Cатира
15 ноябр 2018

«Ютуб»ни ер ютди, «фейсбук»ка қозиқ қоқилди

Ўзбекистонда баъзан «ютуб», баъзан «фейсбук» каналлари узилишидан шикоятлар ортмоқда.

15 ноябрь куни «Элтуз» нашри Downdetector сайти орқали «ютуб» каналидаги узилишлар эпицентри Тошкент, Андижон, Нукус шаҳарларига тўғри келганини, «фейсбук» эса кўпроқ Тошкентда тўсилаётганини кузатди.

ЎзА мухбири Инобат Аҳатова 13 ноябрь куни «Youtubeни ер ютдими?» деган мақоласида “Ўзбектелеком” вакили Бобур Абдуллаевдан иқтибос келтириб, Youtubeнинг ишламаслигига компания айбдор эмаслигини билдирган эди.

Бундан илгари Ўзбекистондаги интернет монополисти бўлган “Ўзбектелеком” раҳбарлари «фейсбук»даги қусурни ҳам шу тариқа ўзларидан соқит қилишган эди.

Қизиғи, «Youtubeни ер ютдими?» сарлавҳаси остидаги мақоланинг ўзи ҳам 15 ноябрга келиб «ер ютган» каби расмий сайт саҳифасидан ғойиб бўлди.

Шу йилнинг майида эса Ўзбекистонда оммавий саналган «Телеграм» мессенжери узоқ вақт ишламай қолгач, юзерлар кўплаб маълумотларини йўқотишган эди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 май 2022
1938 йил 9 май куни 34 ëшида Москвада халқ душмани дея отиб ўлдирилган Боту (Маҳмуд Ҳодиев) Туркистон модерн шеъриятининг ...
18 июл 2018
“Биз фермерликнинг энг яхши даврларини ўтказиб қўйган эканмиз. Бу йилги аҳволимиз шундай далолат бермоқда”. Бу қашқадарёлик бир фермернинг эътирофи. ...
14 сентябр 2020
Ўзбекистонда 14 сентябрдан бошлаб айрим мактаблар анъанавий тарзда навбатдаги ўқув йилини бошлади. Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармасининг хабар беришича, ...
19 январ 2017
Элтуз нашри журналист Шамсиддин Тўлагановнинг Миллий ҳавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов истеъфоси ҳақидаги мақолани чоп этиши ортидан Республика телеканали ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...