Cатира
2 ноябр 2018

Бухорода расмийлар Жириновскийни қучоқ очиб кутиб олишди

Владимир Жириновский бошчилигидаги Россия делегацияси 2 ноябрь куни Бухорога келди.

Россия Давлат думаси депутатларидан иборат делегацияни, ЎзА хабарига кўра, Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон парламенти раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноевлар кутиб олишди.

Жириновский Марказий Осиё давлатларининг Россияга қўшилиши тарафдори эканини ўз баёнотларида очиқ шаклда билдириб келган рус миллатчиси сифатида танилган.

Унинг Ўзбекистонга келиши очиқлангач, «Эрк» демократик партияси баёнот тарқатиб, Президент Шавкат Мирзиёевдан Жириновскийнинг Ўзбекистонга «қилиши мумкин бўлган ҳар қандай сафарини» тақиқлашга чақирган эди.

Айни пайтда Жириновскийнинг Ўзбекистонга келиши бошқа ўзбек фаоллари ғазабини ҳам кучайтирди. 

«Жириновский доим ўзбекларни, туркийларни, мусулмонларни ҳақоратлаб, низо ва фитна келтирадиган бир радикалчи бўлса, унга қанақасига, юртимизга келишига рухсат берилди?» дея ёзди ўз мурожаатида ўзбек таҳлилчиси Анвар Назир.

Тармоқда Жириновскийни «норозилик намойиши билан кутиб олиш» чақириқлари янгради.

«Қани Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Анжон, мард ўғлонлар борми? Жирик келишига қарши тинч намойишга чиқишга духи етадиган ўзбек борми 33 миллион халқ ичида?» дея ёзди Elsevar O’zbek ники остидаги фейсбук юзери.

«Қизиқ, бизнинг қанча мулозимларимиз, Жириновскийнинг юмшоқ ва илиқ қўлларини олишга чиқишаркан))) журналистларданч фотоларини кутамиз)» дея ёзди фейсбук блогери Nailya Rahman‎.

Владимир Жириновскийнинг Бухорога сафари ЛДПР лидерининг Ўзбекистонга илк расмий ташрифидир.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 ноябр 2019
“Миллий тикланиш” демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) таркибига кириш борасидаги позицияси қатъий эмаслигини билдириб ...
15 март 2016
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон камида 34 кишининг умрига нуқта қўйган Анқара портлашларидан сўнг «терроризмни тиз чўктириш»га ваъда берган ...
1 июн 2020
Илон Маск хусусий ракетаси кўкка учди. Илмнинг чўпчакни енгиши бу!!! Ўзбекистон президенти «дафтарим сувга оқди», дея алжираган каллаварам хотинга ...
1 декабр 2024
Интерпол томонидан «фоҳишалик мақсадида инсон савдоси» жинояти учун қизил бюллетен билан қидирилаётган Ўзбекистон фуқароси Туркиянинг Муғла вилояти Мармарис туманида ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...