Кўзқараш
31 август 2018

Генерал ва оддий фуқаро ўртасидаги жарлик

Тунги клуб қўриқчилари билан пичоқлашувда 8 август куни тошкентлик спортчи Жамшид Кенжаевнинг ўлими ортидан мамлакатда «тозалаш» ишлари бошлаб юборилди.

Безорилик воқеаси боис, мамлакатда ҳусусий секторга қарши ҳужум кампанияси Ўзбекистонда мансабдор шахс билан оддий фуқаролар ўртасидаги масофа қанчалик узоқлашганини намойиш қилди.

«Элтуз» нашри собиқ бизнесмен ва ҳуқуқшунос Бобур Ғуломовнинг Олий мансабли генерал билан ҳусусий суҳбати асносидаги мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этади.

Ойгача бориб қайтишчалик масофа ёки Олий мансабли генерал билан ҳусусий суҳбат

– Милициянинг Тошкент шаҳридаги оддий таркиби ҳурсанд, чунки Жамшид Кенжаев шахси (Aurum 898) «оперативниклар» режасида бир йилдан ортиқ туришига қарамай, ҳеч уни қўлга туширишнинг уддасидан чиқа олишмаётганди.

– Қайси маънода?

– Жамшид Кенжа (лақаб) тағин ўша олдинги «мева», безори спортсменлардан бригада тузиб, ёнида доим пичоқ билан юрадиган ва кўпларни пичоқлашга улгурган, ҳатто Ўзбекистондан ташқарида қидирувда бўлган.

– «Aurum 898″да нима бўлган эди?

– Шерше ля фам! Ўша мудҳиш тунда кимнидир таниши бўлган қизни хафа қилишган, қиз дўстига шикоят қилган, у эса Жамшидни олиб келган. Клубнинг қўриқ бўлинмаси ҳали янги, Жамшид Кенжани танимасди, тинтув пайти унинг ёнидан пичоқ топишган, пичоқ билан киришга руҳсат беришмаган, кейин даҳанаки жанг бошланган, шундан сўнг у икки қўриқчига пичоқ билан зарба берган. Бунинг ҳаммаси тарқалган видеоёзувларда акс этган.

– Мда… мана сенга спортсмен?!

– Ҳа спортсменлардан таркиб топган бундай бандалар ҳозир шаҳарда 5-6та. Истаганча безорилик қилишади.

– Нимага унда уларни «ёпишмайди»?

– Имкони йўқ… ҳар сафар сувдан қуруқ чиқишади, жабрланувчига таҳдид солишади, ҳуқуқ посбонлари билан пул эвазига келишишади, каттаконлар уларнинг тарафини олади. Мана шунақа!

– (Давом этади) Ҳозир вазиятдан фойдаланиш керак, «спортсменлар» ҳаддидан ошган тунги клубларнинг барини ёпиш керак, уларнинг спорт клублари ва тренажер залларига эса умуман бульдозер солиш керак. Ярим йил ичида Тошкент тозаланган бўларди.

– Клублар ва спортзалларни нимага ёпиш керак?

– Агар 10 тасига бульдозер солинса, ҳеч ёмон бўлмайди, қайтанга қолганлар учун яхши ўрнак бўларди!

– Унда бизнес, ҳусусий мулк нима бўлади? Ахир муаммо бу масканларда эмас. Ҳеч бир ҳолатда хусусий мулкка тегинмаслик керак. Ўзингиз айтаяпсиз, бу «спортсмен»лар ўз қилмишларини пул эвазига ҳал қилиб келишган. Демак участкавойлар, ТИИБ бошлиқлари, тезкорлар, туман прокурорлари ва ҳоказоларни жазолаш керак. Асосий муаммо ҳуқуқ тартибот идораларининг коррупциялашганида, чунки ўшалар улардаги ўзбошимчалик ва жазосизликни ҳакалак орттиришган…

Мен ўзимга нисбатан, ғазабнок ва норози нигоҳни сезиб, жим бўлдим. Гарчи яна нималардир демоқчи эдим.

Ўзим билан суҳбат…

Диалог лаҳзалик монолог шаклида калламда давом этди:

– Биласизми, турли даврларда мен бизнес билан шуғулланганман, турклар, эронликлар, қирғизлар билан қўшма корхоналар очганман. Бизнесга қарши ўйлаб топилган бу каби кампания қандайлигини, СНБчиларнинг ширкатни қандай синдиришлари, ҳар ҳил жойнамоз ташлашлари, хомашё ва молларни қандай мусодара қилишларини ўз танамда ҳис қилганман. Кейин солиқчилар келишади, тушунарсиз тарзда, томга қараб жарималарни ҳисоблашади. Прокуратура жиноий иш очади, судлар «айбдорлар»ни суд қилишади, жарима белгилашади ва ҳоказо.

– Ярим йил, узоғи билан бир йил ўтади, руҳан ва моддий ўзингга келиб улгурмай ҳаммаси тағин такрорланади.

– Ва тахминан йиллар ўтади, токи бу бизнес-мазохизм одамнинг жонига тегиб уни ташлаб кетмагунича, кимдир таслим бўлмагунича ёки шунчаки бор-будидан айрилмагунича (менинг ҳолатимда шундай бўлган).

– Каримовнинг бутун ҳукмронлиги даврида улкан миқдордаги турли бизнесни йўқ қилиш ва ҳусусий капитални тортиб олишга қаратилган кампаниялар амалга оширилган.

– Ҳар қандай кампания, токи буюк ва ҳамма нарсани билувчи Левиафан етарли миқдорда қурбон қонини сўриб олмагунча давом этган, унинг «посбонлари» эса сидқидилдан, ўз фойдалари учун ҳам қон топишда давом этишган.

– Гарчи, биринчи Президентнинг ўлганига аллачачон икки йил бўлган бўлсада, оддий ватандошлар ва олий амалдорлар ўртасидаги жарлик ҳамон улканлигича қолмоқда.

– Гарчи бу оралиқ: конституция; қонун устиворлиги; ватандошлар ҳуқуқи ва эркинликлари; коррупция; давлатнинг мақсад ва вазифалари каби тушунчаларга кўра бу қадар катта бўлмаслиги керак.

– Ўртоқ генерал, мен энди англаб етдим, бу масофа, Ойгача бориш ва қайтишга тенглигини. Бу сиз билан ўртамиздаги жарликнинг катталиги!

P.S. Ҳукуматдагилар чет эл сармоясини исташади? Улар албатта бўлади, фақат бунинг учун энг аввал оддий ўзбекистонликларнинг сармояси таъминланиши керак.

Бобур Ғуломов
Тошкентлик ҳуқуқшунос
Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 феврал 2016
“Ўзбек турмаси сирлари” деб аталган видеосуҳбатнинг иккинчи қисмида журналист Малохат Эшонқулова саволларига жавоб бераркан, яқинда турмадан қайтган ҳуқуқ ҳимоячиси ...
17 март 2016
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Турсунпўлат Тошпўлатовга асосланиб ёзишича, Наврўз байрами арафасида хавфсизликни ...
15 январ 2016
Элтуз электрон почтасига келиб тушган хабарга кўра, бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг эркатой куёвлари Ойбек ва Отабеклар пули кўплигидан керилишмоқда. ...
19 март 2019
Назарбоев махсус техника билим юртини тугатган. Олий партия мактабини битирганини айтмаса, олий маълумоти йўқ. Аммо бутун камчиликларига қарамасдан, Қозоғистонни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...