UzPoster
16 ноябр 2023

Беҳзод Мусаев ўнлаб болакай ўлимига жавоб бермайдими?

14 ноябрь куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов тизимда амалга оширилаётган ишлар юзасидан нуқт сўзлади.

У  сентябрда болалар йод таркибли «Антиструмин» дорисидан оммавий заҳарлангани ҳақида гапириб, препаратни беришда доза ошириб юборилганини тан олди.

“Бу билан боғлиқ бўлган барча ходимлар қонун олдида жавоб беришни бошламоқда ва жавоб беради ҳам,” деди Амрилло Иноятов.

Ўзбекистонда 2023 йил 20 сентябрдан барча мактаб ва болалар боғчаларида йод билан таъминлаш дастури бошланган эди. Унга кўра, ҳар чоршанба кунлари болаларни йод етишмовчилигидан ҳимоя қилиш учун уларга профилактик дозада йод таблеткалари ичирилиши белгиланган.

Аммо орадан 2 кун ўтиб, Наманган вилояти Чуст туманидаги 9 та болалар боғчаси тарбияланувчилари ва 2 та мактаб ўқувчилари — жами 70 дан ортиқ болалар заҳарланиш билан касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берилди.

Шу куннинг ўзида президент Чустдаги вазиятдан «қаттиқ ташвишда» экани унинг матбуот котиби томонидан маълум қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса ўрганишлар якунига етгунига қадар таркибида йод бўлган 100-рақамли «Антиструмин» маҳаллий дори воситасидан фойдаланишга тақиқ жорий этди.

«Тиббиёт жуда оғир йўналиш экан. Буёғига битта ҳам бундай ҳолатга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ. Кеч билганимиз бизнинг хатоимиз эканини ва такрорланмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман», — деди вазир Амрилло Иноятов.

Тан олиш керак, тиббиёт соҳасида бўлган ва бор барча камчиликлар учун Амрилло Иноятов бошчилигидаги вазирликнинг бугунги масъулларини айблаш урфга кирган.

Вазир айбдорлар жавобгарликка тортилади ва бундан буён хатоларни такрорлашга ҳаққимиз йўқ деяпти.

Бу самимий ва мардларча қилинган эътироф.

Аммо, «Антиструмин» ҳодисаси фонида 65 нафар болалар ўлими билан якун топган унданда оғир фожиани кўпчилик унутиб қўйган кўринади.

Ўтган йилги Док-1 Макс ҳодисасини эслайсизми?

Ҳозирда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири бўлган Беҳзод Мусаев ўшанда Соғлиқни сақлаш вазирлигига раҳбар эди.

Беҳзод Мусаев видеомурожаат орқали Док-1 Макс дори воситасини ичиш натижасида дунёдан кўз юмган 18 нафар боланинг ота-оналари ва яқинларига ҳамдардлик билдирганди.

Қурбонлар сони кейин 65 тага етди.

Ўшанда Беҳзод Мусаев кўзини лўқ қилиб мазкур ишга алоқадор бўлган ва хатоликка йўл қўйган барча айбдорлар жавобгарликка тортилиши ҳамда ҳеч ким билан муроса қилинмаслигини айтган эди.

МУСАЕВ ГАПЛАРИ

Бу гапни айтдию, кўп ўтмай силлиқ қилиб Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтиб кетди.

Амрилло Иноятов масъулиятдан қочаётгани йўқ. Лекин, Беҳзод Мусаев, нега ўлиб кетган ўнлаб болакайнинг руҳи поки  ҳурмати, ҳеч бўлмаса истеъфога чиқмади? 

Нега ўшанда Бош прокуратура сас садо чиқармади?

Бугун Беҳзод Мусаев бу инқирозга ҳеч қандай алоқаси йўқдай бемалол юрибди.

Лекин «Док-1 Макс» сиропидан 65 нафар боланинг нобуд бўлганини уларнинг ота оналари унутгани йўқ.

Тағин ўқинг
28 сентябр 2015
Бу саволни қўйишимга сабаб, баъзи ўзбекдан чиққан «доно»ларнинг Россияга иш излаб бораётган ҳамюртларимизга сурбетларча шу тамғани ёпиштираётгани бўлди. Аслида ...
6 август 2018
«Мен Одиловга: – Аҳмаджон ака, пулингизни олинг, менга диетик овқат шарт эмас. Зонанинг ошхонасига фақат нонимни олиб келиш учун ...
22 май 2017
“XXI аср” газетасининг (18.05) «Тараққиётнинг янги модели ёки «йўлбарс шиддати»га шайланаётган мамлакат» мақоласидаги иддаога кўра шундай. Мақолада Жанубий Корея, ...
22 август 2024
Элтуз Порталига навбатдаги бешта ҳат Ўзбекистоннинг Жиззах,Фарғона, Наманган ва Тошкент вилоятларидан келган.  Дастлабки мактуб Жиззах вилоятининг Фориш туманидан. Завод ишчилари ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...