Асосий мавзулар
2 октябр 2017

Ҳийлаи шаръий – мажбурий пахта теримини қонунийлаштиришга уриниш

Маҳаллий ҳокимлар пахта териш учун тайёр қуллар ҳисобланмиш бюджет ташкилотлари ходимлари мажбурий меҳнатини “қонунийлаштириш”нинг янги ва янги усулларини кашф қилмоқда.

Масалан, Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов пахта фронтига қўшимча ишчи кучларини сафарбар қилишнинг янгича усулларидан бирини тезда амалиётга жорий қилишга ҳам улгурди.

Ҳа, тиниб-тинчимас ҳоким-эй, нималарни ўйлаб топмайди-я! Унинг фикрича, бу ҳийласини камида 10 йил давомида президент Шавкат Мирзиёев ҳам билмай ўтади.

Қўшимча ёлланма ишчиларни топа олмаган ҳоким Ўзбекистон ҳудудида мажбурий меҳнат тақиқлаганига қарамай, бюджетчиларни пахтга ҳайдашнинг уддасидан чиқяпти.

Энди ҳокимнинг кўрсатмаси билан амалга оширилаётган бу “ҳийлаи шаръий”нинг мазмун-моҳиятини очиб берсак.

Мактабларда 6-синфгача бўлган ўқувчиларни синф раҳбарлари: “Ҳар бир кило пахта учун битта беш баҳо қўямиз”, деб алдаб ётибди.

Мактаб ўқитувчиларига эса дарсдан кейин тўғри пахта даласига бориб “уюшмаган аҳоли” сифатида пахта териш буюрилган.

Биров кимлиги сўраса, улар ўқитувчилигини айтмайди, уюшмаган аҳоли бўлади-қўяди. Акс ҳолда ишдан ҳайдалиши айтилган уларга.

Бу “ҳийлаи шаръий” ўқувчилар билимига қанчалик салбий таъсир этиши билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Асосийси, пахта териб олинса бўлди.

Ҳокимнинг президент олдида “юзи ёруғ” бўлишининг ўзи ёшларнинг келажагидан кўра каттароқ аҳамиятга эга.

“Уюшмаган аҳоли” қаторига энди ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам тортиляпти. Ҳар бир синфдан уч ота ёки она пахтага чиқиши, агар чиқмаса, 15 минг сўм тўлаб, ўз ўрнига мардикор жўнатиши мажбурияти юкланган.

Мажбурий меҳнат деган “миллий қадрият”дан лицей ва коллеж ўқитувчилари ҳам бебаҳра қолгани йўқ. Улар ўз ҳамёнидан пул тўлаб, мардикор ёллаши шарт.

Бундай вазиятда мардикорнинг ошиғи олчи тушди. Илгари ўн кунга 200 мингга кўнаётган мардикорлар вилоят ҳокимининг оғзидан 18 ёшгача бўлганларни мажбурий меҳнатга жалб этиш жиноят эканини эшитганидан сўнг 400 минг сўмга зўрға розилик беряпти.

“Уюшмаган аҳоли” тоифасига зўрлаб тиқилган Асака автомобиль заводи ишчилари ҳам ҳокимнинг “дуоси”да.

Тошкентдан келадиган текширувчилар ҳам “уюшмаган аҳоли” ғайрат билан пахта тераётганини кўриб, балли дейишдан нарига ўтаётгани йўқ.

Шунча йиллардан бери иш бериб келаётган “ҳийлаи шаръий” бу йил ҳам ҳокимларни уялтириб қўймайдиган кўринади!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 феврал 2019
Ўзбекистон Олий суди судьяси Ж.Тиркашев хоразмлик журналистлар Бобожоновлар шикояти бўйича 1 февраль кунги суд ажрими билан уларнинг уйларини мусодара ...
3 январ 2020
Ёзувчи Набижон Боқий ошкоралик сиёсати шарофати билан 80 йилларда Ўзбекистондаги КГБ архивларига киришга муваффақ бўлган эди. Айни ҳужжатлар асосида ...
20 сентябр 2016
Ўзбекистонда президент Каримов маъракалари тугаши биланоқ аҳолини пахта далаларига оммавий сафарбар қилиш бошланди. Биринчилардан бўлиб, 7-8 сентябр кунлари, пахта ...
27 апрел 2020
Хивада 1920 йилнинг 27 апрелида Хоразм Республикасини тузиш бўйича таъсис қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда кўп йиллардан буён «Хива» шаклида ишлатилиб ...
Блоглар
12 август 2020
Бишкекда ҳибсга олинган ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Гавҳар Мадаминова 12 август куни Ўзбекистон президенти ...
10 август 2020
Коронавирус кундалиги Қизимнинг қўғирчоғи билан уйда ёлғизмиз. Иккимиз ҳам бир одамчани соғинаяпмиз. Фақат қўғирчоқ йиғлай ...
7 август 2020
Қишга тайёргарлик. Помидор ва қалампирни ўзим етиштириб, қуритиб, ипга ўтказиб деворга илдим. Кўўп бонкаям беркитганмиз. ...