Асосий мавзулар
16 январ 2020

Кутинг, президент “мухолифати” келяпти!

Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов шу йилнинг 10 январь куни “Эрк” демократик партияси бош котиби Отаназар Орипов бошчилигидаги партиянинг 5 нафар вакили билан учрашди. 

Маълум бўлишича, учрашув “Эрк” партияси аъзоларига “Ўзбекистон ҳудудида ҳеч қандай “Эрк” партияси мавжуд эмаслиги ва партия фаолиятининг тикланишига ҳеч қандай ҳуқуқий асос йўқлиги” ҳақида ахборот бериш бўлган.

Ундан аввал президент Мирзиёев мухолифатга қарши эмаслиги, бироқ уни четдан келтирилишига йўл қўймаслигини билдирган эди. Президентнинг илк бор сиёсий мухолифат борлиги ҳақида гапиргани мамлакат ичкарисида унинг фаолиятини тиклашга умидлар уйғотди. 

“Элтуз” суҳбатдоши, ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Анвар Назир аслида ҳукуматнинг бу ҳаракати ташқи ёки ички мухолифатга йўл очилаётганини англатмаслигини айтади:

«Битта тизимга оид бўлмаган мухолифатнинг пайдо бўлишидан ҳозирги тузум манфаатдор эмас. Давлатга тизимга яқин бўлмаган одамлар керак эмас. Биз буни унинг амалиётидан биляпмиз. Битта факт келтираман. Юзтадан ошиқ нодавлат ташкилот рўйхатдан ўтиш учун Адлия вазирлигига ариза топширган бўлса, ижтимоий ғояларга, фуқаролик жамиятига умуман алоқаси йўқлар ўтказилди. Қолганлар рўйхатдан ўтказилмади…».
 
Аввалроқ Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Вашингтондаги йиғилишда мухолифат демократияни мустаҳкамлаш ва экстремизмнинг ўсишига қарши курашда энг яхши восита саналишини айтган эди. Анвар Назирга кўра, бу фикр аслида тўғри, бироқ популистик мақсад йўлида янграмоқда.

«Содиқ Сафоевнинг мақсади халқаро майдонга чиқиб, Ўзбекистоннинг обрўйини кўтариш. Унинг «демократик қиёфаси»ни ўзининг гаплари билан реклама қилиш. Кўп гаплари кулгига сабаб бўлади. Масалан, бир чиқишида куч билан ҳеч нарсани ҳал қилиб бўлмайди, деган маънода гапирди. Шундан сўнг ҳукуматнинг худди ўша Содиқ Сафоевнинг гапларига зид қарори чиқяпти. 

Шавкат Мирзиёевнинг ички ва ташқи мухолифат ҳақидаги гапларини оладиган бўлсак. Ўзбекистонда  «Эрк» ҳам, «Бирлик» ҳам ички мухолифат эди бошидан. Уларнинг ташқи мухолифатга айланишида давлатнинг айби бор. Муҳаммад Солиҳ ҳам, Абдураҳим Пўлатов ҳам ҳеч кимга керакмас дейишади, лекин нимага (улардан) қўрқишади, агар ўзларининг кучига ишонган бўлишса? Агар давлат истаса, нодавлат ташкилотлар ва сиёсий партияларнинг рўйхатга олинишига нима учун рухсат бермаяпти?»
 
Анвар Назирнинг фикрича, бугунги ҳолатда бирор мухолифат партиясини рўйхатга олиш билан ҳам иш битмаслиги мумкин.

«Аввал от, кейин арава туради. Ахборот воситалари эркин бўлиши керак бунинг учун. Хақиқий парламент яратилиши керак, мустақил суд бўлиши керак. Бу сиёсий ислоҳотлар билан боғлиқ», деди у.

Эслатиб ўтамиз, мухолифатдаги «Бирлик» халқ ҳаракати ва «Эрк» демократик партияси 1989-90 йилларда ташкил топган бўлиб, Ўзбекистонда мустақиллик ва демократия ўрнатилишини талаб қилиб чиқишган эди. Каримов ҳокимият тепасига келганидан кейин партияларнинг лидерлари қатағонга учраб, мамлакатдан қочишга мажбур бўлишди.

Eltuz.com 

Тағин ўқинг
26 феврал 2020
25 февраль куни Гулнора Каримованинг Лондонда яшаëтган қизи Instagram саҳифасида онасидан президент Мирзиеевга йўлланган мактубни жойлаштирди.  Мактубда Каримова Ғарб ...
25 июн 2019
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг «Қурол тўғрисидаги қонун»ни маъқуллаши ортидан тармоқда айни қонун тарафдорлари ва қаршилар ўртасида баҳс қизиди. «Шахсий ...
10 март 2024
Ўзбекистонда бокираликни тиклаш амалиёти ўн йил олдин 150 доллар эди. Ҳозир қанча? Бугунги кўрсатувимиз кўпчиликни қизиқтирган айни мавзуга бағишланади. ...
21 феврал 2023
Ўзбекистон раҳбарияти конституцияни очиб ўқиб кўрса бўларди. (Ҳарф танийди деган яхши ниятдамиз) Конституцияда ватандошларнинг тенг ҳуқуқли экани ва ҳеч ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...