Асосий мавзулар
5 май 2017

Ўқувчилар довуччадан бизнес қилишмоқда

Андижонда мактаб ёшидаги болалар ўртасида «довучча бизнеси» авж олди. Шаҳардаги мактабларнинг бирида ўқийдиган 7-синф ўқувчиси Саиднинг айтишича, уларнинг мактабида бир ховуч довучча минг сўмга сотиляпти (Мақоладаги барча исмлар ўзгартирилган. Таҳр.).

Айрим ишбилармон болалар 20 та довуччани минг сўмга сотса, бу пулга 30 та довучча сотадиган “дехқон”болалар хам бор. Саиднинг айтишича, кеча у минг сўмга 50 дона довучча сотган.

«Ўзимизнинг боғимиз бор, ўрик, гилос экканмиз. Бу йил ўрик роса мева қилди. “Дом”да турадиган болалар бор, улар роса ғўрага зор. (довуччани Андижон шевасида ғўра дейишади) Уларга витамин, мен эса пул ишлаволаман» – дейди Саид.

Довучча – мактаб таъмири учун

Шаҳар мактабларидан бирида ишловчи ўқитувчи Холида опанинг айтишича, уларнинг мактабида ҳар ой мактаб фондига деб ўқувчилардан 1 минг 2 минг сўм пул йиғилади.

Бундан ташқари имтихон варақаларига, ремонтга, фаррош ва қоровулнинг маошига, хатто пол латта ва совун-содага деб пул йиғишлар хам кўпайиб кетган.

Ўша мактабда ўқийдиган Нодирбек ховлисидаги довуччадан сотиб 7 минг сўм атрофида пул тўплади. Энди у ёзги таътил бошлангунга қадар ота-онасидан мактаб ҳаражатлари учун пул сўрамайдиган бўлди.

«Молиявий шароити оғир оилаларнинг болалари шу тариқа хар хил бизнеслар орқали мактаб харажатларини қоплашга харакат қилишяпти. Чунки кейинги пайтда мактабларда арзимас бахонани рўкач қилиб пул йиғишлар кўпайиб кетган – дейди фахрий ўқитувчи Ҳолида.

Рўзғор ташвиши ҳам болалар елкасида

Кекса ўқитувчи Ҳолида рўзғорга ёрдам бериш мақсадида, яширинча бизнес қилаётган болалар талайгина эканини айтади.

«Ён қўшнимнинг 3 та ўғли бор мактабга борадиган, ўзи оддий фаррош. Шу аёлнинг ўғиллари мактабдан ташқари пайтда ҳар хил ишларни қилишади. Бири мебелчи устага ёрдам бериб сим тўқийди, яна бири бозорда сотувчилик қилади. Кичиги мактабда бир нарсалар сотиб ручка дафтар олади. Рўзғор қийинчиликлари ёш болаларни хам пишириб қўйдими дейсан-да».

Андижон шаҳрида яшовчи Олим ихтисослаштирилган мактабда таълим олади. Унинг айтишича, ота-онаси ажрашиб кетишган. У ўқийдиган таълим даргоҳининг эса ойлик тўлови бор.

Шу боис Олим қандай қилиб бўлмасин пул топиб онасига ёрдам қилишни ўйлайди. У ўқитувчилардан яширинча мактабда бизнесни йўлга қўйган. Синфдошларига реферат, назорат ишлари ёзиб беради, қурут, кириешки сотади. Хозир эса довучча сотяпти.

«Ҳар куни копилкамга 2-3 минг сўм соламан, рўза келса синфдошим билан нўхот пишириб сотмоқчимиз. Дадам ишламайди, онамга қарашмасам бўлмайди», – дейди Олим.

Унинг айтишича, хадемай гилос пишади. 12 ёшли Олим эса мактаб ремонтига пул йиғиш учун гилос бизнесини бошлашни мақсад қилганини айтмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 октябр 2018
Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) Россия ҳарбий разведкасининг 206 нафар штатсиз жангариси рўйхатини очиқлади. Улар «Вагнер» дея аталмиш гуруҳ аъзолари ...
29 ноябр 2019
Жажжигина ўғил бола отасидан сўради:– Яхши деган cўз нимаю, ëмон деган нимаси? Бу мисраларни ëзган шоир Владимир Маяковский «Нима ...
5 август 2020
Киев марказида банкни портлатиш билан таҳдид қилган Ўзбекистон ватандоши бир неча соат давомида муассаса директорини гаровда ушлаб турганидан сўнг ...
17 феврал 2020
Жорий йилнинг 7 февралида “Микрокредитбанк” бошқаруви раислигига Ориф Бўтаев тайинланди. Ундан олдинги раҳбар Муродилла Эшматов жорий йилнинг 17 январида ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...