Кўзқараш
9 октябр 2017

Фарғоналик имом: Йўргакдан то кафангача пахта бизга вожиб!

Куни билан ёмғир тинимсиз ёққан бўлса-да, Марғилон ва Қўқон шаҳридаги темирйўл станцияси одамлар билан гавжум бўлди. Ҳашарчилар “Ўзбекистон темир йўллари” АК томонидан Қорақалпоғистонга олиб кетилди.

Барча ташкилот ва корхоналардан ишчиларнинг сонига қараб беш нафардан 20 нафаргача киши мажбурий равишда Қорақалпоғистон, Жиззах ва Сирдарё вилоятига пахта йиғим-теримига жўнатилмоқда.

«Газ идорасида ишлайман, биздан 18 нафар киши барчаси эркаклар Қорақалпоғистонга кетди», – деди бюджет идораси ходимларидан бири.

Унинг «Элтуз» нашрига билдиришича, уларга бир ой учун беш юз минг сўм пул берилган пахтадан қайтишгач яна беш юз минг сўм бериш ваъда қилинган.

«Биз уларни жўнатиш учун 15 мингдан пул йиғдик. Ҳашарчиларга фақат кийим-кечак олсангизлар бўлди, у ерда иссиқ кўрпа-тўшак, озиқ-овқат, йўл кирани биз берамиз дейишибди. Яна терган пахталарининг бир килоси учун 1000 сўмдан беришар экан» дейди у.

Қува тумани ободонлаштириш бўлимида ишловчи яна бир суҳбатдош эса «Элтуз» мухбирига Жиззах вилоятига пахта тергани кетишаётганини билдирди.

«Мана битта Дамас машинасида олти киши Жиззах вилоятига пахта тергани кетяпмиз. У ерда ҳали ҳам биринчи терим экан. Ўзимизнинг вилоятда учинчи терим ҳам бошланди» деди у.

Айни пайтда Фарғона вилоятида ўқитувчилардан терим учун пул йиғиш ва хашарчи топиб бериш талаб қилинмоқда.

«Элтуз» нашри суҳбатлашган фарғоналик ўқитувчи, уларнинг мактаби беш нафар ҳашарчи топиб бергани, улар учун ҳар бир ўқитувчидан 40 минг сўмдан пул йиғиб олинганлигини айтди.

У шунингдек, ҳашарчилар мактабда ишлайдиган аёл ўқитувчиларнинг турмуш ўртоқлари эканлигини билдирди.

Ҳар куни вилоят телевидениеси орқали пахтага чиқариш бўйича вилоят фаолларининг чиқишлари, мурожаатлари бериб борилмоқда.

“Биз туғилганимизданоқ пахта матосидан тайёрланган йўргакка ўраламиз, ой кунимиз етиб вафот этганимизда ҳам пахта толасидан бўлган мато бизга кафанлик бўлади. Ҳурматли биродарлар шунинг учун пахтани ҳар бир толасини нобуд қилиб териб олайлик!” деб мурожаат қилди жума куни эфирга чиққан Фарғона вилояти бош имом хатиби Турсунали Эрбўтаев.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 апрел 2022
Элтуз почтасига келган навбатдаги видеода Тошкент-Хоразм йўналишидаги Халқаро аҳамиятга эга асосий магистрал йўлнинг 27 километридаги қазиб ташланган жойлар акс ...
25 июл 2016
Шу тариқа йигирманчи асрда бошланиб йигирма биринчи асрда ҳам 15 йил яшаган видео-васвасага нуқта қўйиладиган бўлди. Япониянинг Sony ширкати ...
28 март 2023
Тошкент марказидаги музейда Рауф Парфи ҳайкали тантанали очилгани ва Каримов даврида хор зор бўлган Чўлпон портрети намойиш қилингани ҳақидаги ...
30 октябр 2021
29 октябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманлараро фуқаролик судида шоир Йўлчи Рўзиевнинг Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Юсмоновага қарши ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...