Россия паспортлари ҳаридор учун жозиба касб этган.

Мухбирлар қўлидаги видеода паспортларни текшириш асноси ҳам акс этган.

Махсус чироқ остида қўйилган иккита рус паспортида қалбакилаштирилишининг олдини олиш учун мўлжалланган ултрабинафша нурланишига сезгир материаллар мавжудлиги реклама видеосида  намойиш қилинган. 

Ўзбеклар ясаган қалбаки Белгия паспортининг видеода акс эттирилган манзарасида  махсус ускунада тўғри ўқилгани  ва унинг эгаси ҳақидаги маълумотлар аниқлиги таъкидланган. 

Британия нашри АҚШ хавфсзислик хизмати мулозимига таяниб Истанбул аеропортда айнан ИШИД жангариларини паспорт билан таминлайдиган гурух фаолияти мавжудлигини ëзади.

Мақоладан иқтибос: «Сурия шимоли-шарқидаги 60 000 га яқин ИШИДга алоқадор аёллар ва болалар истиқомат қиладиган Ал-Хул лагеридаги одамлар учун Телеграм чатида бир ўзбекистонлик интернет-маркетолог, шундай ёзган: “Агар сизга сохта керак бўлса. Россиядан, Марказий Осиёдан, Туркиядан, Европадан келган ҳужжатлар зарур бўлса  менга ёзинг”.

«Афғонистоннинг Толибон қўлига тушиши Туркиядаги афғон қочқинлари учун ҳам янги мижозлар базасини» яратди, дейди  мижоз қиëфасидаги мухбир билан суҳбатда қалбаки паспорт сотувчи ўзбек.

Бу ўзбекнинг қалбаки паспорт хизматлари қочқин афғонларнинг аксарияти учун жуда қиммат бўлса-да, унинг сўзларига кўра, унинг мижозлари Ғарб мамлакатларига парвоз қилиш учун сохта паспортлардан фойдаланишади ва қўнганидан кейин аеропортнинг ўзида сиëсий бошпана сўрашади.

Паст даражали ИШИД жангарилари одатда битта паспорт сотиб олишга зўрға пул топишса-да, тармоқдан бутунлай йўқ бўлиб кетмоқчи бўлган юқори мартабали ИШИД аъзолари одатда турли мамлакатлардан бир нечта ҳужжатларни сотиб олиб, улардан тез-тез ҳаракатланиш, ҳар бир янги рейсда паспортларини алмаштиришади  дейилади мақола давомида.

Дунëнинг кўплаб нуқталарида  диний экстремизм билан боғлиқ муаммо ва террор актлари ортидан ўзбек изи чиқаëтгани янгилик бўлмай қолди. Ўткан йили Туркиянинг Истанбул¸ Адана¸ Ғозиантеп ва Хатай каби шаҳарларида Туркия хавфсизлик кучлари тарафидан ўтказилган махсус амалиëт пайтида камида йигирмага яқин Ўзбекистон ватандошининг қўлга олинган эди.

Қўлга олинганлар ИШИДнинг Туркиядаги «амири» Маҳмуд Ўздан(Mahmut Özden)га логистик қўллов берганлик ва террорчиликка алоқадорликда гумонланмоқда. 

Истанбулдаги Reina тунги клубида 2017 йилнинг 1 январига ўтар кечаси террор ҳужуми содир этган ўзбекистонлик  ИШИД жангариси Абдулқодир Машарипов  билан бирга яна 48 киши «террор гуруҳига аъзолик»да айбдор деб топилиб, турли муддатларга озодликдан маҳррум этилган эди.

Тағин ўқинг
20 октябр 2020
Шахсан мен учун Ўзбекистондаги диний ақидапарастликнинг янги тарихи Қўқон ҳокими Баҳодир Жалоловнинг «Шарқ ва Ғарб учрашуви» фрескасини устидан бўяб ...
17 май 2019
Maна, ҳафта айланиб яна ойлар султони рамазонда сиз билан юз кўришдик. Рамазон ойида шайтонларни занжир билан боғлаб қўйишар экан. ...
22 октябр 2021
Ўғил неварасини қўрқитиб, мунтазам зўрлаган тошкентлик амаки ҳақида видео тарқалди. Бу амаки «ножўя жинсий ҳаракат қилгани» учун жаримага тортилади, ...
20 март 2018
Маҳаллий ҳокимлик Каттақўрғон туманида дарсдан олиб чиқилиб, кўча супуришга мажбурлангани оқибатида «Камаз» тагида қолиб ўлган 42-мактаб ўқитувчиси Диана Енекеева ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...