Cатира
7 март 2019

Гулнора ва бошқалар…

Гулнора Каримованинг умумий тартибдаги қамоққа ўтказилиши ва фарзандларининг дунёга шарманда бўлдингиз деб жар солиши мавсум-мавсум бўлиб давом этадиган сериални ёдга соляпти. Ва бош қаҳрамон ҳар сафар ҳайратлантиришдан чарчамаяпти.

Шахсан менга бу воқеалар сюжетнинг мантиқий ривожланиб боришидек кўриняпти.

Аввало, ГКни ўз отаси қамаган. Айнан ГКнинг ўзи қилмишлари туфайли Ўзбекистонни дунёга шарманда қилган. «Телиасонера» можаросидан кейин «келаётган» инвесторлар энди келмай қўярканми?

Иккинчидан, ГК туҳмат билан эмас, ҳақиқатда қилган айби учун жазо ўтаяпти.

Учинчидан, тартибни бузибди, «берухсат кўчага ва тармоққа чиқибди». Демак, бу аёл ўзгармаган, ҳамон ўша саботажчи ва қонунга итоат этмайдиган инсонлигича қолган.

Имон Каримова аллақандай келишув бузилгани ва энди улар ҳам жим турмаслигини айтибди. Кўрайлик, эшитайлик. Агар чиндан ҳам айтишга арзирлик гаплари бўлса, воқеалар ривожи яна қизийди.

Баҳонада биз балки янада қизиқроқ нарсаларни билиб олармиз. Ҳар ҳолда, ҳақиқатларнинг айтилгани дуруст.

Блогер Шаҳнозахон
@shahnozxon

P.S: Шу пайтгача уй қамоғида сақланган Гулнора Каримовани суд 5 март куни суд аёллар колониясига ўтказган эди.

Тағин ўқинг
14 март 2024
Рассом Туз
26 апрел 2018
26 апрель куни фейсбукда пайдо бўлган фотосуратда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги артистларининг рус ҳарбийлари кийимида уруш қўшиқларини куйлаб, Тошкент метросига ...
18 январ 2018
Миллий хавфсизлик хизмати собиқ генерали Шуҳрат Ғуломов қамоқхоналардаги айрим сиёсий ва диний маҳкумларни йўқ қилиш гуруҳини тузган. Бу ҳақда ...
17 май 2024
РТ: Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман. МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...