Асосий мавзулар
27 июн 2019

Юлдуз Усмонова Гулнора Каримова қайтишига қарши чиқди

Юлдуз Усмонова 27 июнь куни ютуб каналига қўйган янги видеомурожаатида “Гулнора Каримовани соғиндик” дея ижтимоий тармоқда акция бошлаган санъаткорларни қоралади.

“Қаттиқ соғиниб, юраклари эзилиб кетибди Гулнорани соғинишиб, “Биз соғиндик, қачон чиқасиз?” деб. Чиқади бошингларга бало бўлиб…”, дея киноя қилади ўз ҳамкасбларини Юлдуз Усмонова видеомурожаатида.

Юлдуз Усмонова бу сафарги чиқишида 2016 йили ўлган президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизини ўғри деб атади ва у ўзбек халқидан ўғирланган бир миллиард долларни ташқарига олиб чиқиб кетганини писанда қилди.

“Нима учун бу пулни сўрамаслигимиз керак? Сўраймиз! Бу пул халқники, сизнинг ёки менинг шахсий пулимиз эмас бу пул. Мен халқнинг пули халққа қайтиши тарафдориман. Мен қайси ўғрини соғинишим керак? У ўғри-ю”, деди қўшиқчи Гулнора Каримова ҳақида.

Шунингдек, Юлдуз Усмонова уни бошқа артистлардан кўпроқ билишини иддао қилиб, президентнинг қизи тадбирларида мажбур ва текин ишлаб бергани ҳақида гапирди.

“Соат иккидаям, учдаям турғазиб қўйиб, “ночнушка”да кетиб, ашула айтмагансизлар-у. Мен айтганман, биламан. Бормасанг – запрет, бошингга бир куволда тушади. Бормасанг калтак ейсан, борсанг пулингни олмай қайтасан. Ҳозир пул ишлаяпмиз-ку, ўртоқлар”, деди Усмонова.

Ёш санъаткорларнинг бундай чиқиши уларнинг обрўсини тўкишини билдираркан, Усмонова: “Агар номларингни битта-битта айтсам, халқ битта-битта тупурса, лаънатнинг ичида қолиб кетасизлар!” деди.

Бундан аввалги, 2016 йилнинг сентябридаги видеомурожаатида Юлдуз Усмонова “Ислом Каримовнинг жанозасига дунё ҳавас қилгани”, “Юртбоши ўлгани билан қурилган тизим ўлгани йўқ!” деган гапларни айтиб, ўзи маломатга қолган эди.

Видео: https://youtu.be/IwoTN_IgJRY

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 январ 2017
Фарғона вилоятида халқ таълими ва бошқа бюджет ташкилотлари хизматчилари буғдой экилган далаларга маҳаллий ўғит – гўнг сочишга чиқарилди. “Туман ...
12 май 2019
Мен ТошДУнинг журналистика факультетига 1982 йил ўқишга киргандим. Туркистон, яъни Марказий Осиё ва Қозоғистон ҳудудидаги бу илк университетга 1918 ...
4 май 2017
Ўрислар “живучий” дейди. Ўзбекчада “яшовчан”, “чидамли” деб таржима қилинади кўпинча. “Мослашувчан” деб ўгириш ҳам мумкин. Ўзбек матбуотига нисбатан шу ...
28 май 2019
Ички ишлар вазирлиги тергов департаменти хоразмлик шоир ва журналист 56 яшар Маҳмуд Ражабга нисбатан диний экстремизмни тарғиб қилувчи материаллар ...
Блоглар
19 ноябр 2019
Матбуот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар соҳаси бўйича таҳлиллар рукнимизнинг янги сонига катта эҳтиёж пайдо ...
14 ноябр 2019
Кеча Лоланинг клипидан сўнг қўштирноқ ичидаги «маънавият» яна долзарб мавзуга айланди. Кўпчилик Лоланинг «исён»ини олқишлаган ...
6 ноябр 2019
Яқинда “Шарқ зиёкори” китоб дўконидан улуғ рус ёзувчиси Лев Толстойнинг “Жахон бестселлерлари” ( аслида “жаҳон” ...