Асосий мавзулар
17 сентябр 2018

Журналистика университети ректори тармоқ танқидига жавоб беришга мажбур бўлди

Икки жанжал ортидан ижтимоий тармоқ қаҳрамонига айланган Шерзод Қудратхўжаев 17 сентябрь куни танқидларга жавоб берди.

У рус аёлига: «Уят! Уят! Говори на узбекском!» деб бақиргани акс этган видеоси ортидан ўзини оқлаш учун чиқиш қилди.

Видеодаги катта ёшлардаги рус аёли унга жавобан: «Ўзингнинг Россиянгга йўқол деди», дея иддао қилади.

Қудратхўжаев ўз видеомурожаатида билдиришича, бир ой бурун олинган бу видеонинг бугун қўйилиши бежиз эмас.

Видео қўйилишидан бир кун аввал Шерход Қудратхўжаев кўрсатувида изза қилинган ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ота-оналари уни судга бериш иддаоси билан чиқишган эди.

12 сентябрь куни Қудратхўжаев номи унинг «Ўзбекистон 24» канали орқали 50 ва 110- мактаб ўқувчиларининг калта юбка ва соч турмаги ошкора танқид қилинган кўрсатуви ортидан оғизга тушган эди.

14 сентябрь куни «Citizen» нашрига берган интервьюсида Қудратхўжаев бу кўрсатув ўзиники эканига иқрор бўлганди.

Шу куни халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳам ўқувчилар юзини рухсатсиз очиқ кўрсатиш билан касб ахлоқини бузган ТВ журналистларини қоралаганди.

Ижтимоий тармоқда ўзига нисбатан авж олаётган танқидни Журналистика ва коммуникациялар университети ректори, айни пайтда Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев ахборот хуружи, дея атади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 декабр 2022
Автобус кетиб бормоқда. Бирдан автобус ичида чироқ ўчади. Ғала ғовур. Вой свет ўчди. Батарея ҳам муздай. Қалбимиз бўлди куздай.
17 декабр 2024
Босқинчи Россияга янги санкциялар жорий қилинди, Украинанинг ҳарбий саноати ўсмоқда, Пискентда келин куёв илк никоҳ кечаси ис газидан ўлди, ...
2 ноябр 2016
«Халқ сўзи» газетаси (29.10) «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган навбатдаги сўровнинг натижалари ҳақида мақола эълон қилди. ...
20 апрел 2019
Рассом Кирпиeltuz.com
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...