Ички ишлар вазирлиги наркомонлар қўлига ўтдими?
Давлатни бутунлигини уч киши тамсил қилади. Давлат бошлиғи¸ ҳуқуқ тартибот ходимлари ва қонунга рия қиладиган одам. Қози¸ миршаб ва барча ҳуқуқ тартибот ходимлари қонунга риоя қилмаса бундай давлат пароканда бўлиб йўқ бўлиб кетади.
Коррупцияга қарши бу содда ва мантиқли гапни эрамиздан олдин яшаган юнон файласуфи Ликург Афинский айтган.
Афсуски Ўзбекистонда коррупшия мулозимларга тинимсиз катта бойлик келтирадиган хавфсиз ва ягона коммерцияга айланиб бўлган.
Жиноятчиликка қарши курашадиганларнинг ўзи жиноятчи бўлса. Уларни тийиб қўйиш механизмлари ишламаса. Погонли одамлар наша чекиб наша сотса билингки сиз Янги Ўзбекистондасиз.
Бугун суриштирувга қахрамон бўлган ҳуқуқ тартибот органларининг коррупционер ходималарини амëбага ўхшатдим. Амëба биологик борлиқнинг асоси бўлса коррупционер миршаблар атрофизмизни ўраб олган корупция асос тамалини тамсил қилади.
Бу коррупционерлар амëба каби примитив¸ паразитлик қилиб топканини бўлишиб кўпаядиган ва ҳар қандай мухитда яшаб кетаверадиган яратиқ.
Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлиги Прокуратура ва адлия тизимидаги амëбалар ўғирлаган пулини бўлишиб¸ кўпайиб ëтибди. Кир қўллардаги микроб каби мухитга ëйилган бу бир хужайрали жонзотлар сиз ва бизнимг ҳисобимиздан паразит каби бойиб бормоқда. Эфирда мен Қудрат Бобожон Элтуз бош мухаррири. Нишонда эса коррупционерлар. Ўртага қўйилган савол. Нега жиноят қилган ИИВ ходими қамалмай очиқда юрибди?
Олдинги кўрсатувимизда Тошкент шаҳрида “қонҳўр” лақабли ИИВ подполковниги
Юсупов Сардор Музаффарович 50 грамм “героин” моддасини ярим тунда Тошкентдаги пединстититут биноси олдида сотаëтганида қўлга олингани ҳақида гапиргандик.
2025 йил 7 январь куни чет элда ишлаб чиқарилган қиммат бахо иномарка автомашинасида Чилонзор тумани, Мукимий кўчасида Педагогика университетининг филиали биносини олдидаталабаларга 50 грамм “героин” гиёҳванд моддасини сотаётган вақтида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Юсупов Сардор Музаффарович қўлга тушди.
Элтуз тасарруфидаги шакл бир ҳужжатида ëзилишича “Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ЖҚБ катта тезкор ходими подполковник Сардор Юсупов ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилган.
Мазкур модда бўйича жазоси 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланиши лозим.
Сардор Юсупов тушган ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Тошкент шаҳар ИИББга олиб кетилган, лекин ҳозирги кунга қадар номаълум сабабларга кўра Сардор Юсуповга ҳеч қандай қонуний чоралар кўрилмаган.
Ҳа янглиш эшитмадингиз. Героин сотаëтиб қўлга тушган подполковнкка ҳеч қандай жазо қўллашмоқчи эмас. Ëпиғлиқ қозон ëпиқ қолсин. Қўл қўлни ювсин. Миршаб миршабнинг айбини бекитсин.
