• Фото: Владимир Жириновскийнинг телеграм саҳифасидан
Асосий мавзулар
6 феврал 2020

Жириновский марказий осиёликлардан хавотирда

Марказий Осиё давлатларига паст назар билан қарашини яширмайдиган Россия либерал демократик партияси лидери Владимир Жириновский ўзининг телеграм канали орқали дунёга коронавирус кенг тарқалаётган шароитда Хитойдан эмас, кўпроқ Марказий Осиё давлатларидан қўрқиш кераклиги билдирди.

Рус сиёсатчисининг айтишича, Марказий Осиё халқлари мунтазам равишда Хитойга ва Россияга қатнайди. Шу боис, улар учун Россия чегараларини ёпиш, бу ўлкалардан миграцияни тўхтатиш керак.

“Чунки Хитойда тартиб-қоида бор, мазкур мамлакатга кирганлар ҳам, чиққанлар ҳам қаттиқ текширилади. Марказий Осиё давлатларида эса тиббиёт ҳам, назорат ҳам яхши эмас”, дейди Жириновский.

Владимир Путиннинг минбарорти микрофони дея эътироф этиладиган Жириновский коронавирус тарқалган бир пайтда Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқа ӯрнатишда давом этиш яхши иш эмаслигини таъкидлайди. Беморлар гўёки Россияда бўлиб тургани учун омон қолиши мумкинлигини, бироқ Россия иқтисодиётига зарар келтиришини урғулайди.

Бир-икки йил муқаддам ўзбек амалдорлари томонидан Бухоро шаҳрида етти букилиб кутиб олинган Владимир Жириновский бундан 3 ой олдин марказий осиёлик мигрантлар Россияда тиббиёт соҳасида шифокор лавозимида ишлаётганидан хавотирда эканини ҳам айтган эди.

Ӯзбек амалдорлари бизга паст назар билан қараб келаётган, бизни фақат қора ишчи сифатида кўришни афзал билгувчи Жириновский кабиларнинг хатти-ҳаракатларини инобатга олган ҳолда, Россия томонидан босимлар остида илгари сурилаётган ЕОИИга аъзоликка оид таклифларни узил-кесил рад этса ҳам ёмон бўлмайди.

Eltuz.com мухбири

Тағин ўқинг
23 май 2017
Ўзбекистон ва Тожикистон орасида мина майдонлари зарарсизлантирилмаган, визали бориш келиш бекор қилинмаган бўлса ҳам, икки давлат рахбарларининг Саудия Арабистонида ...
29 октябр 2024
Ичида Комил Алламжонов бўлган йўлтанламасга ўқ узишда гумонланганлардан бири ушланди, деб хабар берди Ўзбекистон Бош прокуратураси 27 октябр куни ...
9 апрел 2020
 МОСЁ ТЕСТ БИЛАН МУТОЛАА  (Давоми) «Соф санъат» Балки «Мосё Тест»нинг ўз тафаккури устидаги истибдодини битта Эдгар По эмас, балки ...
8 май 2015
Сиз айта оласизми “Ўзбек-немис инсон ҳуқуқлари форуми” (Uzbek-German Forum – UGF)га рахбарлигингиз ҳақида? – 2008 йили мен Ўзбекистонда тўрт ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...