Асосий мавзулар
8 июл 2024

Цензура болтасига айланган АОКА талабини Твиттер рад қилди

АҚШнинг  Сан-Францискодаги X Corp. (Твиттер) ширкати twitter.comда нашр қилинган тўртта танқидий контентни олиб ташлаш бўйича ўзбек идораси талабини рад қилди.  

Жорий йил  ëзида Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларини тартибга солувчи давлат органи Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) АҚШнинг  Сан-Францискодаги X Corp. (Твиттер) ширкатига мактуб ëзиб  тўртта контентни олиб ташлашни талаб қилган. 

Гап  Германиядаги инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон форумининг твиттер саҳифасида ëйинланган контент ҳақида. 

twitter.com/UzbekForum саҳифаси Ўзбекистонда фаолият юритаëтган gazeta.uz ва бошқа нашрларда чоп қилинган мақолар қисқа матнини инглиз тилида баëн қилиб берганида. 

Бу мақолалар махаллий ОАВда эълон қилиниб, Ўзбек форуми уларни шунчаки инглизчага таржима қилиб ёйинлаганидан умуман беҳабар АОКА гумашталари бир бочка сиëҳни харж қилиб эринмай Калифорниядаги Твитттер қароргохига “заява” ëзиб “зудлик билан бу мақолани олиб ташлаш” дея дағдаға қилгани ортидан кулгига қолишди. 

Ўзбекистон ичидаги нашрлар  ëйинлаган мақолаларнинг твитт шаклидаги инглизча қисқа баëни АОКА донишмандлари назарида “ўзбек қонунчилигинининг қўпол шаклида бузилиши” экан. 

Олдин бунақа кулгили холатлар Туркманистонда бўларди. Мана энди ўзбек гумашталари комик ситуацияларга тушиш бўйича Марказий Осиёда бош байроқни кўтариб юришибди “ҳеч кимга бермай”. 

АОКА агентлиги ëшуллиси ва бошқа  бекорчиларига куйидаги твиттлар ëкмабдди:  

1.27-июн #Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Президент Мирзиёев уларни муҳим ишлари билан табриклайди ва шу билан бирга #Озодлигига қарши шафқатсиз сиёсат олиб бормоқда. 

2. Ўзбекистон президентини танқид қилган ўнлаб кишилар қамалди.  

3. Мана бу АОКАга ëқмаган твитт Газета.уз ва бошқа нашрларда чоп қилинган воқеа ҳакида :  

“Яна давлат ўз ваколатларини суиистеъмол қилиб, одамларни руҳий касал бўлмаса ҳам, психиатрик ҳибсда ушлаб туради. Бу ҳолатда эркак 3 кундан кейин қўйиб юборилган ва шифокорга танбеҳ берилган, Валижон Калоновдан фарқли ўлароқ…. 

4 . АОКА ëшуллиси дидига ўтирмаган яна бир  твитт, кун.узда чиққан маколага асосида  ëзилган: Наманганда ҳукумат фермерларни бир неча йиллардан бери етиштирган маҳсулоти, жумладан #пахта учун ҳам тўламаган Арт Софт кластерига буғдой етказиб беришга мажбурламоқда. Бошқа ҳудудларда ҳам содир бўлади. 

Бу ерда куладиган жойи шуки¸ ушбу хабарларни Германиядаги ўзбек форум ижод қилиб яратмади.

Булар ўзбек ОАВларида берилган контент холос. Чамамда АОКА инглиз тилидаги медиа фазода бу мақолаларнинг ëйилишдан қўрқмоқда.  

Қўшиқчи Жавоҳир Зокиров тили  билан айтганда “И Ччо?” Хозир ҳар қандай ўзбек тилидаги матнни роботлар ҳеч кимдан сўрамай инглиз тилига таржима қилиб кенг оммага ëки бунга қизиққан сегментга тақдим қила олади. 

Ойни этак билан тўсмоқчи бўлган АОКА мулозимлари тушган трагикомик холат давомини эшитинг. 

АОКА даги Элтуз манбасига кўра “бу мақолаларни олдириб ташлаш амри” АОКА томи тепасидаги идорадан келган. (Айнан қайси идора эканлигини айтмади).

“Тепа амри вожиб” деб билган АОКА ëшуллиси  “шессекунда” улуғ Шекспир тилида мактуб ëзиб Калифорниядаги твиттер ëшуллиларига жўнатди. 

Твиттерчилар АОКАнинг арз-додини ўқиб тиззаларини шаппатлаб кулишди. Сўнг бу шўртумшуқ хатни Элтузга «переслать» қилишди. Твиттерчилар Шимолий Корея трендидаги бу цензура талабини бажармаслигини таъкидлаб «Ўзбек форумга» билдириш жўнатишди. Қарға қарғанинг кўзини чўқимаслигини биология ўқимаган ОАКАдаги қоракалар қаерданам билсин.(Кулги смайлик) 

Хуллас мана твиттернинг хати: 

Салом @УзбекФорум 

@УзбекФорум 

Бу контетнлар устидан шикоят тушди.

