Кўзқараш
26 январ 2019

Яхшилик қилиш ҳақида

Яхшилик ва умуман одамларга яхшилик қилиш ҳақида ëзгим келди негадир. Қамоққа тушган хоразмлик журналист Давлат ака фақат ҳаммага яхшилик қилар эди. Бугун унга туҳмат қилиб устидан ëзиб берганлар ҳам Давлат акадан яхшилик кўрган. «Ароқ ичди», деб унга туҳмат қилишгача боришган. Обрўсизлантириш учун. Ҳолбуки, у қамалишидан бир кун олдин ҳам масжид очиш масаласида диний идора билан жанг олиб бораëтган эди…

Мен бир марта бегона оилага ўзим билмасдан, режаламасдан яхшилик қилиб қўйганман. Ҳалигача раҳмат эшитаман. Бир куни Россиядаги (Питерда) катта савдо марказида юрган эдим. Юмшоқ ўйинчоқларни чимдиб олиб қармоққа туширадиган ўйин автоматини кўриб қолдим. Ўзим бир муддат кранчи бўлиб ишлаганман. Принцип бир хил. Хуллас, шиша идиш ичидаги иккита юмшоқ ўйинчоқ. Бир дона айиқ ва филни темир ҳовучга сиқиб ушлаб олдим. Ютуқни қўлтиғимга тиқиб чиқиб кетаëтсам, ўриндиқда бир аëл боласи билан ўтирган экан. Ўрис аëл.

Нима қиламан юмшоқ ўйинчоқни деб, анави боланинг олдига бориб: «Ма, ол, мендан сенга совға», дедим. Бола ўйинчоқни олиб «раҳмат, амаки», деди. Онаси дод деб йиғлаб юборса бўладими. Гап шундаки, уч ой олдин бола мактабдан автобусда келаëтганда аварияга учраган. Болага ҳеч нарса қилмаган ҳам шок бўлиб гапирмаëтган экан. Ўша бола бирдан гапирворди.

Онаси раҳмат деб менинг телефонимни олиб қолди. Боланинг туғилган кунида чақираман сени меҳмонга, деб. Мен ҳам бердим телефонимни ва унутиб юбордим. Бу орада Питердан Москвага кўчдим. Москвадан Рязанга. Бир куни телефон бўляпти. «Бугун Игорнинг туғилган куни, у ўзбек амакисини торт билан меҳмон қилмоқчи», дейди. Игор киму нега мени торт билан сийламоқчи.

Ҳеч тушунмадим. Раҳмат мен, Рязандаман, бора олмайман, деб хайрлашдим. Бир пайт яна телефоним жиринглади. Энди эркак одам «Қаердасан?» деб манзил сўради. Рязанлик бизнесмен бола экан, «Порше» мошинада келганидан билдимки, ўзига тўқ одам. Гапнинг қисқаси, у мени Рязандан олиб, уч соат йўл босиб, Москвадаги Ленинград вокзалига олиб борди. «Красная стрела»нинг SV купесига билет олиб берди. Кетдим Питерга. Бир парча торт ейишга…

Боланинг отаси ва онаси мени холоскор каби қарши олди. Чунки докторлар бола умрбод гунг бўлиб қолиши мумкин, дейишган экан. Мен ҳам ўзим билмай бир оилага яхшилик қилганимдан севиндим. Боланинг отаси Питердаги фин ширкатида топ менежер. Онаси эса Нева тумани маъмуриятида бўлим мудирига ўхшаган ишда ишлайди.

Шу воқеага ҳам икки йилча бўлди.. Нима демоқчи эдим. Яхшилик қилайлик, азизлар. Ҳеч бўлмаса, билмасдан, режа қилмасдан. Яхшилик чегара, миллат, ирқ танламайди.

Ассалом, Ўзбекистон, жума муборак!

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 январ 2016
Улуғбек Ашур Eltuz.com 11 январ куни Жиззах вилоят жиноий судида бўлиб ўтган махкамада судланувчи Арамаис Авакян терговда ўзига нисбатан ...
23 январ 2017
«Кеча Мирзиёев. Ш.М кетиши билан 3 кундан бери ўчмай турган чироқлар бошлади ўчишни» дея ёзди тўрткўллик шифокор Алимардон Султонов. ...
27 ноябр 2019
10 ноябрь куни Туркияда отиб ўлдирилган уйғур аслли тадбиркор Айэркен Саймаити журналистларга тақдим этган материалларда Тошкентдаги машҳур “Абу-Сахий” бозори ...
27 сентябр 2019
Шу кунларда ҳафсалам пирдир – айтганларим нафcиламбирдир. Қаттиқроқ гапирмаслик учун эртак айтсам. Бир бор экан, бир йўқ экан, биттаси ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...