UzPoster
23 апрел 2018

Туркманистон президенти ташрифи акс этган расмларни ўчириш талаб қилинди

Нукус кўчасига бурилишдаги, олдинги винзавод рўпарасидаги озиқ-овқат дўконига қараб кетяпман. Қарасам, байрамона кийинган милиционерлар, байроқча ушлаган талабалар сафланиб туришибди. Телефонимда расмга ола бошладим.

На милиционерлар, на ўқитувчи эркаклар эътибор қилишмади. Аксинча, қўллаб-қувватлашди, тасвирга олиш керак, ахир бу хотира. Бунақаси кўпам бўлавермайди, бутун трасса бўйлаб ёшларнинг байроқча ушлаб туришганини совет фильмларида кўрганман, Фидель Кастрони кутиб олишганида.

Шунда бирдан менинг олдимга «онгли гражданка» келди (мен ниманидир суратга олаётганимда бақириб қоладиганларни шунақа деб атайман).

«Суратга олманг! Сизни ҳозир олиб кетишади». Мен тушунтириб ўтирмадим, одамлар ташрифни ўз балконларидан ва бошқа жойлардан туриб суратга олишяпти-ку.

Кейин ғазабнок ва қораловчи назар билан тикилаётган бу аёлни тағин учратдим. Унинг талабалар билан гаплашиши оҳангидан билдимки, ўқитувчи бўлса керак. Дўкондан чиқишим биланоқ юзи оқариб кетган милиционер ва фуқаро кийимидаги кимса чопиб келди.

«Бизга сизни суратга олди, деб айтишди. Кўрсатинг!» Мен уларга қўлларида байроқ ушлаб, кулиб турган бир қанча талабаларнинг суратларини кўрсатдим. Ўчиришга мажбур қилишди. Уйга қайтдим, ўғлим бу манзарани кўргани, аллақачон ижтимоий тармоққа қўйишганини айтди.

Эҳтимол уларга кўча супиртиришиб тўғри қилишар…

Умида Аҳмедова
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 май 2017
Икки йилдан бери Истанбулда яшаб келган Ўзбекистон ватандоши Шаҳноза. К ўзи билан бир уйда истиқомат қиладиган укаси 24 яшар ...
29 октябр 2019
Жорий йилнинг октябридан Ўзбекистон мактабларидаги дарслар ўқувчиларнинг мадҳия куйлаши билан бошланадиган бўлди. Бу ҳақда 25 октябрь куни Халқ таълими ...
18 октябр 2021
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 36-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Л.А.Н Мени енголмади ...
8 ноябр 2016
7 ноябр куни Арманистон республикаси Омбудсмани Арман Татоян Ўзбекистонлик ҳамкасби Улуғбек Муҳаммадиев номига мактуб йўллади. Бу арман омбудсмани томонида ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...