Бу сўров ортидан  биз ҳозирча нашр қилинган контентлар бўйича ҳеч қандай чора кўрмадик. 

Х  (Твиттернинг номи) фойдаланувчилари  овозини ҳимоя қилиш ва ҳурмат қилишга қатъий ишонганлиги сабабли, агар биз ваколатли ташкилотдан (масалан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки давлат идораларидан) уларнинг ҳисобидан контентни олиб ташлаш бўйича қонуний сўров олсак, фойдаланувчиларимизни хабардор қилиш бизнинг сиёсатимиздир.  

Биз фойдаланувчи сўров келиб тушган мамлакатда яшайдими ёки йўқлигини билдирамиз. Ушбу саҳифада қўшимча маълумотлар мавжуд: 

Биз бундай турдаги хабарномаларни олиш ноқулай тажриба бўлиши мумкинлигини тушунамиз.

Х юридик маслаҳат бера олиши  [ёки бириктирилган юридик жараённи таржима қилиш] мумкин эмас, биз сиздан сўровни баҳолаш ва, агар хоҳласангиз, манфаатларингизни ҳимоя қилиш учун тегишли чораларни кўриш имкониятига эга бўлишингизни истаймиз. Бунга адвокатга мурожаат қилиш ва сўровни судда эътирозлаш, тегишли фуқаролик жамияти ташкилотларига мурожаат қилиш, контентни ихтиёрий равишда ўчириш (агар мавжуд бўлса) ёки бошқа қарор топиш киради. Х бутун дунё бўйлаб ҳукуматлардан оладиган ҳуқуқий сўровлар ҳақида қўшимча маълумот олиш учун Ёрдам марказимиздаги ушбу мақолага ва икки йилда бир марта ўтказиладиган шаффофлик ҳисоботига қаранг: 

Шу. 

Яъни Твиттер онлайн контентни, айниқса ҳукумат учун ўз назарида  зарарли деб топилган контентни тартибга солиш учун масъул идора бўлган Ўзбекистондаги АОКА ташкилотига “Тошингни тер¸ бир анëқда ўйна” деди. 

Ўзбекистон дунë учун ëпиқ ва халқаро индексларда “ëмонларнинг ëмони” бўлиб келган нафталин даврда Интеллектуал мулк агентлиги, Миллий кутубхона, президент матбуот хизматига раҳбарлик қилган ва 4 йил олдин Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига директор этиб тайинланган Асаджон Ходжаев том маънода эски давр кадри. 

Шаффофлик¸ сўз эркинлиги ëки Ўзбекистон конституциясида ўқлоғидай ëзиб қўйилган “цензурага йўл қўйилмайди” деган сўз маъносини англашга инттелектуал закоси етмайдиган “демоде” раҳбар. 

Умуман АОКАга Алламжонов раҳбар бўлган даврдаги “журналистларга қайишиш” тенденцияси бу раҳбар даврида буткул йўққа чиқиб ташкилот “цензуранинг болтасига” айлантирилди. 

Болта кўтарган “матбуот душманлари” Ўзбекистоннинг янги тарихида кўп. 

Демак матбуотни болталаш традицияси давом этмоқда. 

Фақат битта “Но” 

Болта эрамиздан 35 минг йил олдин палеолит даврида ясалган хужум қуроли. 

Бугун ахборот технологиялари замонида болта кўтариб юриш АОКА деган ташкилотни неандерталлар билан бир чизиққа қўяди.

Рассом ТУЗ

Тағин ўқинг
23 сентябр 2020
Иқтисод фанлари доктори, профессор Хидирназар Аллақулов уч ой олдин янги партия тузиш пайига тушгандан буён унга кўринмас кучлар томонидан ...
24 ноябр 2020
«Ҳумо» номли учоқ ширкати ҳақида гап чиқиши билан эронлик дўстларим ўзбекларни плагиатда айблади. Эронда «Ҳумо» деган учоқ ширкати бор ...
19 ноябр 2015
Ижтимоий тармоқлар 17 ноябрга ўтар кечаси Каримов «юрак ўйноғидан ўлди» деб ҳабар тарқатгани ортидан Ўзбекистон президенти Покистон Ислом Республикаси ...
29 июн 2018
Ўзбекистон ҳукуматининг муттасил бузиш ва қуриш ишлари туфайли тарихий қимматини йўқотган Шаҳрисабз ёдгорликлари июнь охирида эълон қилинадиган ЮНЕСКО қарорига ...
Блоглар
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...