Cатира
17 март 2018

Салоевни «ўз айбига»га иқрор бўлишга адвокати ундаган

Журналист Бобомурод Абдуллаев билан бирга давлат тўнтаришида айбланиб судланаётган тадбиркор Равшан Салоевнинг адвокати ўз мижозини айбига иқрор бўлишга ва Абдуллаевга қарши кўргазма беришга ундаган.

Маҳкамада иштирок этган ва судланувчиларнинг яқинлари билан гаплашган тошкентлик ҳуқуқшунос ва яна бир фаол «Элтуз» нашрига шу ҳолат ҳақида билдирди.

«Элтуз» суҳбатдошларига кўра, судда ўз айбига қисман иқрор бўлган Равшан Салоевнинг адвокати Ирина Музалевская ҳимоясидаги шахсга тергов пайтидаги позициясини ўзгартирмаслик ва терговда Абдуллаевга қарши берган кўрсатмасини такрорлаши кераклигини айтган.

Бу ҳолатни суриштириш учун «Элтуз» мухбири адвокат Музалевская билан боғланди. Адвокат бу юзадан изоҳ бермаслигини айтди. Айни пайтда у савол қолиб, мухбирдан ким унга телефон рақамини берганини суриштира бошлади.

«Биз ҳозирча ҳеч қандай изоҳ беролмаймиз. Шу боис, ҳеч нарса гапирмаймиз. Фақат судьянинг муайян кўрсатмасидан кейингина бирор ахборот беришимиз мумкин. Ҳозирча ҳеч нарса. Чунки суд эндигина бошланди. Ҳатто Бобомурод ҳали оҳиригача ўз кўргазмасини бергани йўқ. Шунинг учун биз сизга ҳеч қандай маълумот бермаймиз», деди Музалевская «Элтуз» мухбирига.

Адвокат хоним Салоевнинг ўз айбига қисман иқрор бўлгани, терговда қандай кўргазма берган бўлса, айнан такрорлаганини тасдиқлади, бироқ ҳимояси остидаги шахс билан ўзининг ўртасида Бобомуродни айблаш учун қандайдир «келишув» бўлганини инкор этди.

«Салоев терговда ҳам, судда ҳам ўз айбига қисман иқрор бўлганини билдирди. Лекин келгусида нима деб кўргазма бериши ҳозирча номаълум», деди Музалевская.

15 март куни суд мажлисида бўлган ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғунов Салоевнинг ўзини тутиши, айбини тан олиши унга анча шубҳали кўринганини айтади.

«Суддаги чиқишида Салоев залдаги судланувчиларни қўллашга келган жамоатчиликка қарата: «Биз ҳақимизда ҳар хил «саҳналаштирилган» ортиқча гап тарқатманглар», деди. Энди илтимос қилиб гапиряпти, лекин кўриниб турибди, унга кимдир, нимадир ўргатган», дейди ҳуқуқ фаоли.

Шунингдек, Турғунов судланувчиларнинг судда қатнашаётган адвокатлари орасида фақат Сергей Майоров астойдил ўз мижозини ҳимоя қилаётганини билдирди.

«Қолган адвокатларнинг оёқ олиши ғалати, бирор савол берсак, гўёки биз нонини тортиб олаётгандай, индамай тўрсайиб олишади, мақсади нима эканини билиб бўлмайди», дейди ҳуқуқ фаоли «Элтуз» мухбирига.

Журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаëт Насриддинов, тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëров устидан кейинги суд мажлиси 26 март кунига белгиланган.

Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Бобомуродни шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетган, орадан уч кун ўтиб, унинг ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани маълум бўлган эди.

«Элтуз» нашри «Усмон Ҳақназаров» тахаллуси остида 2003 йилдан буён танқидий мақолалар ёзиб келган журналист Бобомурод Абдуллаевнинг суди билан боғлиқ жараёнларни кузатишда давом этади.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 апрел 2019
Рассом Кирпи Eltuz.com
8 апрел 2019
Сўнгги вақтларда тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган мулкнинг Миллий гвардия фойдасига тортиб олинаётгани билан боғлиқ иккита можаро кузатилди. Буларнинг биринчиси ...
16 сентябр 2019
Тошкентнинг жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судида 9 сентябрь куни Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни Муниса Ризаеванинг ўзи ўн ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...