Элтуз мухбири кўрган ҳужжатлардан аëн бўлишича ИИВ подполковниги 50 грамм “героин” наркотик моддасини қаердан ва кимдан олинганлиги бирор бир аниқлик киритилмаган, ўзининг ва қариндошларнинг уйлари ҳамда хизмат хонаси тинтув қилинмаган, катта миқдордаги “героин” наркотик моддаси бўйича ҳеч қандай тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмаган, лекин С.Юсупов ҳақиқатдан ИИВ тизимидаги тезкор ходимдан бошлаб юқори раҳбар лавозимларда ишлаган подполковник эканлиги ўз тасдиғини топган, ИИБ ходими С.Юсупов очиқда бемалол ўз жиноий фаолиятини давом этиб юрмоқда
Наркотужжор сулоласи
Элтуз суриштируви жараёнида аниқланишича, Сардор Юсуповнинг акаси Зафар Музаффарович Юсупов ҳам илгари Яккасарой тумани ИИБда наркоманияга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб туриб, наркотик моддаларини сотиш вақтида ДХХ томонидан тезкор тадбир орқали қўлга олиниб, жиноий жавобгарликка тортилган ва қамалган.
Кадрда Қудрат қадрли муҳлисларимиз яхшилаб ўтириб олинг¸ контентга лайк босиб суперрахмат тугмаси орқали ўз миннатдрлигингизни билдириб қўйинг. ЭЛТУЗ ни кузатинг, ИИБ “наркобаронлари” Юсуповлар сулоласи ҳақида воқеалар ривожини аниқ маълумотлари билан сиз билан биргаликда кузатамиз.
“Қонҳўр” подполковник раҳнамолари, коррупцион “крыша” ва «танка»лар
ДХХ заифлашгани ортидан ИИВ наркотужжорликка ўтдими?
ИИВнинг юқори мартабали мулозимлари Пабло Эскобарга хавас қилиб наркобарон бўлмоқчими?
ИИВ ва Прокуратура тизимида қачон нарко тужжорлар ин қурди? Подполковник рутбасидаги зобитнинг ярим тунда гера сотигани тасодифми ëки жиноий занжирдаги ҳалқа?
Бу саволларга жавоб топишдан олдин баъзи хабарларни сизга тақдим қилсак
Ангрен шаҳар ИИБ ЖҚБ ходими гиёҳванд модда савдосига аралашгани учун қамоққа олинди
Жиноят қидирув бўлими ходими гиёҳванд моддани шериги билан сотиш мақсадида сақлаб келган. ИИБ ходими ва унинг шериги қамоққа олинган.
Элтуз кўрган ҳужжатда акс этишича Ангрен шаҳар ИИБ ТҚҲ жиноят қидирув бўлими тезкор вакили Р.Ю. бошқарувида бўлган Cobalt машинаси кўздан кечирилганда 4 дона қоғоз ўрамда бўлган гиёҳванд моддага ўхшаш сақичсимон модда топилган.
Суд-кимёвий экспертизаси хулосасида ушбу модда гашиш гиёҳванд моддаси экани аниқланган.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг Жиноят қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор ходими ўз терговидаги жиноятчини “уй қамоғи” эҳтиёт чорасини қўллаган ҳолда, уозодликда қолдириш эвазига 10 минг доллар пора олган вақтида ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳрида муқаддам прокуратура органларида ишлаган ва судланган юрист муаммони Олмазор туман прокуратураси мансабдор шахслари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Сал олдин Андижонда Ички ишлар органи ходимлари томонидан қийноққа солинган киши ўлгани ортидан жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар ИИБ ходими қамалганидан хабарингиз бор. Наша сотиш¸ пора билан жиноятчини озод қилиш¸ гапга кирмаган махбусни уриб ўлдириш. Бу қилмишлар силсиласи Ўзбекистон Ички Ишлар тизимининг зудлик билан ислох қилиниши зарурлигини тушунтирадиан анатомия.
Мавзуга қайтамиз.
Элтуз суриштируви асносида Тошкент шаҳрида авжига чиққан ИИБ ва Прокуратура идораларида коррупцион фаолият юзасидан қилган ишларни ва ИИБ ходимлари орқасида турган жиноятларини беркитиб қелаётган ПРОКУРАТУРА ходимларини қилаетган ишлари бўйича қуйидаги маьлумотлар аниқланди.
Нима сабабдан ИИВ подполковниги Сардор Юсуповга нисбатан чоралар кўрилмади деган саволга мана бу маълумотлардан ўзингиз хулоса қиласизлар.
