Кўзқараш
27 октябр 2015

Қаерда яшаяпмиз ўзи?

Ҳеч телевизор кўрмайман. Лекин қандай қилиб бугун ишдан келиб телевизор пултини қўлимга олиб, Ўзбекистон телеканаллари бўйлаб “ўтлаб” кетганимни билмай қолдим.

Ҳамма каналда насиҳат, юртнинг обод бўлаётганию, йўлларнинг кенгаяётгани, халқнинг эртанги кунга ишончи тўхтамасдан ортиб бораётганию, коллеж ўқувчиларига саноқсиз иш ўринлари яратилаётгани ҳақида бошловчилар, чўпонлар, ўқитувчилар, талабалар тўлиб тошиб гапириб ётишибди.

Маҳаллий телеканалда нима гап экан деб, Андижон ТВга олсам, ваҳимали музика бошланиб турган экан. “Оббо, биров ўлдимикин?” деб турсам, йўқ, «Долзарб мавзу» номли кўрсатув бошланаётган экан. Экранда анжанликлар орасида ғаламис ва лаган лақаби билан танилган Ғайратбек Сирожиддинов деган “шестёрка” йигит журналист қиёфасида чиқди ва мавзуни эълон қилди.

Нима эмиш “2015 йилги кузги ва қишки мавсумда аҳолини электр энергияси билан таминлаш ҳакида”мишде… Унинг атрофида 6 нафар семиз семиз электросетнинг емахўр ходимлари ва бир капитан мақомидаги миршаб ўтирибди.

Тушунмадим, электр токига миршабнинг нима алоқаси бор? Ғаламис журналистимиз савол билан бошладилар. Саволни қаранг “долзарб”лигини! “Аввало электр энергиясидан фойдаланиш учун нималарга амал килишимиз керак?” деди журналист!

Саволнинг мағзини чақдингизми? Саволни эшитиб, бир қалқиб тушган бўлсам, жавобни эшитиб стулдан ағнаб тушдим! Бўқага ўхшаб кетадиган электросет ходимининг жавобини эшитинг: “Муҳтарам юртбошимизни фалон фалон қарорини кенг жамоатчиликка тадбиқ қилиш фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида аҳолини электр энергиясини билан таминлаш жорий йилнинг фалон кунидан бошлаб график асосида бериб борилади!”

Г.Р.А.Ф.И.К нима ўзи? Ўзбекистонда яшаяпмизми ёки Сомалидами? Ёки уруш бошланганми бизда? Ўзлари биладиларми нима деяётганини булар?

Яна бир электросет ходимининг таклифини қаранг: “Ахолига бир мурожатим бор. Чой қайнатишда сифатсиз электр воситаларидан эмас, мана бундай тоза махсулотлардан фойдаланинг” деб, столини остидан битта янги ТЕФАЛ чойнагини олиб қўйса бўладими…

Ана шунда ҳам вақтдан ютарканмиз, ҳам ток оз кетармиш… Дарҳол телевизорни ўчирдим. Анчагача тарихдаги Ленинград қамали хақида ўйлаб ётдим негадир…

Ўшанда Ленинградликлар осмонда учиб юрган немис самолётлари шаҳарни кечаси кўрмасликлари учун ҳамма деразаларга қара парда илиб чиқишган экан.

Яъни, “Уруш бўляпти! Чироқ керакмас!” деб электр токи беришни хеч ким тўхтатмаган экан. Фақат чироқ нурини кечаси ташқаридан кўринмайдиган қилишга буйруқ беришган экан холос…

Биз қаерда ва нечанчи асрда яшаяпмиз ўзи?

Азиз,
Анжанлик блоггер
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 март 2019
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори ўринбосари, 4 фарзанднинг онаси, 35 яшар Наргиза Саидованинг фейсбук юзери Ҳаёт Бахтиёрўғли ...
14 март 2019
Жуда ғалати ишлар бўляптики, на жим туриб бўлади ва на гапириб. Аммо “қилинган ишдан пушаймон қилинмаган ишдан пушаймондан яхшироқ”, ...
29 август 2023
Пойтахтнинг кўпқаватли уйларидан бирида қўшнисиникида бўлаётган миллий тўй урф одатларига нафрати жўш урган аёл акс этган видео Элтузга етиб ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...