Асосий мавзулар
27 март 2019

Асанов формати: Хоразм лазгиси кўплар ўйлагандек қадимий эмас

Тарихчиларимиз ўтмиш қадриятларини мумкин қадар қадимийлаштиришни яхши кўриши сир эмас. Қадимийлик, минг йиллар ҳақидаги таъкидларни ўйламай, ҳеч бир фактсиз келтиришларга кўп бора гувоҳ бўлганман. Хоразм лазгиси ана шундай «қадимийлаштириш» қурбонидир.

Баъзи тадқиқотчилар лазгини ҳатто уч минг йиллик санъат деб юборганига гувоҳ бўлганман. Аслида-чи?

Аслида лазги хонлик даврида ишлаб чиқилган. Номидан ҳам маълумки, у Кавказ халқлари рақси – лезгинкага тақлидан яратилган.

Лазгилар (бугун руслашган «лезгин» шакли ишлатилади) – Кавказнинг энг йирик халқларидан. Ўтган асрларда лазги деганда нафақат бугунги лазгилар (кюрели халқи), балки уларга қардош бошқа майда халқлар ҳам тушунилган.

XVII-XIX асрларда Хива ва Бухорога гуруҳ-гуруҳ бўлиб лазгилар кўчиб келган. Масалан, Бухорода 1820-йилларда 2-4 минг лазги яшаган. Уларнинг асосий қисми пойтахт шаҳарларда ўрнашган.

Лазгилар тўй ва байрамларида миллий куйларини ижро этиб, рақсга тушишган. Айниқса, секин бошланиб, тезлашиб кетадиган мусиқа (бугунги лезгинка) машҳур бўлган.

XIX аср иккинчи ярмида анча фаоллашган хоразмлик мусиқачилар мана шу мусиқа билан танишиб, унинг модели асосида ўзбек лазгисини яратишган.

Бугунги кунда лазги нафақат Хоразмда, балки бутун Ўзбекистонда севимли тўй мусиқаси ҳисобланади. Кўриб турганингиздек, халқ меҳрини қозониш ва анъана тусига кириш учун жуда қадимий бўлиш шартмас.

P.S: Лазги ҳақидаги постимни қабул қилолмай, шахсийда норозилик билдираётган акалар!

Лазги XIX асрда пайдо бўлганига мен айбдормасман. Бу факт сизга жуда ёқмаса, уч минг йил олдинга қайтиб, лазгини бошқатдан яратиб келинг. Мен бу масалада сизга ҳеч қандай ёрдам беролмайман.

Эльдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери

Тағин ўқинг
19 сентябр 2016
16 сентябр куни Ўзбекистондаги ЎзЛиДеп партиясидан мамлакат вақтли президенти Шавкат Мирзиёевнинг номзодини илгари сурилганди. Унинг ортидан расмиятчилик учунгина кўрсатиладиган, ...
29 январ 2016
Ўзини “Миллат пешвоси”, хотинини “Ислом аëллари пешвоси”, ўғлини коррупциячилар пешвоси қилиб белгилаган Имомали Раҳмон қизи Озодани президент маъмурияти раҳбари ...
18 май 2021
Рассом Кирпи
13 октябр 2015
Мана, денгиз тубидаги майда тошларни ҳам кўра оладиган ғаввослар пахтага чиқди.  Улар ҳам футболчи, киночи, имом ва фоҳишалар ортида ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...