Сардор Музаффарович Юсупов 1984 йилда Бухоро вилоятида туғилган, 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясига ўқишга кириб, 2006 йилда ножўя ҳаракатлар учун тингловчилар сафидан ҳайдалган, 2009 йилда ўзининг юқори лавозимларидаги таниш-билишлари ва қариндошлари орқали яна қайта ўқишга тикланган ва 2011 йилда ўқишни тамомлаган ва шу йилдан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБда иш фаолиятини бошлаган, шундан кейин Тошкент шаҳар ИИББнинг ўзида ва шаҳарнинг бошқа туман ИИБларида тезкор вакил бўлиб хизмат қилиб келган, шу жумладан Яккасарой туманида “шахсга қарши жиноятларга қарши курашиш бўлими”да майор унвонида тезкор ходим ва Сергели тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида подполковник унвонида ишлаб келган.
Сардор Юсупов Яккасарой туманида ишлаб келган даврида бир қанча жиноятларни пул эвазига яшириб келиб ва ўзи ҳам бир қанча жиноятларни содир этган бўлса ҳам, уни Сергели тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлаб, подполковник унвонини беришган.
“Тахта” қилиш
Элтуз бу мавзуни ўрганаркан ИИВ тизими ходимлари луғати худди жиноятчилар феняси каби ўзига хос терминларга бой эканлигини билдди. Шундай терминлардан бири “Тахта қилиш” деб аталади. Бу жиноятни бекитиш деган маъно беради.
Элтуз тасарруфида мавжуд ҳужжатлар ва манбалар иддаосига асосан мисол келтирсак.
Сардор Юсупов Яккасарой туманида ишлаган вақтида бир бухоролик хотин ўзининг эрини пичоқлаб ўлдирганда, мазкур хотиннинг отаси бухоролик катта бизнесменлардан бири бўлиб, ҳамюрти Сардор Юсуповга 200 минг АҚШ доллар пул бериб, ушбу пулдан 100 минг АҚШ долларни Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари Х.Атаев ва Б.Шерановларга бериб, уларнинг ёрдамида “қасддан одам” ўлдириш жиноятини “тахта қилиб”мазза қилиб келишган. Бу Сардор Юсуповнинг Яккасарой туманидаги “қонли” ишларидан бир мисолидир, қолган майда 5.000-10.000 АҚШ долларлар эвазига “тахта” қилган ишларини гапирмаса ҳам бўлади.
Элтуз суҳбатлашган ИИБ зобити иддаосига кўра Сардор Юсупов Сергели туманида ҳам раҳбар лавозимида ишлаб келиб бир-қанча оғир ва ўта оғир жиноятларни пул эвазига яшириб келиб, ўз хизмат фаолиятини давом эттириб келган.
Иддаога кўра Юсупов Сергели туман ИИБда фаолиятини олиб борган вақтида 30 минг АҚШ доллар пул эвазига ўта оғир жиноятни яширганлиги (одамни қасддан ўлдиришга суиқасд)учун унга ва қўл остидаги ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилганига қарамасдан, у лавозимдан бўшатилмаган ва унга ҳамда унинг қўл остидаги ходимларига нисбатан ҳеч қандай чоралар кўрилмасдан, уларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши эса Юнусобод, Яшнобод ва бошқа туман прокуратураларида тергов қилиниб, оҳирида чанг бостириб, ҳаракатдан тугатилиб, “тахта” килиб архивга топширилган.
Шунга қарамасдан, ҳозирги кунда, Сардор .Юсупов яна ўта оғир жиноятни (қасддан одам ўлдириш) яна “тахта” қилмоқчи бўлиб, яширганлиги учун унга жиноят ишни очмасдан, фақат лавозимдан олиб, бу шов-шув совугунга қадар таътилга чиқариб қўйишган.
Бундан ташқари, Юсуповнинг жиноий кирдиқорларидан яна бир фош бўлди, бу ИИВ ходими бўла туриб, бир неча йилдан бери “наркобизнес” билан шуғулланиб келингани ҳолати аниқланди.
