UzPoster
21 феврал 2019

«Ҳокимлар Тошкентни ўлдирмоқда!»

Қачонлардир, Ҳамза театрини вайрон қилишганида, мени ортиқ ҳеч нарса бунчалик яраламайди, деб ўйлагандим. Кейин хиёбон воқеаси юз берди, ўшанда мен заифлигимдан ўкиниб йиғладим. Хиёбондан сўнг менинг аллеямни йўқ қилишди… Шаҳар миқёсидаги бошқа касофатлар билан таққослаганда, менинг аллеям майда нарса бўлиб қолди. Бироқ бизнинг туманимиз учун эмас… Қачонлардир ҳаёт қайнаган бу жойлар кимсасиз, жимлик ҳукмрон.

Бу йил Киночилар уйини қатл қилишди… Эри яратган асар вайроналари фонида ўкириб йиғлаётган Рафаэл Хайрутдиновнинг беваси фотосини биз ҳаммамиз кўрдик ва умрбод эслаб қолдик. Ҳар бир йўқотиш энди ҳар бир тошкентлик дилида битмас чандиқлар қолдиради.

Бироқ ҳозир юз бераётган воқеалар – аллақачон биноларнинг йўқ қилиниши эмас, бу шаҳарнинг қатл қилиниши… Биз ҳаммамиз биламиз ва нафасимизни ичга ютиб эслаймиз – «Шундай миллат бор – тошкентликлар». Мана энди мендан бир шумхабар. Бундай миллат яқинда умуман бўлмайди. Тошкентга у ерда туғилмаганлар эгалик қилишади ва қайчилашади. Дадаси Горький боғига олиб бормаган ёки мактабдан қочиб «Ўттизинчи» ёки «Пионер» (Тошкентдаги кинотеатрлар. Элтуз) га бормаганлар, талабалик йиллари хиёбонда ўпишмаганлар… Умуман, бу шаҳарни сева олмайдиганлар…

Ва сиз Навоий яқинидаги ярмаркалар ҳам, янги турар жойлар ҳам «Тошкент сити» архитектура ансамблига мос келмаслигини яхши биласиз. Аҳа… уларниям ўчоққа ташланг… Мен уларга ачинмайман ва уларни деб аниқ қайғуга ботмайман… Улар ҳали шунчалик янгики, менинг қалбимдан жой олмаган… Бироқ шаҳарнинг ҳар бир янги ҳокими бошқаси ортидан айни аҳмоқгарчиликни такрорлаши ҳайратга солади… Ва ҳар бир шундай ҳодиса ортида инсонлар фожеаси…

Бизнинг шаҳар жимгина ўлар…
У қум – тупроққа айланади.
Ва фақат атрофнинг сокин ёғдуси
Ҳамон сатрларга бойланади.
Уни чопишар бамайлихотир,
ҳар соат илдизига болта уришар,
Бизнинг шаҳар жимгина йўқ бўлар,
бизлардан эртароқ…
Бизнинг шаҳар кун сайин менгзайди
Бир сароб, арвоҳга.
Бизнинг шаҳар оғриқла юз тутар,
Шу зайл самога.
Бизнинг шаҳар ортиқ
бизники эмас…

(Бах Аҳмедов, шеър муаллифи)

Яна бир қўшимча… Кўпинча биз Собянинни (Москва ҳокими) қандай сўкишаётганини эшитамиз, ўқиймиз… Албатта, бунга бир сабаб бўлса керак. Лекин унинг калласига ҳеч қачон эскириб қолгани учун «Остоженка»ни ёки «Эски Арбат»ни бузиш фикри келмаган бўлса керак.

Лола Аҳмедова
Ижтимоий медиа блогери

Тағин ўқинг
6 апрел 2018
1899 йилнинг 6 апрелида Москва йўлларида электр билан юрадиган трамвай пайдо бўлди. Бу трамвай от тортиб юрадиган кўнка аравалар ...
30 декабр 2020
Ичида президент ваъзлари қамалган смартфон сотувга чиқди. Eltuz.com
9 октябр 2017
Мажбурий меҳнатни тақиқлаш мавзусида гап кетганда, ҳукуматнинг бу борадаги иккиюзламачилигини кўпчилик ўзини ўзи алдашга ўхшатяпти. Ўзини ўзи алдаш деганда ...
24 апрел 2016
Бундан 5 йил олдин Тошкент шаҳар хокимлиги Чехиядан 20 та трамвайни донасига бир миллион АҚШ доллари тўлаб сотиб олган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...