Ўзбек маҳбусларига озиқ-овқатлар тўлиқ етиб бормаяпти
АCCА.media ёзишича, “Очиқ чизиқ” ташаббус гуруҳи ҳуқуқ ҳимоячилари маҳбуслар учун посилкаларда маҳсулотлар ноқонуний олиб қўйилиши ва маънавий камситилиши билан боғлиқ янги фактларни аниқлади.
3-сон Қашқадарё вилояти, Шайхали колониясида жазони ўтаётган маҳкум Ойбек Камоловнинг онаси бу ҳақда маълум қилди.
Зулфия Камолова ўғлига рўйхатдаги барча маҳсулотлар етиб бормаслигини бир неча бор аниқлаганидан сўнг қаттиқ дарғазаб бўлган.
Охирги марта ҳатто қотган нонни (сухарик) олиб киришга ҳам рухсат беришмаган.
У колония ходимларининг доимий сўкиниш, ҳақоратли сўзларини ҳам яна бир муҳим муаммо деб билади.
“Ойбекнинг бу шароитда қанчалик ожизлигини ва онасига нисбатан уяциз сўзларни тинглашга мажбурлигини, унинг ғазабини тасаввур қилиш мушкул, – дейди гуруҳ раҳбари Татяна Давлатова. – Зулфия бу ҳақда бизга хабар берганида йиғлаб юборди. Афсуски, кўпинча қамоқхона ходимларининг қўполлиги ва одобсизлиги ҳақида шикоятлар кўплаб учрайди. Бундай муносабат маҳкумларнинг руҳиятини бузади ва инсоний қадр-қимматига путур йетказади. Ҳеч бўлмаганда бир марта кимнидир намойишкорона тарзда маъмурий жавобгарликка тортиш керак.
Сўнгги йилларда Open Lined маҳкумлар ҳуқуқлари бузилгани ҳақида ўнлаб марта хабар берган бўлса-да, уларга Ички ишлар вазирлиги барчасига “фактлар тасдиқланмади” деган жавоб қайтарган.
Жазони ижро этиш муассасаларида олиб борилаётган ишларнинг аҳамияти ва қонун бузилишининг далилларини йиғиш қанчалик қийин бўлмасин, уларни эътиборсиз қолдириш шунчалик осонлашиб бормоқда.
2022-йил 24-май куни ИИВ Жазони ижро этиш бошқармаси бошлиғи Рустам Турсунов “Очиқ чизиқ”нинг тўрт нафар ҳуқуқ ҳимоячисини қабул қилди.
Йиғилишда унинг қўл остидаги ходимларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига оид бир қанча ҳолатлар муҳокама қилинди.
Рустам Турсунов буни ҳал қилишга ваъда берди ва фаоллар билан ҳар чоракда бир марта мунтазам учрашув ташкил қилишни таклиф қилди.
Зулфия 26-май куниёқ вилоят прокуратураси ходимларининг ташрифи ва Турсунов ходимлариниг хатти-ҳаракати анча ўзгаргани ҳақида хабар берди
“Улар ҳатто ўғлимга сиз дея мурожаат қила бошлашди, энди шикоят қилмасликни сўрашди”, — деди Камолова.
Татяна Давлатованинг сўзларига кўра, у Жазони ижро этиш бошқармасидаги аҳвол ўзгарганидан мамнун, аммо у муаммолар фақат юқори даражада ҳал қилинганидан афсусда эканлигини ҳам яшириб ўтирмаган.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Татяна Давлатова “Элтуз” нашрига берган интервюсида қамоқхона ходимлари томонидан маҳбуслардан озиқ-овқат ўғирланиши биринчи марта эмас, мунтазам тарзда амалга ошириладиган оммавий ҳодиса эканлигини айтди.
Қамоқхоначилар озиқ-овқат посилкасидан асал, колбаса, шоколад каби қимматбаҳо маҳсулотларни олиб чиқиб кетишади, кейин етишмаётган килограммни пиёз ва картошка билан тўлдиришади, – дея қўшимча қилган Давлатова.