Сардор Юсупов Ўзбекистонда “жазо муқарар эмас”, “жазо фақат қамбағал Дўстов ва унга ўхшаганларга” деб билиб, ўзининг “акахонлари”га ишониб юриб, ўз жиноий фаолиятини давом эттириб, оҳири 07.01.2025 йилда жуда кўп миқдорда 50 грамм “героин” моддасини вақтида қўлган олинган бўлсада, ушбу ҳолат юзасидан ҳам “сув куйганидек” жим-жит. Ўзбекистондаги ҳолати ҳақида ҳақиқатни гапирган “орқасидан ҳеч кими йўқ” оддий фуқаро Ғайрат Дўстовга эса 15 сутка қамоқ жазосини тайинлашган ва Тошкент шаҳар ИИББда ертўласида сақлашган.
Нима сабабдан деб сўрашингиз мумкин. Жавобни Элтузга ИИБнинг ўз исмни ëйинлашини истамаган ходими айтди:
Мана Сизларга жавоб, Сардор Юсупов илгари турли туман ИИО ФМБда тезкор вакил бўлиб ишлаган вақтида ҳам ўзининг “жадал фаолияти” орқасидан топган “даромадлари”дан сотиб олган 01 X707FA рақамли “Лексус” автомашинасида бемалол юрган (ЎзР ИИВ вазири ёки унинг ўринбосарлари ҳам Лексусда юришмайди), оҳирги вақтда Яккасарой туман прокурори ўринбосари бўлиб ишлаган, сўнг Тошкент шаҳар прокуратурасининг милиция устидан назорати бўйича 16-бўлим бошлиғи Шерановнинг ўринбосари, ҳозирда эса 16-бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Атаев Хусейннинг “хизматларини” қилиб келган ва шу прокуратура ходимлари орқали ҳар қандай ИИБда содир этилган жиноятларни яширишни “ҳал қилишини” уддалаган, шу сабабли Сергели туманидаги ҳолатлари юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ нинг бошлиғи биринчи ўринбосари Сардор Юсуповга нисбатан шаҳар прокуратурасининг 16-бўлим бошлиғи Атаев Хусейннинг аралашуви билан ҳеч қандай конуний чоралар кўрилмай келмоқда.
Энди нима сабабдан милиция ходими Сардор Юсупов ва прокуратура ходими Атаев Хусейнлар “якин дўст” бўлиб қолишгани сабабини сўрамоқчи бўлсангиз керак. Бу саволга ҳам Элтуз манбаси жавоб беради.
Аввалам бор, С.Юсупов Яккасарой туманида “шахсга қарши” бўлимда ишлаган вақтида жиноятларни яшириш мақсадида “йиқилиб тушдим” деб тушунтириш хатларни олиб кўплаб “ҚОНЛИ” жиноятларни “ТАХТА” қилиб келган ва ушбу “ТАХТА” материалларини ўтказиш учун туман прокуратурасида ишлаган ва милиция устидан назорат қилиб борган Х.Атаевнинг ҳамда ўша вақтларида шаҳар прокуратурасининг 16-бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган, ҳозирда эса Учтепа туман прокурори бўлса ҳам, ўзининг таъсири Х.Атаев орқали шаҳар ИИББга ўтказаётган Баходир Шерановларнинг “хизматларини” қилиб келган.
