Асосий мавзулар
22 май 2017

Ўзбекистон – Осиёдаги энг йирик «йўлбарс»ми?

“XXI аср” газетасининг (18.05) «Тараққиётнинг янги модели ёки «йўлбарс шиддати»га шайланаётган мамлакат» мақоласидаги иддаога кўра шундай.

Мақолада Жанубий Корея, Гонконг, Сингапур, Тайвань, Малайзия ва Таиланд давлатлари ўз иқтисодиётидаги жадал ўсишлар сабаб «Осиё йўлбарслари» номига сазовор бўлгани эслатиб ўтилади.

Газетанинг “халқаро экспертлари” Ўзбекистон “яқин даврда ривожланиш шиддати бўйича ҳатто ўша машҳур «Осиё йўлбарслари»дан ҳам ўтиб кетишини сезиб туришибди», деб ёзади мақола муаллифлари.

Ўзбекистоннинг марҳум президенти “келажаги буюк давлат” дея халқнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб келганини кўпчилик яхши хотирласа керак.

Аммо орадан 25 йил вақт ўтиб ҳам пишак мақомида бўлган Ўзбекистон шундан нарига кўтарила олмади.

Янги президент замонида Ўзбекистон яна «йўлбарс»ликка даъво қила бошлаган кўринади.

Амалдаги давлат раҳбарининг ҳаракатлар стратегиясини улуғлаш мақсадида қораланган бу мақоладаги баладпарвоз гапларни ўқисангиз, ақлингиз шошади.

Ўзбекистон қандай шиддат билан ривожланаётган эканки, унинг «йўлбарс»дан зўр бўлиб кетиши сезилиб турилса?!

Айтиш керакки, муаллиф кейинги 13 йилдан буён Ўзбекистон иқтисодиёти 7-8 фоиздан ўсаётгани тўғрисидаги баландпарвоз рақамларни, ҳаракатлар стратегияси ижроси доирасида жалб этилиши режалаштирилган инвестицияларни ўз мулоҳазаларига асос қилиб келтирган.

Реал ҳаётда эса, бу «ўсиш» Ўзбекистоннинг на иқтисодиётида, на аҳоли турмуш тарзида ўз аксини топаётганини кўрмаймиз, фақат хўжайиннинг силашига иштиёқманд пишакларнинг атрофда яна миёвлай бошлаганини сезиш мумкин.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 декабр 2016
4 декабр кунги сайловда қатнашган Халқ Демократик Партиясидан номзод Хатамжон Кетмонов сайловда қатнашиб ўзига овоз берганини матбуотга айтди. «Адолат» ...
14 март 2020
Шу пайтгача ошкора тазйиқларга учраётган ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва журналистлар эндиликда виртуал ҳужумларга ҳам дуч келмоқда. Уларга электрон ...
28 май 2016
«Халқ сўзи» газетасининг ёзишича, Тошкент вилояти бўйича 1158 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 11 мингдан зиёд маслаҳатчиларини ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...