Ва Сардор Юсупов Яккасарой тумани ИИБда ишлаб юрган вақтларидан бошлаб ўзининг ҳамкасблари ва кўчада “Комил амаким орқали, мен зам.ген. прокурор .Валиев билан ва у орқали шаҳар прокурори Юлдошев билан ҳам жуда яқинман, прямой ўзим телефонда гаплашаман, зўрман улар билан, шахсан танишман” деб ғурурланиб гапириб келган ва қўл остидаги ходимларига “менга ўхшаб “Лексус”да юрмоқчи бўлсаларинг ва мен яшайдиган уйга ўхшаш уйда яшамоқчи бўлсаларинг мени айтганимдек юринглар, қанча кўп қон бўлса, шунча катта соққа олса бўлади, бўлмаса бу ИИВ системасида қуруқ ойлик олиб аҳмоқ ит бўлиб пенсияга чиқиб ўлиб кетасанлар” деб, ўзини кўрсатиб кўп мақтаниб, ИИБ ходиларига узини мисол килиб ўргатиб келган. С.Юсупов ишлаган жойларида эса “ҚОН”дан пул қилгани учун унга “қонхўр мент” (грязный мент) деб лақабни қўйишган. Шунингдек, ўзини қўл остидаги ходимларига “ўзининг ҳудудларидаги фаолият олиб бораетган ишкал КЎЧАНИ БОЛЛАРИ билан БРАТАН (дўст) бўлиб юринглар, чунки улар ҳар доим ишкал қилишади ва сизларга мурожаат қилишади, сизларэса ҳал қилиб берасизлар ва КЎЧАНИ БОЛЛАРИ сизларни хизматингда бўлиб юришади, керак бўлса уларга вещ.док (далилий ашё) герыч (героин) наркоталарни ўтказасанлар, ИИБ ходимида любой пайт пул бўлади” деб шундай тизимни тузишни ўргатиб келган.
Бундан ташқари, С.Юсупов ўз қўл остидаги ИИБ ходимларига ва ҳамкасбларга ҳар бир аралшган ишидан 5 минг АҚШ долларидан кам пул олмаларинг, вақти келганда ўлим билан боғлиқ 200 минг АҚШ доллари эвазига ҳам ҳал қилганман, шунинг учун майдалашиб юрмаларинг, республика ва шаҳар прокуратурасида 16-бўлимида танишларим бор уларни олдига бориб “отметка”дан ўтиб “доля”сини бериб бемалол юраверасанлар, улар эса инспекциядаги хизмат текширувларни ҳам ўзлари ҳал қилиб ташлашади, шаҳар прокуратурасида энг зўр “соккалик” бўлим 16-бўлим бўлади, Баходир Шерановга ёки Хусейнга соққасини берасан, любой ишинг ҳал бўлади, “плати лети” деб ўргатиб келган.
Сардор Юсупов Сергели тумани ИИО ФМБга раҳбар лавозимига 2024 йил ўтирганидан сунг, мазкур РУВДни шахсий таркиби расво бўлиб, нормал ишлаган тизими изидан чиқиб кетган.
Агарда тегишли равишда С.Юсуповни Яккасарой ва Сергели туманидаги фаолияти ўрганиб чиқилса, кўплаб “йиқилиб тушдим” деб “ТАХТА” бўлган қонли ишлари фош бўлиши аниқ.
Эслатиб ўтаман бу хавфсизлик мақсадида ўз исми сир қолишини истаган Тошкент шаҳар ИИББ ходими иддаоси ва у тақдим қилган хужжатларда қисман исбот қилинган фактлар йиғиндиси. Яна ходим айтган гапларни эшитишда давом этамиз.
АКАХОНЛАР
Бундан ташқари, Буҳоро вилоятида туғилиб ўсган Сардорр Юсуповни амакиси (танкалари) Комил Юсупов Ўзбекистон Республикаси Қураш Федерациясини раҳбари бўлиб, кейингиси илгари Буҳоро вилояти прокурори бўлиб ишлаган ҳозирда эса – Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 1-чи ўринбосари Валиев Бахриддин Баходирович бўлади.
Шунинг учун ҳам, милиция органларида ишлаган Юсупов Сардорга прокуратура органларига ҳар қандай “кириш эшиклари” ҳардоим очиқ ва бемалол бўлган ҳамда Сардор Юсупов ҳар қандай ишни ҳохласа ноқонуний жиноят ишни қўзғатиш, ҳохласа “ТАХТА” қилишга қодир бўлганИИБ тизимида таниқли ходим, ўзининг эса якин “акахонларидан” Атаев Хусейн билан Шеранов Баходилар эса Тошкент шаҳар прокуратураси тизимда “кошелёк” сифатида раҳбарларнинг “шахсий” хизматини қилиб юрадиган “лаганбардор” ходимлар сифатида танилган ва шу қилган “лаганбардорлик”, “кошелёк” хизматлари учун Баходир Шеранов 2024 йилда Ўзбекистонда “энг зўр прокурор” деб топилган, Атаев эса “буюк хизматлари учун” давлат мукофоти билан тақдирланган. Аслида эса уларни “бундай хизматлари” учун қамаш керак эди.
Эслатиб ўтаман бу хавфсизлик мақсадида ўз исми сир қолишини истаган Тошкент шаҳар ИИББ ходими иддаоси ва у тақдим қилган хужжатларда қисман исбот қилинган фактлар йиғиндиси.
Энди бундай “коррупцион схемаси”ни кўзингизга келтиринг, ИИВда қонунчилик устидан назорат қилиш ўрнига шаҳар прокуратурасининг 16-бўлим собиқ бошлиғи ҳозирги вақтда Учтепа туман прокурори Шеранов Баходир ва унинг “меросхўри” 16-бўлим ҳозирги бошлиғи Атаев Хусейнлар Тошкент шаҳар ИИББ тизимида қонунчилик устидан назоратни ўрнига ўз мансабларидан фойдаланиб “пулли поток-оким”нийўлга қўйиб назоратга олишган, ҳар қандай ишни улар айтган пули эвазига ИИББ ходимларининг қўллари билан ҳал қилиб беришади, хоҳласажиноят ишни ноқонуний тугатиш, хоҳласақамоқдан чиқариш ёки ноқонуний ишни қўзғатиб қаматиш. Шундай “тизим” оқибатида ИИБ ходимлари ҳам “қонун фақат қамбағаллар ва Дамас миниб йиртиқ калиш”лар учун ишлайди деб “ўнга-чапга” қарамасдан, қонунни умуман унутиб юбориб ҳаммаси ноқонуний коррупцион “бизнес йўли”га ўтишган. Пул эвазига хоҳлаган қарориниқабул қилишади ва қонун бузилса ҳам “хизматлари” эвазига уларга юқори турувчи раҳбарлар томонидан ҳеч ким ҳеч қандай чораларни кўрмайди. Аризани ёзсанг ҳам, Атаевдан ёки Шерановнинг “отметка”дан ўтиб келишса бўлди, “ишинг беш”. Оддий халқ “додини кимга айтсин”, Республика прокуратурасигаборади, улар аризани шаҳарга тушириб юборишади, президент порталга мурожаат қилсангҳам, улар ҳам шаҳарга “футбол” қилиб тепиб юборади.
Хавфсизлик мақсадида ўз исми сир қолишини истаган Тошкент шаҳар ИИББ ходими ўз гапида давом этади
“07.01.2025 йилда “героин” моддасини сотмоқчи бўлган Сардор Юсуповни ишини “ижобий” ҳал қилиш учун эса Шеранов ва Атаевнинг энг яқин “ўртакаши” деб танилган Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг тергов бўйича ўринбосари Абдувосит Абдуразаков ҳам аралашган деган маълумот ҳам мавжуд, чунки Юсуповни чиқариш учун ва мазкур ишни босди-босди қилиш учун Юсуповнинг қариндошлари кўчада “наркобарон”лардан 1 миллион АҚШ доллар қидириб йиғиб юришган экан ва ушбу пуллар йиғилганда А.Абдуразаковнинг исми ҳам чиққан, Юсуповни ишини ҳал “тахта” қилиш учун юқорида кўрсатилган ИИББ ва прокуратура ходимлари келишилган ҳолда 1.000.000 АҚШ доллар эвазига келишишган, 500.000 АҚШ доллар 07.01.2025 йил куни кечкурун берилган, яна 500.000 АҚШ доллар миқдоридаги пулларини “тахта” қилиш учун йиғиб келишга имконият беришган. Бу маълумотлар С.Юсуповнинг отаси Музаффар Юсуповнинг энг яқин инсонларидан олинган.”
Энди барча тушунмовчиликлар ҳаммани миясида жой-жойига тушдими?
Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда, айнан Тошкент шаҳрида жиноятчилик кучайиб кетган ва уларга ҳеч ким ҳеч қандай чораларни кўрмаган(чунки статистика маълумотлари 16-бўлим ходимлари томонидан сунъий равишда дунё рейтинги ва ЎзР Президентига кўрсатиш учун камайтирилиб кўрсатиб келинмоқда), чунки милиция ва прокуратура органларида бизга маълум бўлган Юсупов, Шеранов, Атаев ва уларга ўхшаган уларнинг “раҳнамолари ва акахонлари” бор ва ҳозирда ҳам ишлаб келишмоқда.
Элтуз кўрган ҳужжатлар асосида яна мана буларни айтсам.
Атаевга эса яқин кунларда милициянинг барча “тахта” ишларини беркитиб келгани ва “лаганбардорлик хизматлари” учун “буюк хизматлари учун” орден мукофотини беришди, прокуратура раҳбарларнинг “кошелёги” .Шерановга эса “лаганбардорлик хизматлари” учун Ўзбекистонда республика бўйича “энг зўр прокурор” унвонини берилди.
Хавфсизлик мақсадида ўз исми сир қолишини истаган Тошкент шаҳар ИИББ ходими ўз гапида давом этади
2024 йил давомида Шеранов Дубайга, Турцияга ва Америкага (АҚШга) чет эл давлатларига ўзининг ҳисобидан оилавий ва дўстлари билан саёҳатга бориб “халқ пулига” (пора пулларига) дам олиб келган, поралардан йиғилган 5.000.000 (беш миллион) АҚШ доллар пулларини эса Дубайда бизнесларга жойлаштириб тиқиб келди.
ИИВ орган ходимлари “ЛЕКСУС”ларда юрса, прокуратура орган ходимлари Дубай, Турция ва Америкаларда юрса, ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган тизимларида шунака ходимлар бўлганлиги сабабли Ўзбекистонда жиноятчилик авжига чиқиб кетмокда. Қамбағал ёки пули йўқ фуқаро ҳақиқатни гапирса, уни мулкини ўғирлашса, уни пичоқлашса, уриб тепишса материалларда “йўқотиб қўйди”, “йиқилиб тушди” деб ёзилиб, “халқни дарди”ни гапирган камбағални эса 15 суткага тиқиб қўишади, бой ёки пули бор, “танкаси бор” одам жиноятни содир этса, “героин” сотса “қутлуғ бўлсин бойбува”. Ҳаётий мисол, ҳар қандай наркоман битта наркотик доза учун ота-онасини ҳам аямасдан ўлдиришга ҳам тайёр, ИИВ орган ходими эса наркотик учун юқори турувчи раҳбарларни отиб ўлдиришдан қайтмаса керак, сабаби ёнида ҳар доим табель қурол олиб юради.
Эслатиб ўтаман бу хавфсизлик мақсадида ўз исми сир қолишини истаган Тошкент шаҳар ИИББ ходими иддаоси ва у тақдим қилган хужжатларда қисман исбот қилинган фактлар йиғиндиси.
Ўзбекистонда ИИБ ходими мансабини суиистъемол қилиб, қўрқмай жуда кўп миқдорда наркотик моддаларини сотса, прокуратура уларга чора кўриш ўрнига уларга “крышалик” қилмоқда.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Йўлдошев Кураш Федерациясини раиси этиб тайинланди, кўрсатувимиз салбий қахрамони Сардор Юсуповнинг амакиси Комил Юсупов эса Кураш Федерациясининг президенти, энди Сардор Юсуповга нега ҳеч қандай чоралар кўрилмагани тушунилган бўлса керак. Кўрганингиз орган мансабдор ходимлари ичида барча коррупцион “занжир” силсиласи эди.
Бу кўрсатувдан мақсад ҳам шу холатга кўзгу тутиш эди.
Ўзбекистон Республикасида жиноятчиликни олдини олиш, адолатни ва жазо муқаррарлигини тартибга солиш мақсадида прокуратура ва ички ишлар идораларини коррупционер ходимларидан тозалаш ва бошқаларга “дарс” бўлиши учун ҳам улар қилмишини Элтузда фош қилиб кўрсатиш керак деб ишондим.
Бу коррупцион ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ вазири Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Немат.Йўлдошевдан жавоб ëки муносабат кутамиз.
Элтуз уйдаги гапни кўчага чиқаради.